29.09.2022 йилдаги 549-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасида лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда дунёнинг етакчи ва кўплаб ривожланаётган давлатлари томонидан космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш, тижорий космик фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда космик хизматлар бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йўналишларда мамлакатимизда космик фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга қуйидагиларни ўз ичига олган космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолиятини лицензиялаш паспортини тасдиқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча иловага мувофиқ киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги истеъмолчиларга космик хизматларни кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия олиш бўйича ариза бериш, тўланадиган йиғим миқдори, аризани кўриб чиқиш муддати, лицензия олишга оид талаб ва шартларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бош директори в.б. Ш.М. Кадиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
549-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 549-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «32» рақами «33» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 33-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
33-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолиятини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лицензия номи:

Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар*, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш;

б) охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи;

б) фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили;

в) керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш;

г) лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

мавжуд эмас

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 иш куни

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши;

б) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини расмий веб-сайтларида жойлаштириш;

в) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун космик соҳани ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш лицензиянинг ушбу кичик турида охирги истеъмолчиларга йўлдошли алоқа ва йўлдошли навигация хизматларини кўрсатиш назарда тутилмайди.

* технологик ишланмалар сунъий йўлдош аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/549/0873-сон)