20.07.2022 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 20.07.2022 йилдаги 17-сон
Кучга кириш санаси
28.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0030-22-сон СанҚваН)ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 99]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0030-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Қурилиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон

Келшилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 20 июлдаги 17-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун санитария-гигиена талаблари
(0030-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) ипак қурти уруғчилиги (ипак қуртини ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш) корхоналари учун санитария гигиеник талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу санитария қоидалари барча ипак қурти уруғчилиги корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги қурилаётган ипак қурти уруғчилиги корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарни лойиҳалаштириш ва қуришда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган техникалар, асбоб-ускуналар, дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳамда бошқа буюмлар, шунингдек технологиялардан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ипак қурти уруғчилиги корхоналари ҳудуди, қўшимча бино ва хоналарининг асосий режасига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ипак қурти уруғчилиги корхонасини қуриш учун майдон танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш СанҚваН 0350-17 «Аҳоли яшаш жойи атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари» талабларига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхонанинг ҳудуди санитар ҳолатни сақлаш учун тозалаш техникаларидан фойдаланган ҳолда доимий равишда тозалаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарини лойиҳалаштириш ва жиҳозлашда кийим алмаштириш жойи, ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, аёлларнинг шахсий гигиенаси учун хоналар, кўкрак сути билан боқиладиган болалар учун хоналар, саломатлик хоналари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир сменада 200 нафардан ортиқ ходим ишлаганда, корхонада ошхона ташкил қилиниши керак. Корхонада ишловчи ходимлар сони 200 нафардан кам бўлганда, таом тарқатиш хонаси, 30 нафардан кам бўлганида эса овқат тановул қилишга мўлжалланган алоҳида хона кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кийим алмаштириш, ювиниш ва бошқа қўшимча хоналар, шунингдек махсус кийимлар сақланадиган шкафларда ҳар куни намли тозалаш ишлари ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ипак қурти уруғчилиги корхоналари икки қаватли ишлаб чиқариш биноларида ташкил этилганда, бинодаги пиллаларни қабул қилиш ва уларга иссиқлик билан ишлов бериш, пиллаларнинг устини шилиш ва саралаш, пиллаларни микроскопда текшириш ҳамда уларни жинсига қараб ажратиш, ипак капалаги қўйган тухумларни назорат қилиш, қишки уй ва ёрдамчи-қўшимча хоналар биринчи қаватда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капалакларни жуфтлаш ва ажратиб олиш заллари, тухум қўйилган уялар ҳаво ҳароратини, технологик талабларда кўзда тутилган ҳарорат-намлик режими билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда иккинчи қаватда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Деворлар, дераза ромлари, ҳаво қувурлари очиқ рангли бўёқ билан, панеллар эса полдан 1,5 — 2 метр баландликда керамик плиталар билан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Поллар тешикчаларсиз ва ғовакларсиз силлиқ бўлиши ҳамда ҳар куни ювиш орқали тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, барча хоналарнинг деворлари, чироқлари ва деразалари ҳафтасига камида бир марта намли тозалаш усули билан тозаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Пиллаларни саралаш ва сақлаш, суртмаларни тайёрлаш, микроскопда кўриб текшириш учун иш столлари, жуфтлаш сўкичаклари ҳамда рамкалар силлиқ гигиеник қопламали ҳамда дезинфекция воситалари таъсирига чидамли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ипак қурти уруғчилиги корхоналаридаги ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси ва микроиқлим СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» ва СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Иситиш ва совутиш тизимига ҳамда ҳавонинг вентиляциясига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ипак қурти уруғчилиги корхоналаридаги иситиш ва совутиш ҳамда вентиляция тизимини лойиҳалаштиришда СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» талаблари ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғчилик корхонасининг жуфтлаш цехи, капалаклар тухум қўядиган ҳамда қишлаш даврида тухумлар сақланадиган хоналар махсус иситиш ва совутиш тизимига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ипак қурти уруғчилиги корхоналаридаги барча ишлаб чиқариш, маиший ва қўшимча хоналар чангни (чангнинг ҳаводаги максимал миқдори 2 мг/м3) самарали бартараф қиладиган вентиляция тизимига (механик, умумий алмашиниб турадиган, ҳавони тортиб оладиган) эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Цехлардан чиқаётган ҳаво атмосферага чиқариб ташланишидан олдин чанг тутувчи воситалар ёрдамида тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жуфтлаш ускуналарининг юқори қисми чангни ўзида сақлаб қоладиган пахта матоли ёпинчиқлар ва ҳаво сўрғичлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ёритилганликка бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сунъий ёритилганлик хавфсизлик талабларига жавоб берадиган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иш жойи бир текис ёритилишига эришиш учун етарлича ёритувчанлик юзасига эга бўлган лампалардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарида ёруғлик даражаси ва табиий ёруғлик коэффициенти мазкур Санитария қоидаларининг 1-иловасида келтирилган Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун ёритилганлик нормаларига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Шовқин ва тебранишга, шунингдек ёритилганликка бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иш жойдаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари» талаблари, тебраниш даражаси СанҚваН 0326-16 «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган шовқинларнинг рухсат этилган нормалардан ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, вентиляторларнинг устки қисми (ҳавонинг сўрилиши ва чиқарилишига халал бермаган ҳолда) шовқин даражасини максимал миқдорда камайтирадиган қаттиқ қопламали ёпинчиқ билан ўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Шахсий ҳимоя воситалари, тиббий-профилактик чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Капалакларни жуфтлашда амалга ошириладиган ишлар ҳимоя кўзойнаклари ва нафас олиш органларининг шахсий ҳимоя воситалари (респираторлар)дан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Чанг ва бактериал ифлосланишга олиб келадиган ишлар билан шуғулланувчи ходимларнинг кийимлари ҳар куни чангдан тозаланиши ва ҳафтасига бир марта ювилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, чангни юқори аллерген хавфга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда махсус кийим-бош корхонадаги кийим алмаштириш хонасида қолдирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Пиллаларни хлорид кислотаси билан ювишда банд бўлган ходимлар қуйидаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В» маркали (ноорганик газ ва буғларга қарши), фильтрли саноат газига қарши ниқоблар (противогазлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояли герметик кўзойнаклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кислотага чидамли бўлган матодан тикилган махсус кийим-бош;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текстовитинли пешбандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матоли қўлқоплар ёки чидамли резинадан тайёрланган қўлқоплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кислотага чидамли бўлган этиклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хлорид кислота герметик идишларда сақланади. Иш жойи ҳавосида хлорид кислотанинг миқдори 5 мг/м3 дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ипак қуртларини хлорид кислотаси билан ювиш жараёнида кўзга ёки тери қопламига кислота томчилари сачрашини ҳисобга олиб, уларни тезликда ювиб ташлаш учун иш жойи яқинида қўл ювиш раковинаси бўлиши кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ипак қуртларини пебрина касаллигидан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқариш бинолари формалиннинг фоизли эритмаси билан пилла етиштириш мавсумидан олдин ва кейин дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарида ишлаётган ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ даврий тиббий кўриклардан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ипак қуртларини жуфтлаш жараёнига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жуфтлаш ва суртмаларни микроскоп остида кўриш залларида технологик жараён учун табиий ёруғлик бўлиши, ёруғлик тирқишлари қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмаларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ипак қуртларини, ғумбакни ва капалакларнинг микроскопик назорати махсус жиҳозланган хоналарда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳамма микроскоплар фазали-контрастли қурилмалар ва нуқтали ёритгичлар билан жиҳозланади. Микроскопик текширувда касал деб топилган тухум қуймаларини куйдириб йўқ қилиш учун махсус оловли куйдириш мосламаси бўлиши лозим. Бу мослама асосий бинодан 50 метр узоқликда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0030-22-сон СанҚваН)га
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун ёритилганлик нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқариш жараёнининг номи

