Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3016-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
33-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 8 июлдаги 33-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон «Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 36-сон «Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3016-1, 2019 йил 22 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/3016-1/2984-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 26 июндаги 79-сон «Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3016-2, 2019 йил 4 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 10/19/3016-2/3379-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 7-сон «Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3016-3, 2020 йил 13 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3016-3/0460-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 8 апрелдаги 21-сон «Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3016-4, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3016-4/0436-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/3016-5/0665-сон)