Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларининг 1а-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2022-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сон буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларининг 1а-иловаси 2.5.7-позициясидаги «Ногиронларни» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 июнь,
09/ЮБ-25-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 10/22/2022-4/0634-сон)