Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023 20.07.2022 йилдаги 391-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари учун ижтимоий кафолатларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизмат мажбуриятини бажариш чогида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — давлат олий таълим муассасалари) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) қабул параметрларидан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижаларига мувофиқ қабул қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш тартиби, тавсияноманинг амал қилиш доираси ва муддати, тавсиянома беришни рад этиш учун асосларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор қоидалари хизмат мажбуриятини бажариш чогида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг ҳамда божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари ходимларининг фарзандларига тавсиянома бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятини бажариш чогида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ҳамда аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш тадбирлари ушбу қарор талабларига мувофиқ холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 391-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) ходимларининг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — давлат олий таълим муассасалари) бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом қоидалари хизмат мажбуриятини бажариш чогида ҳалок бўлган, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг, шунингдек, божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича божхона органлари ходимларининг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси (кейинги ўринларда — Раис) томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятини бажариш чогида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Раис томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятини бажариш чогида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ҳамда аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) бланклари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Давлат божхона қўмитаси учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан Қўмита буюртманомаси асосида «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тавсияномани бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Марказий божхона лабораторияси, Божхона институти ҳамда Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда — таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари) бошлиқлари (директори) Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармасига ҳар йили 10 мартга қадар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномани киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анкета-маълумотнома ва автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим фарзандининг тугилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анкета-маълумотнома ва автобиографик маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ходимнинг ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома (хизмат мажбуриятини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тавсиянома бериш масаласи Раис ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган, камида беш нафар раҳбар ходимлар ва мутахассислардан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг таркиби Раис томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси томонидан киритилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари бошлиқларининг тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелга қадар Комиссия йиғилишида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши якунлари бўйича тавсиянома бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиниб, баённома шаклида расмийлаштирилади ва Комиссия раисининг имзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия йиғилишининг баёни асосида тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғини қабул қилиш бўйича Раисга таклиф киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғи ҳар йили 1 майга қадар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Раис буйруғи қабул қилингандан сўнг божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Кадрлар бошқармаси томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майга қадар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия ходимнинг божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшгани ва хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришганлигини таркибий тузилмалар томонидан тақдим этилган тақдимнома асосида унинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда эришган натижаларидан келиб чиқиб баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тавсиянома асосида олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлик тўғрисида расмий буйруқ чиқарилгандан сўнг имтиёздан такроран фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги, хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талабалар (курсантлар) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳишига кўра), уларга тавсиянома қайта берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссиянинг ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Таркибий тузилмалар раҳбари

а) хизматдаги офицерлар ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларни Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармасига кўриб чиқиш учун юборади.

Ҳар йили 10 мартга қадар

2-босқич

Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси

Тақдим этилган тақдимномалар ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.

Ҳар йили 15 мартга қадар

3-босқич

Комиссия

1. Қуйидаги ҳужжатларни кўриб чиқади:

а) Тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларни;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини.

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузиб, имзолайди ва қўмитанинг гербли муҳри билан тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

4-босқич

Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси

1. Комиссия йиғилиши баённомаси асосида тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғини чиқаради.

2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома беради.

3. Тавсиянома берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини Давлат комиссиясига юборади.

Ҳар йили 1 майга қадар

5-босқич

Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи

Тавсиянома берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини кўриб чиқади.

Ҳар йили 15 июнга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

TAVSIYANOMA DBQ 000000

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

_____________________________________________

___________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi __________________________________

farzandi ____________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________ ga

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» ___________ dagi ___-son buyrug‘iga asosan berildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-apreldagi PQ-3665-son qaroriga muvofiq yo‘nalishlar bo‘yicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi ta’limdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy ta’lim muassasalariga davlat granti asosida kirishda ajratilgan qo‘shimcha ikki foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

M.O‘.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» __________ dagi ___-son buyrug‘iga asosan berildi.

_____________________________________________

M.O‘.

_____________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

___________________________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20___-yil «___» ________________

20___-yil «___» ________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

TAVSIYANOMA DBQ 000000

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog‘ida halok bo‘lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo‘lib qolgan__________________________________

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog‘ida halok bo‘lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo‘lib qolgan

___________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

_____________________________________________

farzandi ____________________________________________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

________________________________________________________________________________ ga

___________________________________ning farzandi

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

_____________________________________________

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-apreldagi PQ-3665-son qaroriga muvofiq yo‘nalishlar bo‘yicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi ta’limdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy ta’lim muassasalariga kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan tashqari davlat grantiga asosan o‘qishga kirish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» ____________dagi ____-son buyrug‘iga asosan berildi.

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» ____________dagi ____-son buyrug‘iga asosan berildi.

M.O‘.

_____________________________________________

M.O‘.

_____________________________________________

___________________________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20___-yil «___» ________________

20___-yil «___» ________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

TAVSIYANOMA DBQ 000000

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

___________________________________________________________________________________

_____________________________________________

_______________________________________________________________________________ ning

_____________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

(maxsus unvoni, F.I.O)

farzandi ____________________________________________________________________________

ning farzandi __________________________________

________________________________________________________________________________ ga

_____________________________________________

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___»_____________dagi ___-son buyrug‘iga asosan berildi.

O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya va Davlat bojxona qo‘mitasi tizimidagi oliy (magistratura, ikkinchi va undan keyingi oliy ta’limdan tashqari) ta’lim muassasalariga (dastlabki va kasbiy (harbiy-professional) tanlov natijalariga asosan) kirishda umumiy qabul parametrlari doirasida ajratilgan ikki foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

M.O‘.

_____________________________________________

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» ____________dagi ___-son buyrug‘iga asosan berildi.

_____________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

M.O‘.

___________________________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20___-yil «___» __________________

20___-yil «___» __________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т АВСИЯНОМ А БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

TAVSIYANOMA DBQ 000000

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog‘ida halok bo‘lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo‘lib qolgan

O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog‘ida halok bo‘lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo‘lib qolgan

___________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________ ning

_____________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

_____________________________________________

farzandi ____________________________________________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

_______________________________________________________________________________ ga

ning farzandi __________________________________

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

_____________________________________________

O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya va Davlat bojxona qo‘mitasi tizimidagi oliy (magistratura, ikkinchi va undan keyingi oliy ta’limdan tashqari) ta’lim muassasalariga (dastlabki va kasbiy (harbiy-professional) tanlov natijalariga asosan) kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan tashqari o‘qishga kirish imtiyozi beriladi.

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» ___________dagi ___-son buyrug‘iga asosan berildi.

M.O‘.

_____________________________________________

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo‘mitasi raisining 20___-yil «___» ___________dagi ___-son buyrug‘iga asosan berildi.

_____________________________________________

M.O‘.

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

___________________________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20___-yil «___» _____________

20___-yil «___» _____________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/391/0652-сон)