10.08.2022 йилдаги 442-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Зарафшон» миллий табиат боғини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори ижросини таъминлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни давлат томонидан бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, «Зарафшон» миллий табиат боғидаги реликт ва ноёб тўқайзор ўрмонлар, табиий мажмуаларни муҳофаза қилиш, табиий объектлар ва мажмуалардан қонунчилик талаблари асосида фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жомбой ва Булунғур туманлари ҳудудида жойлашган, умумий майдони 2 426,2 гектар бўлган «Зарафшон» миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидан Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Зарафшон» миллий табиат боғини қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика комиссияси (Обломурадов) икки ой муддатда «Зарафшон» миллий табиат боғининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулклари ва асосий воситаларини ҳамда бошқа объектларини, шунингдек, питомникларидаги ёввойи ҳайвонларни хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат экология қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда «Зарафшон» миллий табиат боғининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари, кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуди, шунингдек, унинг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари чегараларининг белгиланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ўтказиб Бухоро буғулари учун яшаш жойларини яхлит сақлаш, Зарафшон дарёси сув сатҳининг пасайиши натижасида қирғоқлардаги тўқайзорларга бўлаётган салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) доимий равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан тарғибот ва давлат экология назорати ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси билан биргаликда «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида табиий объектлар мониторинги юритилиши ва илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
442-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 442-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарафшон» миллий табиат боғини қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

Н. Обломурадов

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси

2.

Н. Бакиров

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Б. Ибрагимов

Фанлар академияси вице-президенти

4.

А. Шукуров

Самарқанд вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

5.

Х. Шеримбетов

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси бошлиғи, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 442-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Зарафшон миллий табиат боғи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги 82-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида «Судочье-акпетки» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги 58-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги «Мўйноқ» сўзи «Мўйноқ, Тахтакўпир» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илованинг II бўлими «Ҳудуд номи» устунидаги «Мўйноқ» сўзи «Тахтакўпир» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-илованинг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

II. «Акпетки» участкаси

Мўйноқ тумани

335 484

Тахтакўпир тумани

53 801

Жами:

389 285

Умумий ер майдони

442 223

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 майдаги 275-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 09/26/275/0534-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон фонди ерлари ва суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда ёғочбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 июлдаги 442-сон қарорига 3-илованинг «Самарқанд вилояти» бўлими 5-позицияси «Иҳота дарахтзорларини барпо этувчи давлат ўрмон хўжаликлари номи» устунидаги «Зарафшон миллий табиат боғи» сўзлари «Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/442/0727-сон; 26.05.2026 й., 09/26/275/0534-сон)