08.07.2022 йилдаги СҚ-574-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги СҚ-429-IV-сонли Қарори билан ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавобни кўриб чиқиб, Олий Мажлис Сенати бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ҳукумат жавобига кўра 2021 йил давомида репродуктив ёшдаги аёллар орасида касалланишни камайтиришга ва уларни соғломлаштириш юзасидан профилактик тиббий текширувдан ўтказиш бўйича тасдиқланган режа-жадвал асосида 8,9 млн нафардан зиёд туғиш ёшидаги аёлларнинг 8,8 млн нафари (98,2%) тиббий кўрикдан ўтказилган, улардан 3,9 млн нафарида (44,3%) экстрагенитал касалликлар аниқланган. Касаллик аниқланганлардан 3,5 млн нафари (91,8%) соғломлаштирилган, улардан 3,2 млн нафари (91,5%) амбулатор ва 300,6 минг нафари (8,4%) стационар шароитда соғломлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2021 йил давомида ҳудудлардаги туман марказларидан узоқда жойлашган тоғли, чўл ва бориш қийин бўлган қишлоқларда «Кўчма врачлик бригадалари» ёрдамида 658,5 минг туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилган ва уларнинг 275,6 минг нафарида (41,9%) турли хил касалликлар аниқланган. Касаллик аниқланганларнинг 93,7 фоизи соғломлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чораларини кучайтириш борасида жами 4,7 млн нафарга яқин туғиш ёшидаги аёллар контрацептив воситалар билан қамраб олинган. Шу билан бирга, кўп туққан, организмида жиддий хасталиги бўлган 355,2 минг нафар аёлга ихтиёрий жарроҳлик контрацепция амалиёти қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТ болалар фонди ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда «Гўдакларга нафас олишга ёрдам бериш», «Ҳар бир чақалоқ парвариши асослари», «Кам вазнли чақалоқлар парвариши» ва «Респиратор ёрдам кўрсатиш ва неонатал жиҳозлардан самарали фойдаланиш» миллий протоколлари бўйича ташкил этилган ўқув-семинарларда жами 2 123 нафар тиббиёт ходими ўқитилиб, тегишли сертификат билан таъминланган. Уз ўрнида Тиббий ходимлар касбий малакасини ошириш марказининг ўқув дастурларига юқоридаги мавзулар татбиқ этилган бўлиб, ушбу дастурлар бўйича жами 812 нафар тиббиёт ходими, жумладан 179 нафар неонатолог шифокор ва 633 нафар оилавий шифокор ҳамда педиатрлар малакаси оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент сўровида кўрсатиб ўтилган 2019 — 2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури ижроси назоратга олиниб, кечиктирилган вазифаларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори малакали кадрларга тегишли шароитлар яратган ҳолда уларни соҳага жалб этиш, кадрларни ишга олишда замонавий ва шаффоф механизмлар жорий этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу жумладан, жамғарма маблағлари ҳисобидан соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилиб, тиббиёт ходимлари нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан яратилган механизм асосида кадрларни ишга олиш йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилиш баёнига асосан уч ой муддатда Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази, Республика скрининг маркази ҳамда ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази негизида ягона марказ ташкил этиш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш, ҳар бир ҳудуд учун «йўл хариталари» ишлаб чиқиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Репродуктив саломатлик, оналик ва болалик масалалари бўйича» республика ва ҳудудий штаблар фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баёнда 2022 йил июлдан бошлаб 3 600 та доя штатини тиббиёт муассасаларига тақсимлаш, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшимча 4900 та штат бирлиги ажратиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, парламент сўровида кўрсатилган айрим масалаларни ҳал этиш чоралари етарли даражада кўрилмаган. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғруқ муассасаларининг юкламаларини улардаги ўрин фондига ҳамда белгиланган норматив меъёрларга мослигини таъминлаш бўйича аниқ режа ва таклифлар ишлаб чиқилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир қонунчилик меъёрларининг тўлиқ ижросини таъминлаш ҳамда мазкур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларни қондиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилган. Бироқ дастурда фақат тиббий ва ирофилактик препаратлар билан таъминлаш масаласи акс эттирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи эса очиқ қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги СҚ-429-IV-сонли Қарори билан Ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 31 августга кадар қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғруқ муассасаларининг перинатал стационар ёрдам кўрсатиш даражаларига мослигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда мазкур озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш ҳисобига ички эҳтиёжни қондириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент сўровида кўтарилган масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида жорий йил 10 сентябрга кадар Сенатга маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳалқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маҳаллий ҳокимликлар томонидан туғруқ комплексларининг таъмирланганлиги ҳолатини ҳамда замонавий тиббий ускуналар билан таъминланишини доимий равишда назорат қилиб бориш ва ҳудудий ҳокимлик ва давлат бошқарув органларининг соҳада амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботларини сессияларда эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (О. Иминов) ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан жойларда кўрилаётган чораларни таҳлил қилиб, натижалари тўғрисида Сенат Кенгашига жорий йилнинг 1 октябрига қадар маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-574-IV-сон