08.07.2022 йилдаги СҚ-564-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йилдаги ижроси «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ҳамда глобал инқироз оқибатларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан белгиланган тадбирларни муддатида ва тўлиқ амалга оширишга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда 2021 йилда мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат натижасида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 7,4 фоизга ўсган. ЯИМ ҳажми 734 трлн 600 млрд сўмни, жумладан унинг таркибида хизматлар 35,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги 25,0 фоизни, саноат 28,5 фоизни, қурилиш соҳаси 6,2 фоизни ташкил этган. ЯИМ таркибида қўшилган қиймат 681 трлн 400 млрд сўмни ташкил этиб, 7,5 фоизга кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари — саноат ва хизматлар соҳаси мос равишда 8,7 ва 9,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,0 фоизга ҳамда қурилиш соҳаси 6,8 фоизга ўсган. Ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16,0 фоизга ўсиб, 42 млрд 100 млн АҚШ долларини ташкил этган. Инфляция даражаси тасдиқланган прогноз параметрларидан паст бўлиб 10 фоизни ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эришилган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва самарали фискал сиёсат натижасида Давлат бюджети даромадлари 164 трлн 799 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган 147 трлн 688 млрд сўм прогноз 111,6 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети харажатлари 188 трлн 257 млрд сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,6 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан қарийб 92 трлн 14 млрд сўм, яъни жами харажатларнинг 48,9 фоизига тенг ёки ЯИМга нисбатан 12,5 фоиз миқдорида маблағлар ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция харажатларини молиялаштиришга Давлат бюджети жами харажатларининг 15,9 фоизи ёки 29 трлн 900 млрд сўм миқдорида маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети тақчиллиги 40 трлн 800 млрд сўмни ёки ЯИМга нисбатан 5,6 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми прогнозга нисбатан 119 фоизга бажарилган ёки 35 трлн 200 млрд сўмни, харажатлар қисми эса 65 трлн 534 млрд сўмни ташкил этиб, 111 фоизга ижро этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган прогноздан ортиқча туширилган 3 трлн 368 млрд сўм маблағлар маҳаллий бюджетларга ўтказиб берилиб, маҳаллий бюджетларда 8 трлн 500 млрд сўмлик қўшимча манба шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, мобил алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда 2 трлн 804 млрд сўм маблағ маҳаллий бюджетларга ўтказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳаллий бюджетларга республика бюджетидан 10 трлн 443 млрд сўм миқдорда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун 2021 йилда 407 млрд 100 млн сўм йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар Давлат бюджети даромадлари ҳамда харажатлари ижросини таъминлашда, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишда айрим камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-295-IV-сонли Қарорида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тушумларини ғазначилик тизими орқали автоматлашган ҳолда юритиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилган бўлса-да, ижроси тўлиқ таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга боқиманда қарздорлик 2022 йил 1 январь ҳолатига 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 бараварга ошиб, 3 трлн 55 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич Навоий вилоятида 2,0 баравар, Самарқанд вилоятида 1,8 баравар, Сирдарё вилоятида ва Тошкент шаҳрида 1,7 баравар, Жиззах вилоятида 1,5 баравар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1,4 баравар, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ қарзи эса 3,5 баравар ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга ортиқча тўланган солиқлар миқдори ўтган йилга (150 млрд 700 млн сўм) нисбатан 45 млрд сўмга қисқарган бўлса-да, умумий қарздорлик (105 млрд 700 млн сўм) юқорилигича қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ортиқча тўланган солиқлар Тошкент шаҳрида 46 млрд 300 млн сўмни, Фарғона вилоятида 10 млрд 400 млн сўмни, Тошкент вилоятида 10 млрд сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2022 йил 1 январь ҳолатига 627 млрд 900 млн сўмлик ортиқча (нотўғри) солиқ тўловлари ғазначилик органлари томонидан белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги оқибатида маҳаллий бюджетлар прогноз кўрсаткичларининг 88,0 млрд сўмга (шаклланган қўшимча даромаднинг 2,1 фоизи) ортиқча бажарилишига олиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети қўшимча даромадларининг 17,0 млрд сўми ёки 7,9 фоизи ўз вақтида қайтарилмаган тўловлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушуми тўғрисидаги ҳисоботларнинг шакллари ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари ишлаб чиқилмаган ҳамда Ички ишлар вазирлиги ИҲХБ томонидан 1 трлн 58 млрд сўмлик жарималар тўлиқ ундирилмаган. Бунинг натижасида Давлат бюджетига атиги 227 млрд 100 млн сўм ажратма қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида ҳокимликлар томонидан ер участкалари ўз вақтида электрон