16.08.2022 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Швейцария Конфедерацияси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Швейцария Конфедерацияси ҳудудида мусодара қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтариш усуллари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши маҳаллий ва халқаро даражада самарали курашишга бўлган истагини изҳор этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий хатти-ҳаракатлар натижасида зарар кўрган барча шахслар номидан ва уларнинг манфаатлари йўлида ноқонуний орттирилган активларни қайтариб олиш бўйича умумий мақсадларини тан олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда Гулнора Каримова хонимга нисбатан олиб борилган комплекс жиноий тергов доирасида Швейцария Бош прокуратураси умумий қиймати тақрибан 800 миллион Швейцария франкини ташкил этган активларни музлатиб қўйганига ҳавола қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулнора Каримова хонимга нисбатан 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноий тергов доирасида буткул мусодара қилинган активларни қайтаришни тартибга солувчи асосий тамойилларни ўз ичига олган, 2020 йил 8 сентябрда кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида Швейцарияда мусодара қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолиси манфаатларида қайтариш асослари тўғрисидаги Англашув Меморандумига (кейинги ўринларда «Меморандум» деб юритилади) ҳавола қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Реституцияга оид Битим Меморандумнинг 3-бандига асосан «Реституцияга оид Битим» эканлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясининг V боби (кейинги ўринларда «Конвенция» деб юритилади) активларни қайтариш соҳасидаги халқаро ҳуқуқий базани белгилаб берганлигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг иштирокчи-давлатлар активларни қайтариш бўйича бир-бирлари билан кенг кўламли ҳамкорлик қилиши ва ёрдам кўрсатишини кўзда тутувчи 51-моддасига асосланиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча равишда Конвенциянинг иштирокчи-давлатлар тегишли ҳолатларда мусодара қилинган мол-мулкни узил-кесил тасарруф қилиниши хусусида битимлар ёки ўзаро мақбул бўлган келишувлар тузиш имкониятини ҳар бир алоҳида ҳолат учун кўриб чиқишлари мумкинлигини кўзда тутувчи 57-моддаси 5-бандига асосланиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг 16-мақсади «Барқарор ривожланиш йўлида тинчликсевар ва очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил суд орқали ҳимояланиш имкониятидан фойдаланишни таъминлаш, барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган муассасаларни ташкил этиш» ва шу жумладан, 16.4-мақсади (ноқонуний молиявий ва қурол-яроғ оқимларини қисқартириш) ва 16.5-мақсади (коррупция барча шаклларини қисқартириш)га таяниб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ва унинг ажралмас қадр-қимматини ривожланиш саъй-ҳаракатларининг марказига қўйиш ва барча одамларга ушбу йўналишда шерик бўлиш имкониятини яратиб бериш орқали Барқарор ривожланиш мақсадларини чинакам ўзгаришлар қилишга қодир этувчи 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг учта умуминсоний қадриятлари: ҳеч кимни четда қолдирмаслик, инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув ва гендер тенглиги ҳамда аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга асосланиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аддис-Абеба Ҳаракат дастурининг 25-параграфида кўзда тутилганидек, халқаро ҳамжамият активларни қайтариш бўйича илғор амалиётларни ишлаб чиқиши зарурлигини, шунингдек, Реституцияни фуқаролар, фуқаролик жамияти ва халқаро ҳамжамиятни қониқтирадиган даражада шаффоф ва ҳисобдор кўринишда амалга ошириш ва назорат қилиш зарурлигини англаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда 2017 йил декабрь ойида Вашингтонда бўлиб ўтган Активларни қайтариш бўйича Глобал Форумда (GFAR) маъқулланган ва миллий суверенитетни ҳам, ички қонунчилик тамойилларини ҳам бузмайдиган Коррупция ишлари доирасида мусодара қилинган ўғирланган активларни тасарруф этиш ва ўтказиш тамойилларига асосланган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Реституцияга оид Битимнинг предмети ва мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Реституцияга оид Битим қуйидаги умумий шартларга жавоб бераётган ёки жавоб берадиган барча активларни, шу жумладан, вақт ўтиши билан ҳисобланган фоизларни Ўзбекистон Республикаси аҳолиси манфаатлари йўлида қайтариш усулларига тааллуқлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Гулнора Каримова хонимга нисбатан 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноий тергов доирасида батамом мусодара қилинган активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасидаги Бўлишиш Битимига асосан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган активлар мазкур Реституцияга оид Битимга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Реституцияга оид Битим 1-моддасининг 1-параграфида белгиланган активлар кейинги ўринларда «Маблағлар» деб юритилади. Маблағлар мазкур Реституцияга оид Битим имзоланган пайтда тақрибан 131 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Реституцияга оид Битимнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатлари йўлида Маблағларни қайтариш бўйича Томонларнинг ягона реституция механизмини яратишдаги истагидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Реституция ва мазкур Реституцияга оид Битим қуйидаги принциплар асосида амалга оширилишига келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Маблағлар реституцияси Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларини кўзлаб, унинг турмуш шароитларини яхшилаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ёки жиноятнинг жазосиз қолишига қарши курашиш мақсадида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. Томонлар Маблағларнинг қайта ўзлаштириб олиниш хавфи остида қолмаслигини таъминлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини ва бундай кафолатларни тақдим этиш бўйича ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятларини эътироф этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. Маблағлар на активлари мусодара