28.05.2021 йилдаги СҚ-295-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йилдаги ижроси «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ва коронавирус инфекциясига қарши курашиш, глобал инқироз оқибатларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан белгиланган тадбирларни муддатида ва тўлиқ амалга оширишга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,3 фоизга, жумладан ривожланган давлатлар иқтисодиёти 5,4 фоизга, бозор иқтисодиётига ўтаётган ҳамда ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти 2,6 фоизга қисқарганига қарамасдан, Ўзбекистонда ижобий иқтисодий ўсиш суръати сақлаб қолинишига эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз иқтисодиёти 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсиб, ЯИМ ҳажми 580 трлн 203 млрд сўмни ташкил этган, бунда ялпи қўшилган қиймат таркибида хизматлар 36,3 фоизга (2019 йилда 36,1 фоизга), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 28,2 фоизга (28,0 фоизга), саноатда 28,5 фоизга (29,3 фоизга), қурилиш соҳасида 7,0 фоизга (6,6 фоизга) етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициявий фаолликнинг пасайиши кузатилиб, асосий капиталга нисбатан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2019 йилга қараганда 8,2 фоизга қисқариб, 202 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 13,1 фоизга камайиб, 36 млрд 299 млн АҚШ долларига етган. Бунда экспорт 13,4 фоизга, импорт эса 12,8 фоизга қисқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфляция даражаси тасдиқланган прогноз параметрларидан паст бўлиб, 11,1 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари 132 трлн 938 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган 128 трлн 745 млрд сўм прогноз 103,3 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети харажатлари 144 трлн 142 млрд сўмни ёки ЯИМга нисбатан 24,8 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетлар даромадлари 27 трлн 703 млрд сўмни ташкил этиб, ушбу бюджетлар ихтиёрида прогноздан ташқари 2 трлн 727 млрд сўм маблағ қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетлар харажатлари режага нисбатан 104,8 фоизга ижро этилиб, 47 трлн 191 млрд сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган прогноздан ортиқча туширилган 1 трлн 361 млрд сўм маблағ ҳам маҳаллий бюджетларга ўтказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетларга республика бюджетидан жами 2 трлн 691 млрд сўм йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 74 трлн 231 млрд сўм, яъни жами харажатларнинг 51,5 фоизига тенг ёки ЯИМга нисбатан 12,8 фоиз миқдорида маблағ берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция харажатларини молиялаштиришга Давлат бюджети жами харажатларининг 13,1 фоизи ёки 18 трлн 844 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети тақчиллиги 11 трлн 204 млрд сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ижросини таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадли, самарали фойдаланишда камчиликларга ҳам йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетига солиқ қарзи 11 трлн 180 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга (8 трлн 651 млрд сўмга) нисбатан 22,6 фоизга ёки 2 трлн 528 млрд сўмга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида солиқ қарзи (132 млрд сўмдан — 579 млрд сўмгача) ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга ортиқча тўланган солиқлар миқдори ўтган йилга (1 трлн 235 млрд сўм) нисбатан 395 млрд сўмга ёки 32 фоизга қисқарган бўлса-да, (841 млрд сўм) юқорилигича қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитасида ортиқча тўланган солиқларни қайтариш ёки ҳисобга олиш юзасидан тақдим этилган аризаларнинг ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизими мавжуд эмаслиги оқибатида 14 359 та хўжалик юритувчи субъектнинг 33 млрд 642 млн сўмлик ортиқча тўлаган солиқлари қайтариб берилмаган ёки уларга фоизлар ҳисобланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ғазначилик тизимида давлат божи, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни автоматлашган ҳолда ажратиш тартиби барча вазирлик ва идораларга жорий этилмагани туфайли Давлат бюджетига даромадларни тўлиқ кирим қилиш таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан 39 млрд 74 млн сўмлик солиқ Давлат бюджетига тўлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган 246 млрд сўмлик ноқонуний харажатларнинг фақат 169 млрд сўми (69%) бюджетга қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноқонуний харажатлар 2019 йилга нисбатан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида 8,5 баробарга, Халқ таълими вазирлиги тизимида 3,2 баробарга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2,9 баробарга, Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 2 баробарга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, Сув хўжалиги, Олий ва ўрта махсус таълими, Туризм ва спорт ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида йирик миқдорда (2 млрд сўмдан — 6 млрд 800 млн сўмгача) ноқонуний харажатлар аниқланган. «Ўзбеккино» миллий агентлигида 17 млрд 900 млн сўмлик қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё Фарғона, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан (6 млрд 200 млн сўмдан-26 млрд сўмгача) ҳамда ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари, «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан (3 млрд 500 млн сўмдан — 8 млрд 400 млн сўмгача) йирик миқдорда ноқонуний харажатлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетлар ижросини таъминлашда ҳам маблағларнинг ноқонуний сарфланиши ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан бюджетга ўтказилган ортиқча тўловлар чегириб ташланмасдан харажатларнинг амалга оширилиши натижасида 95 млрд 700 млн сўмлик манбасиз харажатлар юзага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашлар томонидан бюджет даромадлари турларининг бюджетлараро нотўғри тақсимланиши натижасида Қонунда белгиланган даромадлар тақсимоти бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликнинг соддалаштирилган тамойиллари асосида 2019-2020 йилларда 184 нафар суд бошқарувчиси томонидан банкротлик иши юритилган корхона ва ташкилотлар сони 9 844 та бўлиб, шундан 9 756 таси тугатилган ва давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик ишларини юритишда тугатилаётган корхона ва ташкилотларнинг бюджет олдидаги қарзларини (1 трлн 200 млрд сўм) ундириш даражаси 0,07 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликнинг соддалаштирилган тамойиллари асосида 2019-2020 йилларда амалга оширилган тугатиш ишлари учун суд бошқарувчиларига ҳисобланган мукофот пули 44 млрд сўмни ташкил этгани ҳолда банкротлик ишларини юритиш натижасида бюджетга ундирилган (1 млрд 200 млн сўм) харажатларни қоплаш самарадорлиги 37 баравар паст бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3210-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг 2020 йилдаги ижроси жараёнида йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланишига йўл қўйган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йилдаги ижроси ҳолати, жумладан ижтимоий соҳага Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг ажратилиши, муддатида ҳамда мақсадли сарфланиши юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида эшитиб бориш амалиётини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик таомилларини қўллашда барча кредиторлар, шу жумладан Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда банкротлик соҳасида муносабатлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажмларига тўлиқ амал қилинишини ҳамда улар ҳисобига амалга оширилаётган харажатларнинг мақсадли ишлатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган лойиҳалар учун маблағларнинг муддатида ажратилиши ҳамда мақсадли ишлатилишини назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор ижроси юзасидан умумий назорат ўрнатсин ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича 2021 йилнинг 5 августига қадар Олий Мажлис Сенатига умумлаштирилган ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджетида кўзда тутилган харажатларини ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент-юридик шахсларга бериладиган бюджет ссудаларининг фоиз ставкаларини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш юзасидан Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет маблағларидан мақсадли, самарали фойдаланиш бўйича дастлабки ҳамда жорий назоратни олиб бориш юзасидан таъсирчан чоралар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ғазначилик тизимида давлат божи, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни автоматлашган ҳолда ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда барча вазирлик ва идораларга нисбатан тўлиқ қўлланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий интизом ва назоратни кучайтириш, ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар, камомадларга йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда белгиланган параметрларга мос равишда солиқ турлари бўйича бюджетга тушумларни тўлиқ таъминлаш, солиқ ва тўловлар бўйича даромадларни кўпайтириш ҳамда қўшимча манбаларни аниқлаш, шунингдек, бюджетга тўланиши керак бўлган солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш юзасидан тегишли чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июлга қадар юридик шахсларнинг Давлат бюджети олдидаги қарздорлиги қисқартирилишини, шунингдек, маҳаллий бюджетларга ҳисобланган қўшимча даромадлар ундирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 сентябрга қадар солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ёки ҳисобга олиш юзасидан тақдим этилган аризаларнинг ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Барқарор ривожланиш миллий мақсадлар ва вазифаларда белгиланган кўрсаткичларнинг (индикаторларнинг) бажарилиши бўйича таҳлилий маълумотларни йил якунига қадар Олий Мажлис Сенатига ҳар чоракда киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағларидан фойдаланишда асоссиз ва мақсадсиз ортиқча харажатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, келгусида шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида сарфланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товар ҳамда хизматлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига ташкилотлар, муассасаларнинг маҳаллий бюджетлар ҳисобидан харажатларни амалга оширишларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган тадбирлар учун маблағ ажратиш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан тегишли чоралар кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажариладиган ишларни тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларисиз ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш жараёнининг натижадорлиги масаласини Кенгаш мажлисларида муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни белгиланган тартибда тендер ўтказмасдан танлаб олишнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-295-IV-сон