14.09.2022 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Келишув
Кучга кириш санаси
13.10.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда туристик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида Теҳрон шаҳрида имзоланган 1992 йил 25 ноябрдаги Иқтисод, саноат ҳамда фан ва технология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро ўзаро Англашув меморандуми ҳамда 2003 йил 17 июндаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимнинг қоидаларига таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаатдорлик принципларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо, иқтисодиёт, инвестиция, туризм ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўзаролик шартларида ҳамда ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, Томонлар давлатларининг ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари ҳамда туристик гуруҳлари учун визалар беришнинг соддалаштирилган жараёнини жорий этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув мақсадларида қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишбилармон доиралар вакиллари» — бир Томон давлати ҳудудида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи бошқа Томон давлатининг фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илмий доиралар вакиллари» — бир Томон давлати ҳудудида илм-фан ва илмий фаолиятни олиб борувчи бошқа Томон давлатининг фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туристик гуруҳ» — 5 (беш) нафардан — 20 (йигирма) нафаргача киши бўлиб саёҳат қилувчи ва бир вақтнинг ўзида бир Томон давлати ҳудудига туризм мақсадида кирувчи бошқа Томон давлатининг фуқаролари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ваколатли органлар» — мазкур Келишувни амалга ошириш учун масъул бўлган Томонларнинг давлат органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари, Томонлар давлатлари қонунчилигига талаб қилинган тегишли ҳужжатларни қабул қилинганидан сўнг, уларни 3 (уч) иш кунида (ҳужжат қабул қилинган кундан ташқари) кўриб чиқадилар ва маъқуллаган тақдирда, виза бериш учун тасдиқнома расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари виза бериш тасдиқномасига асосан қуйидагиларни расмийлаштирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томон давлатига тадбиркорлик фаолиятни олиб бориш мақсадида ташриф буюрувчи бошқа Томон давлатининг тадбиркорлик доиралари вакиллари учун 6 (олти) ойгача амал қиладиган кўп марталик виза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ва илмий фаолиятни олиб бориш мақсадида ташриф буюрувчи бошқа Томон давлатининг илмий доиралари вакиллари учун 1 (бир) ойгача амал қиладиган виза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томон давлатига туристлар гуруҳлари таркибида, турист сифатида ташриф буюрувчи бошқа Томон давлатининг фуқароларига 30 (ўттиз) кунгача туристик виза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда, қўшимча кўриб чиқиш талаб этилса, визани расмийлаштириш 10 (ўн) кундан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув қоидаларини амалга ошириш учун Томонлар давлатларининг ваколатли органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси номидан — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрон Ислом Республикаси номидан — Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти мазкур ваколатли органларнинг расмий номи ва функциялари ўзгартирилса, Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирини ўз вақтида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув Томонларнинг улар давлатлари тарафидан ўз ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган бошқа Томон давлати фуқароларининг Томонлар давлати ҳудудига киришини тақиқлаш ёки у ерда бўлишини чеклаш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишувнинг 1-моддасида кўрсатилган Томонлар давлатлари фуқаролари бошқа Томон давлатининг миллий қонунчилиги ва қоидаларини, шу жумладан чет эл фуқароларининг кириш, чиқиш ва бўлиш жараёнларини ҳурмат қилишлари ва уларга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Келишувни миллий хавфсизлик, жамоат тартиби ва аҳоли саломатлиги сабабларига кўра вақтинча, қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чораларни кўрувчи Томон имкон қадар тезроқ, аммо камида 24 (йигирма тўрт) соат олдин, дипломатик каналлар орқали ушбу чораларнинг кўрилиши ҳамда тегишлича унинг бекор қилиниши тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги асосида мазкур Келишувга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган, алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва мазкур Келишувнинг 11-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш бўйича низо ва келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар уларни икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув у имзоланган санадан 30 (ўттиз) кун ўтгач кучга киради ва бир Томон мазкур Келишувни бекор қилиш нияти тўғрисида бошқа Томоннинг расмий хабарномасини олган кундан бошлаб 90 (тўқсон) кунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида 2022 йил 14 сентябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, форс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар инглиз тилидаги матндан фойдаланадилар.

(имзолар)