18.11.2021 йилдаги СҚ-429-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2022 йилнинг 20 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (О. Иминов) парламент сўровига келиб тушган жавобни таҳлил қилиб, 2022 йил 5 мартгача Олий Мажлис Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-429-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги СҚ-429-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолатини ўрганди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бўйича ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқларга 226 та туғруқ муассасаси, шу жумладан 18 та перинатал марказ ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика «Она ва бола скрининг» ва унинг 13 та ҳудудий филиаллари томонидан тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аёлларни ультратовуш текширувдан ўтказиш учун марказий кўп тармоқли туман ва шаҳар поликлиникалари қошида перинатал ташхис хоналари ташкил этилиб, 6,4 млн АҚШ доллари ҳисобига замонавий, кўп мақсадли 200 та ультратовуш аппарати билан жиҳозланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Она ва бола скрининг» марказлари томонидан ҳомиладаги нуқсонларни барвақт аниқлаш мақсадида 2021 йилнинг 9 ойи давомида хавфли гуруҳга кирувчи 210 362 нафар ҳомиладор аёл скрининг ультратовуш текширувидан ўтказилган, шундан 3 700 нафар аёлда ҳомиланинг тугма нуқсони мавжудлиги аниқланиб, 3 175 та ҳомиладорлик ўз вақтида тўхтатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 541 570 нафар янги туғилган чақалоқ туғма гипотиреоз (қалқонсимон без фаолиятининг кескин сусайиши) ва фенилкетонурия (руҳий ривожланиш сусайишига олиб келувчи ва наслдан наслга ўтувчи, туғма модда алмашинуви бузилиши) касалликларига скрининг текширувларидан ўтказилган. Текширувлар натижасига кўра 7 392 нафар чақалоқда туғма гипотиреоз ва 3 897 нафарида фенилкетонурия касаллигига мойиллик борлиги аниқланган. Аниқланган касалликлар скрининг марказларида диспансер назоратига олиниб, соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чоралар натижасида 100 минг тирик туғилган болага нисбатан оналар ўлими 2017 йилдаги 21,0 промилледан 2020 йилда 18,5 промиллегача камайиши қайд этилган. 2021 йилнинг 9 ойида ушбу кўрсаткич 16,8 иромиллени ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган ишлар билан бирга соҳада қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, 2019 — 2023 йилларда ҳомиладор, репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурида белгиланган қатор вазифалар ўз вақтида бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, жумладан перинатал марказлар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида шошилинч перинатал ва шошилинч педиатрия мобил навбатчи реанимацион бригадаларни ташкил этиш учун зарур махсус ускуналар билан жиҳозланган 29 та реанимобиллар харид қилинмаган ва штат бирликлари ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, маҳаллаларда яшаётган аёллар учун оилавий поликлиникалар ва тиббиёт марказларида «Аёллар маслаҳатхоналари» ва «Ўсмир қизлар марказлари» каби хизматларни ташкил этиш ҳамда репродуктив ёшдаги ҳар бир аёлни қамраб олиш даражаси жуда паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати қониқарсиз ҳолатда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида 2 144 нафар, Жиззах вилоятида 2 833 нафар, Навоий вилоятида 3 957 нафар, Самарқанд вилоятида 10 048 нафари ҳамда Хоразм вилоятида 6 062 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса-да, уларни тўлиқ соғломлаштириш чоралари кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, айрим перинатал марказларида неонатолог шифокорлар етишмайди (Жиззах вилоятида — 55 фоиз, Навоий вилоятида — 47,1 фоиз, Сирдарё вилоятида — 53,6 фоиз, акушер-гинекологлар — 74,4 фоиз, Сурхондарё вилоятида — 43 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси перинатал марказининг 3 та биноси, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари перинатал марказлари бинолари белгиланган талабларга мутлақо жавоб бермайди ва таъмирталаб аҳволда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, туғруқ муассасаларидаги ўрин фонди 2020 йилда 11 503 тани ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан (3 фоиз) 333 тага камайган. Бироқ 2015 — 2020 йиллар давомида туғруқлар сони 734 141 дан 841 817 тага, яъни 122 707 тага (14 фоиз) ошган. Шу сабабли туғруқ муассасаларидаги ўринларнинг ўртача бандлик меъёрлари бузилиши ҳолатлари қайд этилмоқда. Масалан, Фарғона вилояти перинатал маркази туғруқ бўлими ўринларининг 9 ой учун белгиланган меъёрида 3 750 нафар ҳомиладор аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш белгиланган бўлиб, 2021 йил 9 ойи давомида 5 782 нафар ёки меъёрдан 54 фоизга кўп ҳомиладорлар даволанган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, перинатал марказларнинг тасдиқланган тузилмаларига риоя қилмаслик ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари перинатал марказларида маслаҳат ва ташхис поликлиникаси ташкил этилмаган. Перинатал марказларида қон қуйиш бўлими мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еттинчидан, гўдаклар ўлими коэффициентлари пасайиш тенденциясида бўлса-да, 2021 йилнинг ўтган 10 ойида 2020 йилнинг ўша даврига нисбатан Андижон вилоятида 64 нафарга ва Навоий вилоятида 20 нафарга болалар ўлими кўрсаткичлари ўсиши кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саккизинчидан, ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси қўйилган талабларга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча вилоят перинатал марказларида чақалоқларда микропроба қон намуналари орқали гематологик, биокимё, иммунологик таҳлиллар ўтказиш имконияти йўқ. Қондаги газларни, кислота-ишқорий балансни аниқлаш учун анализаторлар мавжуд эмас ҳамда бактериологик текширувлар ўтказиш имконияти (жой, штат, маблағ) йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти перинатал марказидан ташқари барча марказлар лапароскоплар (ички органлардаги операцияларни кичик ҳажмдаги тешикчалар орқали амалга ошириладиган ускуна) билан таъминланган бўлса-да, ускуналарни стериллаш учун плазмали стерилизаторлар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Хоразм, Тошкент вилоятлари «Она ва бола скрининг» марказларида замонавий ультратовуш аппаратлари ҳамда лаборатор-диагностика жиҳозлари маънан эскирган ва замонавий талабга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўққизинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари «Она ва бола скрининг» марказлари мутахассисларига ҳамда лаборатория бўлимларига ажратилган жойлар ўлчами белгиланган меъёрларга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнинчидан, «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонуннинг талаблари ва унда белгиланган нормаларни амалга ошириш чоралари кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳамда ички бозор эҳтиёжини қондириш бўйича етарли чоралар кўрилмаган. Натижада гўдаклар асосан хорижда ишлаб чиқарилган она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар билан озиқлантирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддаси ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2019 — 2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури ижросини тўлиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқори малакали кадрларга тегишли шароитлар яратган ҳолда уларни соҳага жалб этиш, кадрларни ишга олиш бўйича замонавий ва шаффоф механизмларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туғруқ муассасаларининг юкламаларини улардаги ўрин фондига ҳамда белгиланган норматив меъёрларига мослигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Барча туғруқ муассасаларининг перинатал стационар ёрдам кўрсатиш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш ва доимий мониторингини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллаларда ҳар бир репродуктив ёшдаги аёлни «Аёллар маслаҳатхоналари» ва «Ўсмир қизлар марказлари» томонидан хизмат кўрсатилиши бўйича қамраб олинишига эришиш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда маҳалланинг фаолиятини кучайтириш ҳамда соғлом оила тушунчасини шакллантириш бўйича ишларнинг кўламини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Перинатал марказлар биноларини белгиланган талаблар асосида таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича камчиликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Перинатал ва «Она ва бола скрининг» марказларининг моддий-техник базасини белгиланган талаблар даражасига келтириш, ускуналарни замон талабига мослигини тўлиқ таҳлил қилиб, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Она ва бола скрининг» марказлари бўлимларининг майдонларини санитария меъёрларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир қонунчилик меъёрларининг тўлиқ ижросини таъминлаш ҳамда мазкур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларни қондиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда кўзда тутилаётган режалар тўғрисида ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билан мурожаат этади ҳамда жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, якунлари бўйича қарор қабул қилиниши маълум қилинади.