Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69 ва 78-моддаларига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегаралари ўзгартирилсин;
Учкўприк туманидан 424,66 гектар (шундан 179,06 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
Ўзбекистон туманидан 1 456,0 гектар (шундан 532,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
Данғара туманидан 814,9 гектар (шундан 327,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
Қўштепа туманидан 133,59 гектар (шундан 17,07 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
Фарғона туманидан 951,5 гектар (шундан 542,71 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
Фарғона туманидан 811,66 гектар (шундан 73,91 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарларининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тегишинча 1 — 14-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Фарғона вилоятининг Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари таркибига ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилади;
мазкур ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
бунда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари улар қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартирилишига ёки бекор қилинишига қадар сақлаб қолинади;
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри таркибига ўтказилаётган Фарғона вилоятининг Данғара тумани 15-Катта Ганжировон сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг депутати халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг депутати ҳисобланади;
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри таркибига ўтказилаётган Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани 29-Тоғай сайлов округидан ҳамда 30-Мингтут сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри таркибига ўтказилаётган Фарғона вилоятининг Фарғона тумани 16-Чекшўра сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг депутати халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг депутати ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарор юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 август,
2426-IV-сон