18.08.2022 йилдаги 457-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори 3-бандига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган талаба хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган лимит доирасида маблағлар етарли бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, контракт тўловлари қоплаб берилмаган талаба хотин-қизларга ажратилади.
Молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.
7. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.
8. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида тегишли тижорат банклари ёзма тарзда хабардор қилинади.
17. Кредит олувчи ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатади. Тижорат банки тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тижорат банклари

Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) тақдим этади.

Йил давомида

2-босқич

Жамғарма

Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.

Тижорат банклари белгиланган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.

5 иш кунида

3-босқич

Молия вазирлиги

Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит жойлаштириш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.

Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхати Молия вазирлигининг ва бошқа расмий веб-сайтларда эълон қилинади.

Ўзаро келишувга мувофиқ

4-босқич

Кредит олувчи

Эълон қилинган рўйхатдаги исталган тижорат банкига таълим кредити беришни сўраб ариза ва унга илова қилган ҳолда тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

5-босқич

Тижорат банклари

Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, кредит шартномасини имзолайди ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига бу ҳақида аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда жавоб хати юборади.

5 иш кунида

6-босқич

Тижорат банклари

Кредит олувчилар реестрини шакллантиради ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилади.

Бош битимда кўрсатилган муддатларда

7-босқич

Жамғарма

Тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, тегишли маблағлар тижорат банкларининг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.

Буюртманомалар тушган кундан бошлаб 5 иш кунида

8-босқич

Тижорат банклари

Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

5 иш кунида

9-босқич

Тижорат банклари

Бош битимга мувофиқ тижорат банклари қарз олувчиларга ажратилган таълим кредитлари фоизларини қоплаш юзасидан талабнома шакллантириб, Жамғармага тақдим этади.

Ҳар уч ойда

10-босқич

Жамғарма

Тижорат банклари томонидан берилган талабномага мувофиқ беш иш кунида тижорат банкларида очилган алоҳида ҳисобвараққа таълим кредити фоизларини қоплаш учун тегишли маблағларни ўтказиб беради.

5 иш кунида