1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддатлари |
Масъуллар |
|
1. |
Маҳалла ҳудудида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари каби инфратузилмани яратишни назарда тутувчи лойиҳаларни аниқлашда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил август — декабрь |
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
2. |
Ҳоким ёрдамчиларига маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма объектларини яратиш фаолияти бўйича методик қўлланма тайёрлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 20 сентябрь |
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
3. |
Ҳар бир маҳалла бўйича инфратузилма объектларини хатловдан ўтказиш. Хатлов натижасига кўра маҳалланинг эҳтиёжи ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга мувофиқ келадиган инфратузилма объектларининг рўйхатини шакллантириш. Шакллантирилган рўйхат ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилишини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 10 октябрь |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
4. |
Ҳоким ёрдамчилари учун давлат-хусусий шерикликнинг мазмун-моҳияти бўйича масофадан онлайн тарзда ўқув-семинарларини ташкил этиш. |
Ташкилий тадбирлар |
2022 йил август-сентябрь |
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
5. |
Маҳаллалар ҳудудида инфратузилма объектларини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция, модернизация ва эксплуатация қилиш учун тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш. |
Ташкилий тадбирлар |
2022 йил август — декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
6. |
Маҳаллалар ҳудудида давлат-хусусий шериклик бўйича инфратузилма яратишда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил август — декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
7. |
Маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил август — декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
8. |
Маҳаллалар ҳудудидаги бўш турган бинолар ва ерлар тўғрисидаги маълумотларни келгусида маҳалланинг эҳтиёжи ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда истиқболли давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ҳоким ёрдамчиларига тақдим қилиб бориш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил август — декабрь |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |