Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Қарори
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3196-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-762-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 23 октябрдаги 52, 82, 27-сон қарори (рўйхат рақами 3196, 2019 йил 12 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 10/19/3196/4015-сон) билан тасдиқланган Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 август,
32-ҚҚ-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 июль,
33-ҚҚ-сон
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 июль,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 августдаги 32-ҚҚ-сон, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 33-ҚҚ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 29 июлдаги 13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 5-банд «ҳақли» деган сўздан кейин «, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шарт.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2022 й., 10/22/3196-1/0769-сон)