01.08.2022 йилдаги 420-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активлари ва қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилган давлат активлари ва ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активи ёки ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан берилган кредитни харидорга фақат ушбу сотилган давлат активи ҳисобланган корхона (объект) ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини тегишли тижорат банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мониторинг қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тижорат банкларига ушбу қарор талабидан келиб чиқиб кредит сиёсатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
420-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 420-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом қоидалари ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини ушбу Низом талабларига мувофиқ кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш учун дастлабки тўлов миқдори 15 фоиз миқдорида бўлганда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи — Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активи — мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлган давлат унитар корхоналари, мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, хўжалик жамиятлари устав фонди (устав капитали)да давлат улуши (акция пакети) бўлган давлат мулки;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор — хусусийлаштирилаётган давлат активи ва ер участкаси бўйича олди-сотди шартномасини (биржа битимини) тузган томон (юридик ёки жисмоний шахс) ва (ёки) унинг вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тўловни бир йўла амалга ошириш — савдо ғолиби томонидан пул маблағларининг қолган қисмини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-auksion» электрон савдо платформаси ва биржа савдоларида сотиб олинган давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган кундан бошлаб;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг қарорларига асосан сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой муддатда сотиб олиш тўловининг (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) камида 35 фоизини тўлаш.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат активи ва (ёки) ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кредит таъминоти сифатида бериладиган давлат активи ва ер участкасини сотиш бўйича шартнома тузишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активини ва (ёки) ер участкалари бўйича дастлабки тўловни бир йўла амалга оширадиган харидорларга олди-сотди шартномасида қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилган давлат активлари ва ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активи ёки ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар харидор сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлган тақдирда, олди-сотди шартномаси имзоланганидан сўнг харидорларнинг тўловга қобилиятлилигини тасдиқлаш учун унинг томонидан келгуси тўловларни амалга ошириш таъминоти сифатида тўловларнинг қолган қисмига тегишли суғурта компаниясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдида жавоб бериш мажбуриятини олиш бўйича учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолатини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилган давлат активини гаровга қўйган ҳолда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитни харидор фақат акциялари (улушлари) сотилган корхона, объект ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфлаш ҳамда олинган кредитни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом доирасида харидор томонидан давлат активи ва (ёки) ер участкаси кредит таъминоти сифатида тижорат банкларида гаровга қўйилган тақдирда, сотувчи ундирувни гаровга қўйилган давлат активига ва (ёки) ер участкасига қаратишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сотувчи сотиб олиш тўловларининг тўланиши, агар мавжуд бўлса, олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича доимий мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат активини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати савдолар ўтказилган санадаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори баравари миқдоридан келиб чиққан ҳолда олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш муддатига амал қилинади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат активи ва ер участкасига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси бўйича дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилиб, олди-сотди шартномаси (биржа битими) имзолангандан сўнг харидор уни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун сотувчига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда харидор ўз мурожаатига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган суғурта полисини ва (ёки) сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилиши керак бўлган тижорат банки томонидан маъқулланган учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолатини илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сотувчи харидорнинг мурожаатига асосан беш иш кунидан кечикмай «тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан» давлат ордерини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат активлари ва (ёки) ер участкаларига мулк ҳуқуқи берилмайди ҳамда уларни бошқача тарзда тасарруф этиш (сотиш, юридик шахснинг устав фондига бериш, алмаштириш, ҳадя қилиш ёки бошқача тарзда бегоналаштириш) тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Харидор олди-сотди шартномаси (биржа битими) бўйича қолган сотиб олиш тўловларини тўлиқ тўлаш мажбуриятини, хусусан, таъминотни кафолатлашни, шунингдек, агар мавжуд бўлганда олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сотувчи давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини беришни давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун дастлабки 35 фоиз тўлов бир йўла амалга оширилмаганда ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган суғурта полисини ва (ёки) учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолати тақдим этилмаганда рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тижорат банкларида давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида расмийлаштириш «Гаров тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаровга қўйишда сотувчи гаровга қўювчи сифатида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкасини тижорат банкларида гаровга қўйишда, унинг гаров баҳоси сотувчи томонидан баҳоланган қийматидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган санадан бошлаб икки йил муддат ўтган тақдирда, сотувчи томонидан ушбу давлат активи мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатилади ҳамда ушбу баҳолаш қиймати гаровга қўйишда гаров баҳоси сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тижорат банклари томонидан берилган кредит унинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган давлат акция пакетлари (улушлари) бўлган корхона,бино-иншоотларда ва ер участкасида хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) модернизациялаш учун бутловчи қисмларни яратиш ҳамда реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун мақсадли ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тижорат банклари томонидан ушбу Низом доирасида харидорларга берилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши тегишли тижорат банки ва сотувчи томонидан мониторинг қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган ва сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар «тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан» давлат ордери берилган харидорлар қўшилган қиймат солиғини мазкур объектларга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ўтгандан сўнг тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Гаровга қўйилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда реализация қилинганда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит қопланишидан ортган қисми сотувчига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Ижро муддати

1-босқич

Давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган (қарор асосида олди-сотди шартнома тузилган) кундан бошлаб дастлабки тўловни бир йўла (закалат тўловини инобатга олган ҳолда камида 35 фоиз, 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун 15 фоиз тўловларни) амалга ошириш.

Харидор

Бир ой муддатда

2-босқич

Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси бўйича дастлабки тўловни бир йўла амалга ошириб, уни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун сотувчига харидор томонидан тўловларнинг қолган қисмига тегишли суғурта компаниясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдида жавоб бериш мажбуриятини олиш бўйича банк кафолати ва (ёки) учинчи (юридик) шахс кафиллигини тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш.

Харидор

Харидор хоҳишига кўра

3-босқич

Мул ҳуқуқини тасдиқловчи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан» давлат ордерини тақдим этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Беш иш кунида

4-босқич

Давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида расмийлаштириш.

Тижорат банки

Белгиланган муддатда

5-босқич

Харидорга берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш.

Тижорат банки, Давлат активларини бошқариш агентлиги

Белгиланган муддатда

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 09/22/420/0695-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)