29.07.2022 йилдаги ПҚ-336-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашларининг олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, спорт курашларини олимпия спорт турлари сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2022 — 2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) (кейинги ўринларда — спорт курашлари) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан спортчи аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг спорт курашлари билан шуғулланиши ва профессионал спортчи бўлиши учун уларни жалб қилиш бўйича кенг ташкилий-амалий ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларни замонавий илмий-методик тавсиялар асосида тайёрлаш орқали ўқув-машқ жараёнини ташкил қилиш, уларнинг назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал маҳоратини шакллантириш, бу борада натижадор хорижий тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни таклиф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган кураш дунёси тренерлари ва ҳакамларини ўқитиш дастурларидан фойдаланиш орқали профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини тизимли асосда ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақаларни тизимли равишда ташкил қилиш, халқаро мусобақаларда иштирок этиш, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш ва ҳар Олимпия ва Осиё ўйинлари циклида уларнинг сонини кўпайтириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларнинг профессионал маҳоратини ва тренерларнинг касбий малакасини ошириш учун спорт курашлари бўйича хорижий мактаблар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш, спорт курашларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт курашларининг олимпия турларини 2022 — 2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерация (ассоциация)лари, жамғармалар, клублар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix» халқаро спорт мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида «Вазир кубоги», Давлат хавфсизлик хизмати тизимида «Раис кубоги», Миллий гвардия тизимида «Қўмондон кубоги», маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги», «Вилоят ҳокими кубоги» ва «Тошкент шаҳри ҳокими кубоги» мусобақалари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев), тегишли масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро спорт мусобақалари 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро спорт мусобақаларида маҳаллий курашчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган чет эллик кучли курашчилар, халқаро даражадаги тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқоридаги мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов) юқоридаги мусобақаларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тизимларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) «Вазир кубоги», «Раис кубоги», «Қўмондон кубоги», «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги», «Вилоят ҳокими кубоги» ва «Тошкент шаҳри ҳокими кубоги» спорт мусобақалари ўтказилишини таъминласин, шунингдек, ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантириш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро спорт мусобақаларининг юқори савияда ташкил этилишида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясига ҳар томонлама яқиндан ёрдам кўрсатсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида уюштириладиган «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг дастурларига спорт курашларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг амалдаги давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов) ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2023 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этсин. Бунда, мазкур секция ва бўлимларни ташкил қилишга собиқ болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиалларини мақбуллаштириш ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қолган бюджет маблағлари йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ғолиблари ва совриндорларининг (1 — 3-ўринлар), қоида тариқасида, биринчи навбатда халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ва уларнинг захира таркибларининг маҳаллий спортчилардан шакллантирилишига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида иштирок этадиган спортчиларнинг натижалари хорижий малакали ҳакамлар томонидан баҳоланишини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) спорт курашлари бўйича миллий терма жамоаларнинг бош тренерлари иштирокида ҳудудларда йил давомида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув машғулотлари ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари тўлақонли фаолият юритиши учун зарур чораларни кўрсин, шу жумладан уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт курашларини оммалаштириш мақсадида туман (шаҳар) ва вилоят миқёсида ҳаваскорлар ўртасида спорт курашлари бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил қилсин ва ушбу мақсадлар учун тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан маблағ йўналтирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022-2023 йилларда спорт курашлари ривожланган ҳудудларда спорт курашлари бўйича ҳаваскор ва профессионал спортчилардан иборат бўлган клубларни ташкил этиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ёш тренерлар ва истиқболли спортчиларнинг спорт курашлари бўйича хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт мусобақаларида иштирок этиши билан боғлиқ жараёнларни тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашлари бўйича ўтказиладиган жаҳон, қитъа чемпионатлари, халқаро мусобақаларни, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказиладиган вилоят ва республика биринчиликлари ҳамда халқаро спорт мусобақаларини мунтазам равишда ёритиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид теле- ва радио дастурлар, спортчиларнинг профессионал фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар ва мақолалар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцияларни ёритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Миллий антидопинг агентлиги (А. Садиков) бир ой муддатда спорт курашлари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчилар ва тренерларни «шаффоф спорт»га тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан тўғри фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси С.К. Абдувалиев белгилансин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спорт курашчилари сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда спорт курашлари инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашларини таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт курашлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, ушбу йўналишда халқаро ва чет эл ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига тўлақонли эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини ҳар ярим йилда камида бир марта танқидий муҳокама қилиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-336-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-336-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашларининг олимпия турларини 2022 — 2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Спорт курашлари ривожланмаган ҳудудларда ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ҳудудларда спорт курашларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва муаммоларни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Спорт курашлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт-таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг спорт курашларига бўлган қизиқишини ўрганиш.

2022 йил сентябрь-октябрь

3. Ҳудудларда спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Спорт курашлари билан шуғулланувчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш.

1. Курашчилар ва тренерлар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ҳамдаиқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасига жойлаштириш.

2022 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов, М. Исмаилов),

Адлия вазирлиги

(Х. Мелиев),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Спорт курашлари бўйича фаолият кўрсатаётган клубларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш.

2022 йил октябрь

3. Таҳлил асосида натижадорлиги паст бўлган бош тренерлар ва мутахассислар ўрнини юқори натижадор хорижий тренерлар ва мутахассисларбилан тўлдириш. Улар иштирокида маҳорат дарслари, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш.

Режага асосан

3.

Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларида спорт курашлари бўйича секция ва бўлимлар ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

1.Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларида фаолият кўрсатаётга? спорт курашлари секция ва бўлимларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хатлов натижаларига кўра қуйидагиларни:

спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича;

ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этиш.

2023 йилдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Ташкил этилган секция ва бўлимларни спорт-таълим муассасаларига тренерлар учун ажратилган штат бирликлари доирасида спорт курашлари бўйича тренерлар билан таъминлаш.

4.

Ҳудудларда спорт курашлари бўйича иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида спорт курашларини оммалаштириш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим ташкилотларида спорт курашлари бўйича клублар ташкил этиш ва малакали тренерлар билан тўлдириш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида ўтказиладиган «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари рўйхатига спорт курашларини киритиш.

2022 йил декабрь

6.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига спорт курашлари бўйича пухта тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш.

1. Спорт курашлари турлари бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йилдан бошлаб

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси томонидан 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

3. Дастурга мувофиқ терма жамоа аъзолари учун республикада маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.

2022 — 2024 йиллар давомида

4. Терма жамоа аъзоларини нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

7.

Спорт курашлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрлар ўртасида тажриба алмашиш.

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида спорт курашлари турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб режага асосан

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

8.

Спорт курашлари бўйича ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Ёш тадқиқотчиларни спорт курашлари бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ спорт курашларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловини ташкил этиш.

3. Спорт курашлари билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган замонавий ўқув адабиётлари ва қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда нашр этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

9.

Спорт курашлари турларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

1. Спорт курашлари турларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва танлов эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов)

2. Тақдим этилган лойиҳа мавзуларини саралаб олиб, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловини эълон қилиш.

3. Танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳа ижрочилари таркибига ёш тадқиқотчиларни жалб қилиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Ш. Турдикулова)

10.

Спорт курашлари билан шуғулланишни оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Ҳар бир ҳудудда 23 май — Спорт курашлари кунига бағишлаб мусобақалар ва флешмоблар ташкил этиш.

Ҳар йили май

Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Аҳолига қулай жойларда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва Интернет сайтларида спорт курашлари иншоотлари (заллар, клублар) тўғрисидаги маълумотларни локация кўрсатилган ҳолда жойлаштириш.

2022 йил августдан бошлаб, доимий

11.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда спорт курашлари турларини ривожлантириш ва оммалаштириш.

1.Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия тизимида спорт курашларини оммалаштириш ва ривожлантириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларини ушбу спорт турларига кенг жалб қилиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Қўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни спорт курашлари бўйича хорижий мамлакатларда фойдаланилаётган ўқув-услубий қўлланмалар, адабиётлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлаш.

2022 йил ноябрь

3.Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш.

2022 — 2024 йиллар давомида

12.

Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг спорт курашлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерациясининг масъул лавозимларига мамлакатимиздаги спорт курашлари турлари бўйича етук мутахассис, спортчи ва тренерлари орасидан номзодларни илгари суриш.

2. Спорт курашлари бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, жумладан АҚШ, Арманистон, Венгрия, Грузия, Куба, Озарбайжон, Россия, Туркия, Эрон, Япония ва бошқа давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

2022 йилдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

13.

Ўзбекистонда анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.

1.Ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро спорт мусобақаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш.

2023 йил март

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Сурхондарё вилояти (У.Қосимов) ва Тошкент шаҳар (Ш. Умурзаков) ҳокимликлари

2.Ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix» халқаро спорт мусобақаларини Термиз шаҳрида ўтказиш.

2023 йил июнь

3.Катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт мусобақаларини Нукус шаҳрида ўтказиш.

2023 йил октябрь

4.Ҳар бир халқаро спорт мусобақаси ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.

14.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали спорт курашларини кенг тарғиб қилиш.

1.Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида спорт курашлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Спорт курашлари» махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида спорт курашларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

спорт журналистларининг спорт курашлари ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

2. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг веб-сайтини янгилаш, видеороликларни жойлаштириш, унинг ижтимоий тармоқлар ва видеохостинглардаги саҳифасини очиш.

2022 йил ноябрь

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

(С. Абдувалиев)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2022 й., 07/22/336/0691-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)