1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Спорт курашлари ривожланмаган ҳудудларда ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Ҳудудларда спорт курашларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва муаммоларни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш. |
2022 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Спорт курашлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт-таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг спорт курашларига бўлган қизиқишини ўрганиш. |
2022 йил сентябрь-октябрь | ||||
|
3. Ҳудудларда спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2022 йил ноябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |||
|
2. |
Спорт курашлари билан шуғулланувчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш. |
1. Курашчилар ва тренерлар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ҳамдаиқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасига жойлаштириш. |
2022 йил декабрь |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов, М. Исмаилов), Адлия вазирлиги (Х. Мелиев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Спорт курашлари бўйича фаолият кўрсатаётган клубларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш. |
2022 йил октябрь | ||||
|
3. Таҳлил асосида натижадорлиги паст бўлган бош тренерлар ва мутахассислар ўрнини юқори натижадор хорижий тренерлар ва мутахассисларбилан тўлдириш. Улар иштирокида маҳорат дарслари, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш. |
Режага асосан | ||||
|
3. |
Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларида спорт курашлари бўйича секция ва бўлимлар ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш. |
1. Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларида фаолият кўрсатаётган спорт курашлари секция ва бўлимларини хатловдан ўтказиш. |
2022 йил ноябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Хатлов натижаларига кўра қуйидагиларни: спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича; ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашлари?инг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этиш. |
2023 йилдан бошлаб |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
|
3. Ташкил этилган секция ва бўлимларни спорт-таълим муассасаларига тренерлар учун ажратилган штат бирликлари доирасида спорт курашлари бўйича тренерлар билан таъминлаш. |
|||||
|
4. |
Ҳудудларда спорт курашлари бўйича иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. |
1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш. 2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш. |
2022 йилдан бошлаб доимий |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
5. |
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида спорт курашларини оммалаштириш. |
1. Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим ташкилотларида спорт курашлари бўйича клублар ташкил этиш ва малакали тренерлар билан тўлдириш. |
2022 йилдан бошлаб доимий |
Ижрочилар маблағлари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида ўтказиладиган «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари рўйхатига спорт курашларини киритиш. |
2022 йил декабрь | ||||
|
6. |
2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига спорт курашлари бўйича пухта тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш. |
1. Спорт курашлари турлари бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш. |
2022 йилдан бошлаб |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси томонидан 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш дастурини ишлаб чиқиш. |
2022 йил сентябрь | ||||
|
3. Дастурга мувофиқ терма жамоа аъзолари учун республикада маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш. |
2022 — 2024 йиллар давомида | ||||
|
4. Терма жамоа аъзоларини нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш. |
|||||
|
7. |
Спорт курашлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрлар ўртасида тажриба алмашиш. |
1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида спорт курашлари турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш. 2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш. |
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб режага асосан |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
8. |
Спорт курашлари бўйича ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни илмий фаолиятга жалб этиш. |
1. Ёш тадқиқотчиларни спорт курашлари бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш. 2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ спорт курашларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловини ташкил этиш. 3. Спорт курашлари билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган замонавий ўқув адабиётлари ва қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда нашр этиш. |
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш. Турдикулова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Хакимов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
9. |
Спорт курашлари турларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. |
1. Спорт курашлари турларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва танлов эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш. |
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов) |
|
2. Тақдим этилган лойиҳа мавзуларини саралаб олиб, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловини эълон қилиш. 3. Танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳа ижрочилари таркибига ёш тадқиқотчиларни жалб қилиш. |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш. Турдикулова) | ||||
|
10. |
Спорт курашлари билан шуғулланишни оммалаштириш ва ривожлантириш. |
1. Ҳар бир ҳудудда 23 май — Спорт курашлари кунига бағишлаб мусобақалар ва флешмоблар ташкил этиш. |
Ҳар йили май |