аукцион («E-IJRO AUKSION»)га жойлаштирилмагани, уй-жойларни қуриш якунига етказилмагани оқибатида аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун ажратилган 2 трлн 28 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг 597 млрд 500 млн сўми ёки 29,5 фоизигина ўзлаштирилган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қарзи келишувлари бўйича қайта кредитлаш шартномалари орқали кредит маблағлари тўловлари доирасида 264 та субқарз келишуви бўйича солиштирма далолатномалар тузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарз маблағлари учун 8 та ўз кучини йўқотган қарор бўйича 82 млрд 200 млн сўмлик тўловлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 та келишув бўйича Молия вазирлиги олдидаги 156 млрд 400 млн сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик юзасидан солиштирма далолатномалар тузилмаган ҳамда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи қарзи ҳисобига якунланган баъзи лойиҳалар кечиктириб бажарилган ва охирига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш лойиҳалари доирасида имзоланган шартномаларнинг ижросида ҳам камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим лойиҳалар бўйича тузилган шартномалар қиймати асоссиз равишда оширилган ва муддати узайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан 2 та инвестиция лойиҳаси самарасиз деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат кафолати берилгани учун 32 та битим бўйича 4,7 млн АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган тўловлар ундирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг даромадлар прогноз кўрсаткичларини ўзгартириш юзасидан тегишли қарорлари қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогноз кўрсаткичларини 812 млрд 400 млн сўмга камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Андижон, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги 32 та туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида нотўғри шакллантирилган қўшимча даромад манбалари ҳисобидан 10 млрд 425 млн сўмлик харажатлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, молия ва ғазначилик органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг 6 та туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида нотўғри ажратмалар ўз вақтида тузатилмаганлиги натижасида шаклланган даромадларнинг прогноздан орттириб бажарилган қисмидан 3 млрд 124 млн сўмлик манбаси аниқ бўлмаган харажатлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет кодексининг маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қарорлари асосида фойдаланиш талабига Наманган (11 та ҳолатда 6,2 млрд сўм), Фарғона (23 та ҳолатда 3,7 млрд сўм) ва Жиззах (31 та ҳолатда 1,7 млрд сўм) вилоятларида риоя этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, марказлашган ичимлик суви тармоғига уланиш, умумтаълим мактаблари ва ички йўлларни таъмирлаш кўрсаткичлари паст бўлишига қарамасдан, Фарғона (20,6 млрд сўм), Наманган (19,9 млрд сўм), Бухоро (9,0 млрд сўм) ва Жиззах (7,8 млрд сўм) вилоятларида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳокимликлар ходимларининг ойлик устамалари ва рағбатлантириш харажатлари молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 7 133 та молиявий назорат тадбирининг 5 380 тасида ёки 75 фоизида (122 млрд 800 млн сўмлик камомад, 949 млрд 300 млн сўмлик ноқонуний харажат) молиявий хато-камчиликлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, бундай ҳолатлар Халқ таълими (24 млрд 945 млн сўм), Соғлиқни сақлаш (29 млрд 655 млн сўм), Олий ва ўрта махсус таълим (24 млрд 848 млн сўм), Маданият (5 млрд 710 млн сўм) вазирликлари тизимида кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари соҳасида етарли даражада назорат ўрнатилмаганлиги оқибатида давлат буюртмачилари томонидан харидларнинг рақобатли усулларини четлаб ўтган ҳолда қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, юқори нархларда харидларни амалга ошириш, белгиланган тартибда ҳужжатларни экспертизадан ўтказмаслик ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали орқали 27 та ҳолатда 10 млрд сўмлик савдолар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах (13 та ҳолатда 2 млрд сўмлик), Наманган (10 та ҳолатда 2 млрд сўмлик) ва Фарғона (21 та ҳолатда 617 млн) вилоятларида товарларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилмаган, аммо суд қарорларига асосан тўловлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш, Сув хўжалиги вазирликлари ва Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг мақсадли индикаторлари ижросида ҳам айрим камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Сув хўжалиги соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш дастури доирасида Қашқадарё вилоятидаги Чимқўрғон ва Пачкамар, Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон, Сурхондарё вилоятидаги Жанубий Сурхон ва Фарғона вилоятидаги Каркидон сув омборларида назорат-ўлчаш ускуналари ҳамда хабар бериш тизимларини жорий қилиш учун ҳудудий молия бош бошқармалари томонидан маблағлар ажратилмаган ҳамда мақсадли индикаторлар бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш дастури доирасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ўлчов тарозиларини ўрнатиш учун 150 млрд сўм миқдорида маблағ ўзлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3210-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молия вазирлигига давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигининг пастлиги, шунингдек, давлат харидлари соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаётганлиги, маҳаллий бюджетларда шакллантирилган қўшимча манбалардан мақсадли сарфланиши устидан етарли даражада назорат ўрнатилмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 1 августига қадар Давлат бюджетининг 2021 йилдаги ижроси жараёнида йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин. Шу билан бирга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланишига йўл қўйган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларининг рақобатли усулларини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорларисиз тўғридан-тўғри шартномалар тузишга йўл қўйган Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ва молия бош бошқармалари бошлиқларининг фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Андижон, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги жами 32 та туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида нотўғри шакллантирилган қўшимча даромад манбалари ҳисобидан харажатларни амалга оширган мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажмларига тўлиқ амал қилиш ҳамда улар ҳисобига амалга оширилаётган харажатларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2022 йилдаги ижроси ҳолати, жумладан ижтимоий соҳага Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг ажратилиши, муддатида ҳамда мақсадли сарфланиши юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида эшитиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қарор ижроси юзасидан умумий назорат ўрнатсин ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича 2022 йилнинг 1 сентябрига қадар Олий Мажлис Сенатига умумлаштирилган ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджетида кўзда тутилган харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли, самарали фойдаланиш бўйича дастлабки ҳамда жорий назоратни олиб бориш юзасидан таъсирчан чоралар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббусли бюджетлаштириш жараёни бўйича ғолиб деб топилган лойиҳалар ижроси устидан доимий назорат олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғазначилик тизимида давлат божи, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни автоматлашган ҳолда ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда барча вазирлик ва идораларга нисбатан тўлиқ қўлланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида корпоратив буюртмачиларнинг электрон кооперация порталида тузган шартномалари тўғрисидаги маълумотларни махсус ахборот порталига (xarid.uz) автоматик юбориш ҳамда ушбу порталлар ўртасида интеграция тизимини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачилари томонидан электрон савдоларда тузилган шартномалар бўйича тўловлар Ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳаракатсиз ва самарасиз банд қилинишининг олдини олишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет кодексига халқаро молия институтларидан ёки халқаро облигацияларни жойлаштиришдан жалб қилинган маблағларнинг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилишини назарда тутувчи нормаларни киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган қарз маблағлари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш чораларини кўриш, шунингдек, давлат кафолати берилган битимлар бўйича муддати ўтган тўловлар ундирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий интизом ва назоратни кучайтириш, ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар, камомадларга йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда белгиланган прогнозларга мос равишда солиқ турлари бўйича бюджетга тушумларни тўлиқ таъминлаш, солиқ ва тўловлар бўйича даромадларни кўпайтириш ҳамда қўшимча манбаларни аниқлаш, шунингдек, бюджетга тўланиши керак бўлган солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, юридик шахсларнинг Давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қисқартириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Бюджетдан ташқари давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тақсимот меъёрлари асосида Давлат бюджетига тушумлар устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари ва жиноят ишлари жараёнида аниқланган камомад, молиявий хато-камчиликларнинг тизимли келиб чиқиш ҳолатларини таҳлил қилиб, уларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағларидан фойдаланишда асоссиз ва мақсадсиз ортиқча харажатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, келгусида шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари асосида сарфланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлари прогноз кўрсаткичларини камайтириш ва мос равишда тегишли бюджетлар харажатларини баланслашган ҳолда сақлаш юзасидан ўз вақтида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар, муассасаларнинг маҳаллий бюджетлар ҳисобидан харажатларини амалга оширишда молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган тадбирлар учун маблағ ажратиш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан тегишли чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-564-IV-сон