Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.08.1997 йилдаги 405-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҲАЛЛИЙ САНОАТНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 15 августдаги ПФ-1828-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳудудий «Маҳаллий саноат» ишлаб чиқариш-савдо акциядорлик компанияларининг ташкилий тузилмаси, уларга кирувчи корхоналар ва ташкилотлар таркиби, шунингдек «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари ижро этувчи аппарати намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тугатилаётган «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясининг 4-иловага* мувофиқ бир қатор объектларини «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари, республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари таркибига белгиланган тартибда бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниясига кирувчи «Тарх» очиқ турдаги акциядорлик илмий-ишлаб чиқариш жамияти, «Ўзмаҳаллийсаноатлойиҳа» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, «Маҳаллий саноатинвест» очиқ турдаги молия-инвестиция компанияси, «Ўзмаҳаллийтаъминотсотиш» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, «Қадоқловчи» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, «Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларининг барча корхоналари ва ташкилотларига шартнома асосида хизмат кўрсатадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат мулки қўмитаси, «Файз» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва у таъсис этган корхоналарнинг улар негизида, уни «Маҳаллий саноат» тизимидан чиқарган ҳолда, «Файз» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 июндаги 258-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 77-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сонли қарори асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларининг устав жамғармаси ҳудудий «Маҳаллий саноат» саноат-савдо концернларидан қабул қилинадиган ўз активлари, акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетини компанияларга бериш, шунингдек мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар пайлари ҳисобидан ташкил топади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари фаолиятини маблағ билан таъминлаш, жумладан, ижро этувчи аппарат харажатлари ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибига кирувчи корхоналарни ўзига берилган ваколатларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари бўлган корхоналарни корхоналарнинг ўзига берилган акциялар пакетига мувофиқ бошқаради. Бунда «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари ўзларининг таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари бўйича йиғма баланс тузадилар.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларининг ўзларининг таркибига кирувчи қўшма корхоналардаги давлатга тегишли акциялар пакети (улушлар) ҳам берилади.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси маҳаллий ҳокимият органлари ва «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда таъсис йиғилишлари ўтказилишини, кузатувчи кенгашлар ташкил этилишини ва «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари уставлари тасдиқланишини таъминласин. Белгилансинки, «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари раислари компаниялар қатнашчилари йиғилишида сайланадилар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадилар. Ҳудудий «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари кузатувчи кенгашлари таркибига маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларида акциялар пакетини 1997 йил охиригача 6-иловага* мувофиқ қайта тақсимласин ва жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 1997—2000 йилларда маҳаллий саноатни ривожлантириш инвестиция дастури 7-иловага* мувофиқ маъқуллансин. Мазкур дастурнинг амалга оширилиши учун жавобгарлик «Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 7-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштириш Кенгаши, тегишли минтақавий кенгашлар, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, тижорат банклари маҳаллий саноат тизимининг кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ташкил этиш ва техника билан қайта жиҳозлаш инвестиция лойиҳалари учун хорижий банклар ва халқаро молия ташкилотларининг кредит линиялари бўйича кредит олишда «Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари 1998—2000 йиллар учун экспорт имкониятини ривожлантириш дастурини маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслардан энг кўп фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси «Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларига маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари бўйича жаҳон бозорини маркетинг тадқиқ этишда, уларни сертификациялаш ва республика ташқарисида шериклар излашда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси томонидан ишлаб чиқарилаётган ва «Маҳаллий саноат» акциядорлик компаниялари корхоналарига етказиб берилаётган ип-калава, газмол ва бошқа маҳсулотларнинг сотиш нархлари даражаси устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси икки ой муддатда «Маҳаллий саноат» акциядорлик компанияларининг барча корхоналарини қайта рўйхатдан ўтказсин ва маҳаллий саноат корхоналари молиявий аҳволини соғломлаштириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари ҳамда Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш Ҳукумат комиссияларига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 августдаги ПФ-1828-сон Фармонини ва мазкур қарорни амалга ошириш бўйича 8-иловага* мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин. Ташкилий қўмитага «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясини тугатиш комиссияси функцияси ҳам юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 8-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси қонунда белгиланган тартибда тугатилсин. Тугатиш даврида «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясига раҳбарлик қилиш функцияси давлат корпорацияси раиси ва унинг ўринбосарларида сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 420-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.3. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-сон