Ижрочилар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Аҳолига қулай жойларда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва Интернет сайтларида спорт курашлари иншоотлари (заллар, клублар) тўғрисидаги маълумотларни локация кўрсатилган ҳолда жойлаштириш. |
2022 йил августдан бошлаб, доимий | ||||
|
11. |
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда спорт курашлари турларини ривожлантириш ва оммалаштириш. |
1. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия тизимида спорт курашларини оммалаштириш ва ривожлантириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларини ?шбу спорт турларига кенг жалб қилиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2022 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни спорт курашлари бўйича хорижий мамлакатларда фойдаланилаётган ўқув-услубий қўлланмалар, адабиётлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлаш. |
2022 йил ноябрь | ||||
|
3. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш. |
2022 — 2024 йиллар давомида | ||||
|
12. |
Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг спорт курашлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
1. Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерациясининг масъул лавозимларига мамлакатимиздаги спорт курашлари турлари бўйича етук мутахассис, спортчи ва тренерлари орасидан номзодларни илгари суриш. 2. Спорт курашлари бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, жумладан АҚШ, Арманистон, Венгрия, Грузия, Куба, Озарбайжон, Россия, Туркия, Эрон, Япония ва бошқа давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш. |
2022 йилдан бошлаб |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
13. |
Ўзбекистонда анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш. |
1. Ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро спорт мусобақаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш. |
2023 йил март |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), Сурхондарё (Т. Боболов) вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (Ж. Артикходжаев) |
|
2. Ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix» халқаро спорт мусобақаларини Термиз шаҳрида ўтказиш. |
2023 йил июнь | ||||
|
3. Катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт мусобақаларини Нукус шаҳрида ўтказиш. |
2023 йил октябрь | ||||
|
4. Ҳар бир халқаро спорт мусобақаси ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш. |
|||||
|
14. |
Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали спорт курашларини кенг тарғиб қилиш. |
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида спорт курашлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Спорт курашлари» махсус рукнини ташкил қилиш; ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида спорт курашларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш; машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш; спорт журналистларининг спорт курашлари ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш. |
Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
|
2. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг веб-сайтини янгилаш, видеороликларни жойлаштириш, унинг ижтимоий тармоқлар ва видеохостинглардаги саҳифасини очиш. |
2022 йил ноябрь |
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари |
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
Масъул ижрочилар | |||
|
2022 |
2023 |
2024 |
2025* | ||||
|
1. |
Спорт-таълим муассасаларида спорт курашлари билан шуғулланувчилар, шу жумладан |
Нафар |
14 853 |
15 740 |
17 320 |
19 060 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
эркин кураш бўйича |
8 969 |
9 500 |
10 450 |
11 500 | |||
|
юнон-рум кураши бўйича |
5 884 |
6 240 |
6 870 |
7 560 | |||
|
2. |
Спорт-таълим муассасаларида спорт курашлари билан шуғулланаётган аёллар, шу жумладан |
Нафар |
642 |
700 |
770 |
840 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
эркин кураш бўйича |
642 |
700 |
770 |
840 | |||
|
3. |
Спорт-таълим муассасаларидаги спорт курашлари бўлимлари (секциялари, гуруҳлари), шу жумладан |
Сон |
1 304 |
1 375 |
1 450 |
1 550 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
эркин кураш бўйича |
802 |
825 |
850 |
900 | |||
|
юнон-рум кураши бўйича |
502 |
550 |
600 |
650 | |||
|
4. |
Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спорт курашлари бўйича ташкил этиладиган мусобақалар, шу жумладан |
Сон |
10 |
12 |
14 |
16 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
эркин кураш бўйича |
5 |
6 |
7 |
8 | |||
|
юнон-рум кураши бўйича |
5 |
6 |
7 |
8 | |||
|
5. |
Спорт курашлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш, шу жумладан |
Сон |
12 |
14 |
16 |
18 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
эркин кураш бўйича |
6 |
7 |
8 |
9 | |||
|
юнон-рум кураши бўйича |
6 |
7 |
8 |
9 | |||
|
6. |
Ўзбекистонда спорт курашлари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш, шу жумладан |
Сон |
2 |
2 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси | ||
|
эркин кураш бўйича |
|
1 |
1 |
| |||
|
юнон-рум кураши бўйича |
|
1 |
1 |
| |||
|
7. |
Спорт-таълим муассасаларидаги спорт курашлари бўйича тренерлар, шу жумладан |
Нафар |
721 |
778 |
846 |
918 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
эркин кураш бўйича |
435 |
478 |
526 |
578 | |||
|
юнон-рум кураши бўйича |
286 |
300 |
320 |
340 | |||
|
8. |
Спорт-таълим муассасаларидаги спорт курашлари бўйича олий маълумотли тренерлар |
Фоиз (жами тренерлар сонига нисбатан) |
60 |
65 |
75 |
85 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
|
9. |
Спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар |
Нафар |
8 |
9 |
10 |
11 |
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, Спортни ривожлантириш �азирлиги |
|
10. |
Спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган спорт курашлари бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш |
Фоиз (жами ҳакамлар сонига нисбатан) |
8 |
9 |
10 |
11 |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |