ИЛОВА
нотўғрилиги аниқланганда;
тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда»;
1-ИЛОВА
|
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Ижрочилар | ||||
|
1-босқич |
Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади. Тижорат банки пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. |
Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябригача Ҳар ойнинг 5-санасига қадар |
1. Жамғарма 2. Тижорат банки | |||
|
2-босқич |
Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит ресурсларини жойлаштириб боради. |
Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябригача |
Жамғарма | |||
|
3-босқич |
Қарз олувчи кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. |
Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йилида |
Қарз олувчи | |||
|
4-босқич |
Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади. |
Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йилида |
Тижорат банки | |||
|
5-босқич |
Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади. |
Агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ ҳар йили 1 сентябргача |
Тижорат банки | |||
|
6-босқич |
Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади. |
Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар |
Тижорат банки | |||
|
7-босқич |
Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради. |
Тегишлича 14 ой ва 24 ой |
1. Қарз олувчи 2. Тижорат банки | |||
|
8-босқич |
Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради. |
Тегишлича 14 ой ва 24 ой |
Тижорат банки | |||
|
»; |
2-ИЛОВА
|
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Ижрочилар | ||||
|
1-босқич |
Қарз олувчи пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ойгача муддатга миллий валютада кредит ажратиш юзасидан тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. |
Тегишли ҳосил йилининг 1 сентябригача |
Қарз олувчи | |||
|
2-босқич |
Тижорат банки қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун кредит линияси ва ҳисобварағини очади. |
Пахта хом ашёси йиғим-терим мавсумида |
Тижорат банки | |||
|
3-босқич |
Тижорат банки қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун миллий валютада тижорат кредити ажратилганлиги тўғрисидаги кредит шартномаси нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади. |
Йиғим-терим мавсумида |
Тижорат банки | |||
|
4-босқич |
Жамғарма тижорат банки билан қарз олувчига компенсация тўлаш тўғрисидаги битимни тузади. |
Мурожаатга асосан 10 иш кунида |
1. Жамғарма 2. Тижорат банки | |||
|
5-босқич |
Тижорат банки компенсация олиш учун Жамғармага буюртмани тақдим этади. Жамғарма тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмани кўриб чиқади. |
Кредит ажратилгандан сўнг 5 иш кунида |
1. Тижорат банки 2. Жамғарма | |||
|
6-босқич |
Жамғарма тижорат банки томонидан компенсация ажратиш бўйича тақдим этилган буюртмани Молия вазирлигига юборади. Молия вазирлиги буюртмада қайд этилган маблағларни Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади. |
2 иш кунида |
1. Жамғарма 2. Молия вазирлиги | |||
|
7-босқич |
Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ тижорат банкига компенсация тўлайди. |
Ҳар ойда |
Жамғарма | |||
|
8-босқич |
Тижорат банки Жамғармадан ажратилган компенсация маблағларини қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказади. |
Маблағ ажратилган куннинг ўзида |
Тижорат банки | |||
|
9-босқич |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва тижорат банки Жамғарма томонидан ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланилишини, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади. |
Ҳар чоракда |
1. Давлат молиявий назорати инспекцияси 2. Тижорат банки | |||
|
10-босқич |
Тижорат банки мақсадсиз фойдаланилган компенсация маблағларини битим шартларига мувофиқ Жамғармага қайтаради. |
Бир иш кунида |
Тижорат банки | |||
|
»; |
2-ИЛОВА
|
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Ижрочилар | ||||
|
1-босқич |
Жамғарма ва тижорат банки ўртасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида битим тузилади. Тижорат банки етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. |
Ҳосил йилида етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар |
1. Жамғарма 2. Тижорат банки | |||
|
2-босқич |
Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун тижорат банкига кредит ресурсларини жойлаштириб боради. |
Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб |
Жамғарма | |||
|
3-босқич |
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. |
Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб |
Қарз олувчи | |||
|
4-босқич |
Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади. |
Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб |
Тижорат банки | |||
|
5-босқич |
Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз «револьвер» кредитлар ажратади. |
Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар |
Тижорат банки | |||
|
6-босқич |
Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади. |
Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар |
Тижорат банки | |||
|
7-босқич |
Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради. |
12 ой |
1. Қарз олувчи 2. Тижорат банки | |||
|
8-босқич |
Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради. |
12 ой |
Тижорат банки | |||
|
». |