Кўриш ишининг тоифаси

Сунъий

Табиий

Комбинирланган

ёритилганлик (люксда)

табиий ёруғлик коэффициенти (фоизда)

табиий ёруғлик коэффициенти (фоизда)

комбинирланган ёритувчанликда

умумий ёритувчанликда

юқори ва ёнлама

ён томондаги

юқори ва ёнлама

ён томондаги

Пиллаларни қабул қилиш

V «в»

-

200

3

1,0

1,8

0,6

Пиллаларни жинсига қараб саралаш

V «в»

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Пиллаларни териш, ишлов бериш, жойлаштириш

V «в»

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Ипак қуртларини сақлаш

V «в»

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Қўшимча ишлар

V «в»

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Капалакларни қопчаларга жойлаштириш

IV «в»

400

200

4

1,2

2,4

0,9

Ипак қурти қўйган тухумларни саралаш

III «в»

750

200

5

2

3

1,2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0030-22-сон СанҚваН)га
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчи муассаса:

Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ).

Тузувчилар:

Искандаров А.Б.

СГваКК ИТИ, тиббиёт фанлари бўйича (РhD) фалсафа доктори;

Славинская Н.В.

СГваКК ИТИ лаборатория мудири, т.ф.н., к.и.х.

Сагдуллаева Б.О.

СГваКК ИТИ катта илмий ходими

Тақризчилар:

Зарединов Д.А.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг «Гигиена» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

Самигова Н.Р.

Тошкент тиббиёт академияси «Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси» кафедраси доценти, т.ф.н;

Садиков А.У.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, т.ф.д., профессор.