ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ТОМОНИДАН БЮДЖЕТГА СОЛИҚЛАРНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 16 июнда 1480-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 25 июндаги 68, 2007-38, 291-В-сонли «Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1701-сон, 09.08.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2 Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 18 февралдаги 17-сон, Давлат Солиқ қўмитасининг 1999 йил 16 февралдаги 99-21-сон ва Марказий банкнинг 1998 йил 22 декабрдаги 98-В-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқларни тўлаш тартиби (1999 йил 18 март, рўйхат рақами 677);
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 18 мартда 677-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 18 февралдаги 17-сон, Давлат Солиқ қўмитасининг 1999 йил 16 февралдаги 99-21-сон ва Марказий банкнинг 1998 йил 22 декабрдаги 98-В-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқларни тўлаш тартибига 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (1999 йил 21 октябрь, рўйхат рақами 677-1,);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 17 июлдаги 63-сон, Давлат Солиқ қўмитасининг 2001-57-сон ва Марказий банкининг 98-В-2-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқларни тўлаш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (2001 йил 26 июль, рўйхат рақами 677-2 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 14-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 апрель,
42-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 апрель,
2005-36-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 апрель,
261-В-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 175-модда)