04.07.2022 йилдаги 359-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
23-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Университетнинг бакалавриатига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади»;
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 1, 2 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
г) 4-банддаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
1, 20 ва 30-бандлардаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илова белгиси ва номидаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илова белгиси ва матнидаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 3-илова белгисидаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин;
илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Топшириқларни бажариш

Максимал балл

1.

Она тили (диктант):

15

1.1

мутлақо хатосиз ёзилган диктант, битта орфографик ёки битта пунктуацион хатога йўл қўйилган

13 — 15

1.2

диктант иккита орфографик ва иккита пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги лозим

10 — 12

1.3

диктант тўртта орфографик ва тўртта пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори саккизтадан, аммо орфографик хатоларнинг миқдори олтитадан ошмаслиги лозим

7 — 9

1.4

диктант еттита орфографик ва еттита пунктуацион хатолар билан ёзилган

4 — 6

1.5

диктант тўққизта орфографик ва тўққизта пунктуацион хатолар билан ёзилган

1 — 3

1.6

диктант ўнта ва ундан ортиқ орфографик ҳамда ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатолар билан ёзилган

0

2.

Математика (назорат иши):

15

2.1

барча вазифалар ва мисоллар хатосиз бажарилган, 1 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

13 — 15

2.2

2 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

10 — 12

2.3

битта вазифа ва мисолда ёки 3 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

7 — 9

2.4

иккита вазифани бажаришда хатоларга ёки 4 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

4 — 6

2.5

иккита вазифа ва битта мисолни бажаришда хатоларга ёки 5 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

1 — 3

2.6

барча вазифалар ва мисоллар бажарилмаган

0

3.

Ўқиш:

10

3.1

бир дақиқада 70 та ва ундан ортиқ сўз

10

3.2

бир дақиқада 60 — 65 сўз

7 — 9

3.3

бир дақиқада 50 — 55 сўз

4 — 6

3.4

бир дақиқада 40 — 45 сўз

1 — 3

3.5

бир дақиқада 40 сўздан кам

0

4.

Психологик тест:

20

4.1

Ҳар бир тўғри жавоб учун

1

5.

Ижодий имтиҳон (мусиқа):

40

5.1

ижро этиш усули (ритм):

10

5.1.1

берилган усулни аниқ такрорлаш

8 — 10

5.1.2

берилган усулни нисбатан такрорлаш

5 — 7

5.1.3

берилган усулни ноаниқ такрорлаш

1 — 4

5.1.4

берилган усулни такрорлай олмаслик

0

5.2

Хотира:

10

5.2.1

узун ва қисқа мусиқа парчаларини аниқ такрорлаш

8 — 10

5.2.2

узун ва қисқа мусиқа парчаларини нисбатан такрорлаш

5 — 7

5.2.3

узун ва қисқа мусиқа парчаларини ноаниқ такрорлаш

1 — 4

5.2.4

узун ва қисқа мусиқа парчаларини такрорлай олмаслик

0

5.3

Эшитиш қобилияти:

10

5.3.1

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини тўлиқ топиш

8 — 10

5.3.2

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини нисбатан топиш

5 — 7

5.3.3

фортепианода ижро этилган товуш ва товушларсонини ноаниқ топиш

1 — 4

5.3.4

фортепианода ижро этилган товушларни топа олмаслик

0

5.4

Мустақил тайёрланган қўшиқни куйлаш ёки асарни чолғуда ижро этиш:

10

5.4.1

соф ва аниқ оҳангда куйлаш ёки чолғуда ижро этиш

8 — 10

5.4.2

қўшиқни нисбатан соф оҳангда куйлаш ёки чолғуда асарни ижро даражаси

5 — 7

5.4.3

қўшиқни ноаниқ оҳангда куйлаш ёки чолғуда асарнинг ижро даражаси

1 — 4

5.4.4

қўшиқни куйлай олмаслик

0

Жами:

100

»;

Низомга 5-илова белгиси ва номидаги «Республика ихтисослаштирилган» сўзлари «Ҳарбий» сўзи билан алмаштирилсин.