қилинган ёки ҳуқуқбузарлик содир этишда иштирок этган шахсларга, на бундай шахсларнинг меросхўрлари ёки уларнинг шерикларига фойда келтирмаслигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. Маблағлардан якуний фойдаланиш барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаши, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш стратегияси ва «2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби»га мувофиқ бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е. Шаффофлик ва ҳисобдорлик кафолатланиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f. Маблағлардан фойдаланишни назорат қилувчи механизмларни ташкил этиш ва молиялаштириш Маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g. Маблағларни реституция қилиш чоғида мувофиқликни таъминлаш, такрорланишнинг олдини олиш ва самарадорликни ошириш мақсадида, башарти Томонлар мақбул деб билсалар, мавжуд сиёсий ва институционал тизимлардан (сиёсат ва дастурлардан) фойдаланилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h. Швейцарияда ҳам, Ўзбекистон Республикасида ҳам Маблағларни реституция қилиш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот эълон қилиниши ва аҳоли улардан фойдаланиши мавжуд бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i. Ушбу принципларни амалга оширишда жамоатчиликнинг (фуқаролик жамияти ёки жамоат ташкилотлари) ўрни эътиборга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j. Томонлар ишонч ва қатъиятни кучайтирувчи мустаҳкам шериклик, доимий конструктив мулоқот ва ўзаро ҳурматга асосланган самарали ҳамкорликни давом эттирадилар ҳамда одоб-ахлоқ ва шаффофлик принципларига таянадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реституция қилишнинг ягона механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маблағларни қайтариш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда «БМТ» деб юритилади) «Uzbekistan Vision 2030 Фонди» деб номланган Кўп шериклик траст Жамғармаси (кейинги ўринларда «Uzbekistan Vision 2030 Фонди» деб юритилади) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Uzbekistan Vision 2030 Фонди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (кейинги ўринларда «БМТ ТД» деб юритилади) Кўп шериклик траст жамғармаси веб-сайтида танишиш мумкин бўлган ва мазкур Реституцияга оид Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланмайдиган қуйидаги ҳужжатларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Швейцариядан Ўзбекистон Республикаси халқи номидан ва унинг манфаатлари йўлида қайтарилган Маблағларнинг сақловчиси сифатида Швейцария Федерал Кенгаши билан БМТТДнинг Кўп шериклик траст жамғармаси офиси ўртасидаги Стандарт маъмурий Келишув (кейинги ўринларда «СМК» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. БМТ Иштирокчи ташкилотлари билан БМТ ТДнинг Кўп шериклик траст жамғармаси офиси ўртасида Uzbekistan Vision 2030 Фондининг Ўзбекистондаги фаолиятининг амалий жиҳатлари бўйича Англашув меморандуми (кейинги ўринларда «АнгМ» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Uzbekistan Vision 2030 Фонди Кўп шериклик траст жамғармасининг фаолият юритиш шартлари (кейинги ўринларда «ФЮШ» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. БМТ Ихтисослашган Агентликлари каби бошқа субъектлар билан муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Uzbekistan Vision 2030 Фонди Ўзбекистон Республикасининг бутун реституция жараёни давомида ўзгариб борадиган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Маблағларни тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва Маблағлардан фойдаланишни назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Uzbekistan Vision 2030 Фондининг органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Uzbekistan Vision 2030 Фонди қуйидаги органлардан ташкил топган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Юқори даражадаги стратегик қўмита: Юқори даражадаги Стратегик қўмита Реституция тўғрисида сиёсий мулоқотни амалга оширади, Uzbekistan Vision 2030 Фондининг тузилмаси ва стратегик йўналиши бўйича тавсиялар беради ҳамда унинг стратегик йўналиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. Бошқарув қўмитаси: Бошқарув қўмитаси Uzbekistan Vision 2030 Фондини бошқариш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. Котибият: Котибият БМТнинг Тошкентдаги Доимий координаторининг офисида жойлашган бўлиб, БМТнинг Тошкентдаги Доимий координатори томонидан назорат қилинади. Котибият Бошқарув қўмитаси ва Юқори даражадаги Стратегик қўмита томонидан уларнинг барча вазифаларининг амалга оширилишида қўллаб-қувватлайди ва Uzbekistan Vision 2030 Фондини жорий бошқарувига масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. Маъмурий агент: Маъмурий агент БМТ ТДнинг Нью-Йоркдаги Кўп шериклик траст жамғармаси офисидир. У Uzbekistan Vision 2030 Фондига ўтказилган Маблағларни бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е. Ижро этувчи ташкилотлар: Ижро этувчи ташкилотлар Uzbekistan Vision 2030 Фонди томонидан молиялаштириладиган дастурий фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f. Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши: Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши миллий ва халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари ва илмий доиралар вакилларидан иборат. У Uzbekistan Vision 2030 Фонди ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди. У маслаҳат органи вазифасини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Uzbekistan Vision 2030 Фонди органларининг таркиби, функциялари ва ваколатлари ФЮШда баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар Юқори даражадаги стратегик қўмита ва Бошқарув қўмитасида иштирок этиш орқали мазкур Реституцияга оид Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган тамойилларга риоя этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Швейцария Конфедерацияси Маблағларни Uzbekistan Vision 2030 Фондига СМКнинг I бўлимига мувофиқ ва СМКнинг Б иловасидаги тўловлар жадвалига мувофиқ ўтказади. Пул ўтказмалари БМТ ТДнинг Кўп шериклик траст жамғармаси идораси томонидан қуйидаги ҳисоб рақамига АҚШ долларида ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Банк номи:

