Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2045-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 09/ЮБ-36-сонли ««Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2045-5, 09.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 29 сентябрдаги 184-сон буйруғи (рўйхат рақами 2045, 2009 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 513-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси 2.5.7-позициясидаги «Ногиронларни» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 июнь,
09/ЮБ-26-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 10/22/2045-4/0635-сон)