26.07.2022 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада туризм соҳасини жадал ривожлантириш, соҳадаги тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини амалга ошириши учун давлат томонидан қўшимча кўмак бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, яратилган имкониятлардан туризм соҳасининг субъектлари томонидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, туризм соҳаси субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон ва «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон фармонлари, «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 26 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларга ажратилган кредит маблағларининг 30 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш муддатини 2023 йил 31 декабрга қадар узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик ахборот марказлари фаолиятини ташкил этиш нуқталарини кенгайтириш, уларнинг хизматларидан фойдаланиш учун шарт-шароитларни янада яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги ва 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2022 йил 1 январга» сўзлари «2023 йил 31 декабрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (меҳмонхонани реконструкция ва (ёки) реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб янгидан ишга туширилган объект.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ўтовли ва чодирли оромгоҳлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Туристик ахборот маркази туристлар учун имкон қадар қулай жойда (шаҳар марказлари, ёдгорликлар атрофи, транспорт бекатлари, чегара ўтказиш пунктлари, шунингдек, алоҳида туризм объектларига олиб борадиган магистрал йўллар) ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик ахборот марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади. Туристик ахборот марказлари ходимларининг чегара ўтказиш пунктларига кириб-чиқиши уларнинг ушбу ахборот марказида фаолият олиб боришини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик ахборот марказини пиёдаларнинг ҳаракатланиши чекланган жойларда жойлаштириш тақиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 октябрдаги 625-Ф-сонли фармойишининг 7-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Журнал Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Тошкент шаҳар, Ойбек кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисида низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1, 5-бандлар, 22-банднинг 25-кичик банди, 23-банднинг «г» кичик банди тўққизинчи хатбошиси, 36 ва 38-бандлардаги «спорт» сўзи «маданий мерос» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банддаги «вазирлигига ҳамда» сўзлари «вазирига ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банддаги, 22-банднинг 2 ва 4-кичик бандларидаги «вазирлигининг» сўзи «вазирининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 18-банднинг 13-кичик банди ва 54-бандларидаги «вазирлиги» сўзи «вазири» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 22-банднинг 28-кичик бандидаги «бўйича таклифларни» сўзларидан кейин «Инспекция билан келишилган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 53-банддаги «вазирлигига» сўзи «вазирига» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон; 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)