Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3363-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3363, 2022 йил 19 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон) билан тасдиқланган Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 июль,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этувчи шахс;»;
саккизинчи хатбошидаги «қоронғи вақт» деган сўзлар «сутканинг қоронғи вақти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пиёда — транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек ҳаракатланиш учун роликли конькилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади;».
2. 35-банддаги «2015 йил 24 декабрдаги 370-сон» деган сўзлар «2022 йил 12 апрелдаги 172-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 53-банд ва 83-банднинг «в» кичик бандидаги «куннинг» деган сўзлар «сутканинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 93-бандда:
«б» кичик банд «сариқ байроқ,» деган сўзлардан кейин «сутканинг» деган сўз билан тўлдирилсин;
«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси «сариқ байроқ,» деган сўзлардан кейин «сутканинг» деган сўз билан тўлдирилсин.
5. 100-банднинг биринчи хатбошиси «қизил шит,» деган сўзлардан кейин «сутканинг» деган сўз билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)