04.08.2022 йилдаги ПҚ-345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш, болаларни жойлаштиришнинг оилавий ҳамда бошқа муқобил шаклларини амалиётга киритиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (кейинги ўринларда — тарбияланувчилар) оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг қарори асосида ташкил этилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 06/25/256/1205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйларини тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган фуқаролар томонидан ташкил қилишга рухсат этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахслардан тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базаларидан олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Миллий гвардия (Р. Джураев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда амалда юридик шахс мақомидаги давлат тарбия муассасаси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган оилавий болалар уйларини юридик шахс мақомисиз қайта ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандида оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг энг кўп сонига ўрнатилган чеклов давлат тарбия муассасаси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган ва юридик шахс мақомисиз қайта ташкил этилаётган оилавий болалар уйларига татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу оилавий болалар уйларидаги тарбияланувчилар 18 ёшга тўлгунга ёхуд умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар мазкур уйларда қолади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий гвардия (Р. Джураев) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда бир ой муддатда оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаролар учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ушбу жараёнга малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаролар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ташкил қилинган тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида ўқиши ва тегишли сертификатни олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга ҳар ойда Давлат бюджетидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчининг яшаш харажатлари учун 7 ёшгача бўлган тарбияланувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган тарбияланувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчини парвариш қилиш учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари (ногиронлиги бўлган болалар учун 1,5 баравари) миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйига тарбияга олинган ҳар бир ногиронлиги бўлган болани даволаш-соғломлаштириш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида маблағ ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳар ойнинг 5-санасига қадар тутинган ота-она номига очилган банк пластик картасига тўғридан-тўғри ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга ҳудудда жойлашган давлат спорт мажмуалари, маънавий-маърифий масканлар, тўгараклар, от спорти секциялари, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва бошқа ўқув марказларидаги тўгараклар ва курсларга бепул қатнашиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан йилига бир маротаба соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиш учун бепул йўлланмалар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бир йилда икки маротаба республикамизнинг тарихий шаҳарларига бепул саёҳатлар ҳамда театр томошалари ва концерт дастурлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан бир йилда икки маротаба бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга мазкур қарорга мувофиқ берилаётган соғломлаштириш оромгоҳига ва саёҳатга бориш, театр томошалари ва концертларда қатнашишга оид имтиёзлар оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларнинг ўз фарзандларига ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Миллий гвардия ходимлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда оилавий болалар уйларини ташкил этишда тутинган ота-оналарга зарур ташкилий ёрдам кўрсатсин ҳамда ҳар ойда камида бир марта болаларнинг турмуши ва уларни тарбиялаш учун яратилган шароитларини кузатиб борсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда оилавий болалар уйларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу уйларга бериш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий гвардия (Р. Джураев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар бир ойда камида бир марта ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-345-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2022 й., 07/22/345/0711-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 24.12.2025 й., 06/25/256/1205-сон)