Citibank, N.A.

Банк манзили:

111 Wall Street, New York, New York 10043

Қабул қилувчининг ҳисоб рақами:

36349626

SWIFT Код:

CITIUS33

ABA:

021000089

Валюта:

АҚШ доллари

Ҳисоб рақам бенефициарининг номи:

БМТ ТД Кўп шериклик траст жамғармаси офиси

Ҳисоб рақам бенефициари манзили:

304 East 45th Street, 11th Floor, New York, NY 10017, USA

Алоқадорлик:

Uzbekistan Vision 2030 Фонди ҳисоби.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маблағлар мазкур Реституцияга оид Битим, ФЮШ, СМК, АнгМда кўзда тутилган принцип ва тартиб-таомилларга ҳамда БМТнинг Ўзбекистон учун Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик дастурига (БМТ БРҲД) мувофиқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўзларининг саъй-ҳаракатларини харидларнинг барча жараёнларида, шунингдек, дастурларни аниқлаш ва танлаш (саралаш) билан боғлиқ барча бошқа жараёнларда шаффофлик ва ҳисобдорликнинг энг юқори стандартлари ўрнатилиши ва амалга оширилишини таъминлаш учун йўналтирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган мақбул дастурлар ҳар бир дастурнинг хусусиятига қараб тегишлича ўз ичига юмшоқ ва қаттиқ компонентларни олиши ва (БМТ БРҲД) ҳамда ФЮШда назарда тутилган принциплар ва мезонларга мувофиқ амалга оширилиши лозим. Мақбул дастурлар, хусусан, имкониятларни кенгайтириш ва салоҳиятни ошириш (шахслар ва институтлар), билим алмашинуви, тизимлар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда «ҳеч кимни четда қолдирмаслик» тамойили билан бирга фуқаролар иштирокини кучайтириш каби масалаларга қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маблағлар қуйидагилар учун сарфланмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. (i) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг VII бобига мувофиқ қабул қилинган қарори билан тақиқланган; (ii) ҳар қандай ноқонуний, коррупциявий, фирибгарлик ёки ахлоқсиз каби фаолият ёки амалиётларни, шу жумладан, фаворитизм ёки непотизмни ҳар қандай шаклда қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ёки енгиллаштиришда ёки уларга жалб қилингандек кўриниш ва намоён қилишга; (iii) БМТ сиёсати ва тартиб-қоидаларига мос келмайдиган Томонларнинг давлат мансабдор шахсларига ёки уларнинг шахсий ёки бизнес ҳамкорларига йўналтирилган тўғридан-тўғри ёки билвосита тўловлар ёки бошқа имтиёзлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. Энергетика, автомобиль йўллари, темир йўл, транспорт, логистика, телекоммуникация каби соҳалардаги кенг кўламли инфратузилма дастурлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. Сиёсий мақсадларга ёки прозелитизмга хизмат қилиши мумкин бўлган дастурлар ёки дастурнинг ҳар қандай компоненти учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар Маблағларнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялар режимида белгилаб қўйилган терроризм билан боғлиқ бўлган жисмоний ёки юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш ёки ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш учун барча оқилона саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлардан фойдаланишни мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ФЮШ, СМК ва АнгМда кўзда тутилган мониторинг ва баҳолаш фаолияти мониторинг ва ҳисобдорликнинг энг юқори стандартларига мос келиши ҳамда синчковликнинг юқори даражасини ўзида намоён этиши учун барча зарур ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот, шаффофлик ва ҳисобдорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ФЮШ, СМК ва АнгМда назарда тутилган ҳисобот, шаффофлик ва ҳисобдорлик тартиб-таомиллари ва чора-тадбирларини барча зарур ёрдам билан таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар Uzbekistan Vision 2030 Фонди билан боғлиқ харажатларнинг имкон қадар паст бўлишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар қуйидагиларни эътироф этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Маъмурий агент Маъмурий агентнинг функцияларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Маблағларнинг бир фоизи (1%) миқдорида маъмурий йиғим ажратишга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. Дастурни қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳисобидан қопланадиган БМТ Иштирокчи Ташкилотларининг билвосита харажатлари Маблағларнинг етти фоизини (7%) ташкил этади, шунингдек, ҳар бир БМТ Иштирокчи Ташкилотининг Uzbekistan Vision 2030 Фонди доирасида масъул бўлган фаолиятини амалга ошириш учун қилган бошқа барча харажатлари бевосита харажатлар сифатида қопланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. Котибиятнинг харажатлари Маблағларнинг кўпи билан икки фоизини (2%) ташкил этишини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар БМТ Ривожланишни мувофиқлаштириш офиси томонидан молиялаштирилган Дастлабки котибиятнинг ҳақиқий харажатлари Маблағлар ҳисобидан қопланишига келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонларнинг мазкур Реституцияга оид Битимни амалга ошириш бўйича тегишли фаолияти билан боғлиқ харажатлари Маблағлар ҳисобидан эмас, балки Томонларнинг ўз ҳисобидан қопланади. Бундай харажатларга, хусусан, Uzbekistan Vision 2030 Фонди органларидаги Томонлар вакилларининг йиғилишларга тайёргарлик кўриш ва уларда қатнашиш учун сарфланган вақтлари учун ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг саёҳат харажатлари учун компенсациялар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотни ошкор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Реституцияга оид Битимни ошкор қилишга розилик билдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар Uzbekistan Vision 2030 Фондига тегишли маълумот ва ҳужжатлар ФЮШ, СМК ва Меморандумга мувофиқ БМТ ТД Кўп шериклик траст жамғармаси идораси веб-сайтида омма эътибори учун ошкор қилиниши ва эълон қилинишини тан оладилар. Бундай маълумот ва ҳужжатлар БМТнинг бошқа веб-сайтларида ёки Томонларнинг тегишли веб-сайтларида ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Реституцияга оид битимнинг 10-моддаси 2-параграфида кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади ва бу улар билан чекланиб қолмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. СМК, АнгМ ва ФЮШ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. Uzbekistan Vision 2030 Фондига киритилган ҳиссалар тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. Ўтказмалар ва харажатлар тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. Йиллик ва якуний молиявий ва тавсифловчи ҳисоботлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар баҳолаш ва аудит ҳисоботлари тегишли ижро этувчи ташкилот қоидалари ва низомларига, ФЮШ, СМК ва Меморандумга мувофиқ ошкор этилиши лозимлигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулоқот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Uzbekistan Vision 2030 Фонди билан боғлиқ мулоқот ФЮШ, СМК ва АнгМга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши кураш ва самарали бошқарув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар Uzbekistan Vision 2030 Фонди томонидан қабул қилинган Маблағлардан фойдаланишда СМК ва АнгМ фирибгарлик, коррупция, ахлоқсиз хулқ-атвор, тил бириктириш, зўравонлик, тўсқинлик қилиш, жинсий эксплуатация, жинсий зўравонлик ва жинсий таъқиб қилиш тўғрисидаги даъволарни хабар қилиш механизмини таъминлашини ва бундай даъволар СМК ва АнгМда кўрсатилган БМТ Иштирокчи ташкилотлари ва Маъмурий агентнинг қоидалари ва низомларига мувофиқ кўриб чиқилишини тан оладилар. Бундай даъволар юқорида кўрсатилган механизмларга мувофиқ хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Uzbekistan Vision 2030 Фондига мазкур Реституцияга оид Битим орқали тақдим этилган Маблағлар юзасидан, Томонлар БМТнинг Иштирокчи ташкилотлари ва Маъмурий агентининг сўровига кўра, БМТ Иштирокчи ташкилотлари ва Маъмурий агенти томонидан фирибгарлик, коррупция, ахлоқсиз хулқ-атвор, тил бириктириш, зўравонлик, тўсқинлик қилиш, жинсий эксплуатация, жинсий зўравонлик ва жинсий таъқиб қилиш тўғрисидаги даъволарга нисбатан ушбу Реституцияга оид Битимнинг 12-моддаси 1-параграфида кўрсатилган чора-тартибларни амалга оширишда барча зарур ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар мазкур Реституцияга оид Битимни амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай коррупция, фирибгарлик, тил бириктириш, зўравонлик, тўсқинлик қилиш ва ахлоқсиз амалиётларга асосланган, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлган амалиётларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида тегишли чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Реституцияга оид Битимни талқин қилиш, фойдаланиш ва амалга оширишда юзага келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар орқали дўстона ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий амал қилиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Реституцияга оид Битим фақатгина Томонлар ўртасида қонуний мажбурий ҳуқуқлар ёки мажбуриятларни келтириб чиқаради. БМТ Низомининг 100-моддасига мувофиқ, Томонлар БМТ ходимларининг фақатгина халқаро характерга эга мажбуриятларини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар ва БМТ ходимлари Томонлар тарафидан кўрсатмалар олмаслигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Реституцияга оид Битим Томонлар тарафидан сўнгги имзо қўйилган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Реституцияга оид Битим Томонлар ушбу Реституцияга оид Битимда назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармагунига ва ФЮШ, СМК ва АнгМда белгиланган тадбирлар якунланмагунига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартириш, тугатиш ва сарфланмаган қолдиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Реституцияга оид Битимга исталган вақтда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Барча ўзгартиришлар Томонлар ўртасида ёзма равишда келишиб олиниши лозим. Ушбу ўзгартиришлар мазкур Реституцияга оид Битимнинг 15-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Реституцияга оид Битим Томонлардан бири ёки Швейцария томонидан СМК бекор қилинишидан аввал, бекор қилишни режалаштираётган Томон тугатиш сабаблари юзасидан маслаҳатлашув ўтказишни талаб қилиши лозим. Башарти талабнома юборилган кундан бошлаб 6 ой ичида ушбу маслаҳатлашувлар бирор-бир ечимга олиб келмаса, мазкур Реституцияга оид Битим Томонлардан бири ўттиз беш кун (35) кун ичида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилиш орқали тугатилиши мумкин ҳамда СМК Швейцария томонидан СМК қоидаларига мувофиқ тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. БМТ ТД Кўп шериклик траст жамғармаси офиси Швейцарияга СМК амал қилишини тугатиш тўғрисида билдиришнома юборган тақдирда, Швейцария мазкур Реституцияга оид Битимнинг амал қилишини СМК билан бир кунда тугатиш тўғрисидаги билдиришномани Ўзбекистонга дарҳол юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Реституцияга оид Битим тугатилишига қарамасдан, Uzbekistan Vision 2030 Фондига Реституцияга оид Битим амал қилиш муддати тугагунга ва тугатилиш кунига қадар ўтказилган Маблағлар, Uzbekistan Vision 2030 Фондини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишда давом этилади. Uzbekistan Vision 2030 Фондидаги ҳар қандай қолдиқ Uzbekistan Vision 2030 Фонди фаолияти тугатилгандан сўнг, Томонлар ўртасида ўзаро келишилган мақсадларда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Реституцияга оид Битимни бекор қилиш санасида Uzbekistan Vision 2030 Фондига ҳали ўтказилмаган Маблағлар Томонлар ўртасида ўзаро келишилган мақсадларда фойдаланилади. Бундай ҳолда, Томонлар ушбу Маблағларни қайтариш бўйича бошқа ўзаро келишилган ечимни топиш учун музокаралар олиб боришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-МОДДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реституция механизми архитектурасини тавсифловчи диаграмма фақатгина тасвирлаш мақсадларида мазкур Реституцияга оид Битимга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮҚОРИДАГИЛАРНИ ТАСДИҚЛАГАН ҲОЛДА, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколат берилган қуйида имзо қўювчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берн шаҳрида, 2022 йил 16 августда икки асл нусхада инглиз тилида имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Фақат тасвирлаш мақсадида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш