10.08.2022 йилдаги 443-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони билан кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиёти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буюртмасига асосан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда бериб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 443-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқаролар тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар йили 1 майга қадар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг маълумотномаси (объективка);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг сўнгги уч йил давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги фаолияти, шунингдек, яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида кўрсатган ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган 5 кишидан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига Қўмитанинг Жамоатчилик маслаҳат кенгаши, экология соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия йиғилишида номзодлар тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 15 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этади.

Ҳар йили 1 майга қадар

2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади.

Ҳар йили 15 майга қадар

3-босқич

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғини чиқаради.

Ҳар йили 1 июнга қадар

4-босқич

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар)

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди.

Ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзодларни баҳолаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАР

Т/р

Баҳолаш йўналиши

Баҳолаш мезонлари

Балл тизими

1.

Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, асраш ва атроф муҳитга таъсир этувчи омилларни камайтириш йўналишида

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуси.

1 баллдан 5 баллгача

Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги самарали фаолияти.

1 баллдан 5 баллгача

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш борасидаги фаолияти натижалари.

1 баллдан 5 баллгача

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларини сақлаш ҳамда уларни қайта тиклаш жараёнидаги фаол иштироки.

1 баллдан 5 баллгача

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этиш, муаммоларни ҳал этиш борасидаги таклифлари ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича ташаббуси.

1 баллдан 5 баллгача

2.

Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки

Дарахт ва буталарни экиш, парваришлаш, сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали она табиатни асраш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси.

5 балл

(ҳар 50 та дарахт учун)

Дарахт ва буталарни маҳаллийлаштириш, уларнинг янги навларини яратиш ва етиштириш борасидаги самарали фаолияти.

1 баллдан 5 баллгача

Оғир иқлим шароитларида, чўл ва даштларда ҳамда бошқа ҳудудларда яшил майдонларни (дарахт ва бутазорлар) барпо этиш борасида эришган ижобий натижалари.

5 балл

(1 гектар учун)

Дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишларини ташкил этганлиги.

5 балл

(1 гектар учун)

3.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолияти ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги

Соҳага оид инновацион ғоялар, илғор тажриба ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш.

1 баллдан 5 баллгача

Экологик назорат ва мониторинг ишларини ташкил этишдаги фаол иштироки.

5 балл

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда узоқ муддат самарали фаолият олиб борганлиги.

5 балл

Аҳолининг экологик тарбияси ва экологик маданиятини шакллантиришга қўшган ҳиссаси

5 балл

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишлари

1 баллдан 5 баллгача

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги фаол иштироки.

1 баллдан 5 баллгача

4.

Экологик таълим, тарғибот ва илм-фан йўналиши

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, мутахассисларни қайта ўқитиш ва малакасини оширишдаги фаолияти.

1 баллдан 5 баллгача

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижасини амалиётга жорий этиш

1 баллдан 5 баллгача

Экологик инновацион янги ғоялар ва ташаббусларни жорий этиш.

1 баллдан 5 баллгача

Экологик маданиятни юксалтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларидаги фаол иштироки.

1 баллдан 5 баллгача

5.

Тизим раҳбарияти томонидан эътирофи

Фахрий ёрлиқ, диплом ёки сертификатлар ва бошқа мукофотлар билан тақдирланганлиги.

1 баллдан 5 баллгача

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 443-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида қуёш нури фонида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг эмблемаси жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони айланаси зарҳал ҳошияли оқ эмаль фонидаги доира билан ўралган. Айлананинг юқори қисмида ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр бўлган «TABIAT НIMOYACНISI» сўзлари ёзилган. Унинг пастки икки чети бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари жойлаштирилган. Япроқлар яшил рангда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг пастки қисми марказида дафна япроқлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган ҳамда унда «OʻZBEKISTON» сўзи ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида икки қаторда ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр бўлган «YASНIL MAKON YARATUVCНISI» сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағич эни 22 миллиметрли тўқ яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 0,5 миллиметрли иккита оч яшил рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 443-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, тўғри тўртбурчак шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «TABIAT НIMOYACНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 7 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA №» сўзи (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 9 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастки чизиқдан 8 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza», учинчи сатрда «qilish davlat qoʻmitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ yil т «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «TABIAT НIMOYACНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan», учинчи сатрда «mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда, «Qoʻmita raisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/443/0728-сон)