09.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3211-1
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи, 09.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3211-1
Кучга кириш санаси
09.09.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6. 13, 15, 40-бандлар, 41-банднинг биринчи хатбошиси, 45 ва 47-бандлардаги «Қўмита» деган сўзлар «Агентлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 19-банддаги «Қўмита ва Марказнинг» деган сўзлар «Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 21-банд ва 65-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қўмита раиси» деган сўзлар «Агентлик директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 22-банд «талабгорлар паспорт ёки» деган сўзлардан кейин «идентификацияловчи ID-карта ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
11. 23-банд «Талабгор паспорти ёки» деган сўзлардан кейин «идентификацияловчи ID-картаси ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
12. 28-банддаги «Марказ» деган сўз «Давлат кадастрлари палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 29-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
14. 33-банддаги «Марказнинг» деган сўз «Давлат кадастрлари палатасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 39-банд, 48-банднинг биринчи хатбошиси ва 62-банддаги «Қўмитага» деган сўзлар «Агентликка» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 43, 54-бандлар, 57-банднинг иккинчи хатбошиси, 60-банд ва 66-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қўмитанинг» деган сўзлар «Агентликнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
18. 5-бобнинг номидан «ва дубликатини бериш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
19. 50-банддаги «Қўмитада» деган сўз «Агентликда» деган сўз билан алмаштирилсин.
20. 51 — 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
биринчи хатбошидаги «Қўмита» деган сўз «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидан «ва дубликатини бериш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
22. 1-2-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.