Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.08.1999 йилдаги 398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 — 2005 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЙИРИК ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИ ХАВФСИЗ ИШЛАШИНИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсиз ишлашини таъминлаш ва улардан фойдаланишнинг ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг 2000 — 2005 йилларда йирик насос станциялари, сув омборлари, каналлар, гидроузеллар, сув ташлагич трактлар ва бошқа гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш, қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича 1 — 4-иловалар*га мувофиқ ҳажмлардаги ишларни бажариш юзасидан таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 2, 3, 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кўрсатиб ўтилган иловаларда назарда тутилган объектлар бўйича, уларни белгиланган тартибда 2000 — 2005 йиллар инвестиция дастурларига киритиш учун, лойиҳа-смета ҳужжатлари босқичма-босқич тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2000 — 2005 йиллар учун ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Оролбўйи» республика бирлашган дирекциясига, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг «Оролбўйи» бирлашган дирекцияларига иловаларда кўрсатилган объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мазкур қарорда белгиланган топшириқларнинг бажарилишини ва сув хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсиз ишлашини ва улардан фойдаланишнинг ишончлилигини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича республика комиссияси 5-илова*га мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзавтойўл» давлат концерни, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент сув омбори тўғони ва Юқори Чирчиқ гидроузели орқали ўтувчи автомобиль йўлларини кўчиришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларини 2000 йилда ишлаб чиқсинлар ва 2003 йилгача улар қурилишини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йилда Жанубий Мирзачўл канали Марказий тармоғининг тез оқадиган участкасини реконструкция қилиш ишларига киришсин, бажарилган ишлар учун алоҳида лойиҳалар ва сметалар бўйича жорий йил учун капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари ҳисобига ҳақ тўласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмларнинг зарур авария захираларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилгача сув омборлари тубига чўккан лойқа ҳажмларини аниқласин ва натижалар бўйича уларнинг иш режимига тузатишлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан, шунингдек барча сув омборларидан фойдаланиш харажатларини маблағ билан таъминлашни вазирлик орқали марказлаштирилган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (йирик насос агрегатлари ҳамда ер снарядлари учун узеллар, деталлар ва эҳтиёт қисмлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида уларни «Ўзбеккимёмаш» очиқ акциядорлик жамияти ва вазирлик заводларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси бир ой муддатда категорияли алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини қўриқлашни кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2000 йилдан бошлаб категорияли объектларни қўриқлашга келишилган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида сатрда маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини натура кузатишларни ва техник ҳолати диагностикасини амалга ошириш учун ҳар йили келишилган ҳисоб-китобларга мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзбекинвест» компанияси билан биргаликда қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган объектлар мақоми, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг ушбу объектларда бўлиши, божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларни йиғиш тартиби масалаларини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва қўшни давлатларнинг тегишли идоралари билан белгиланган тартибда ҳал қилсин, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар ҳудудидаги алоҳида муҳим объектлари узлуксиз ишлашини таъминлашга кўмаклашиш масаласида қўшни давлатларнинг ваколатли органлари мажбуриятларини аниқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда йирик насос станцияларининг кичик станциялари ва электр узатиш линияларини текшириб чиқсин ва улар рўйхатини тузсин, уларни босқичма-босқич Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансига бериш муддатларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, берилган асосий фондлар қиймати Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг устав фондидаги давлат улуши кўпайиши сифатида қаралиши керак ва фойда (даромад)га солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
398-сон