Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг
қарори
Деҳқонобод туман ҳокимининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий тусдаги айрим қарорларини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрьдаги ПФ-6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрьдаги ПФ-6075-сон Фармонида қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Деҳқонобод туман ҳокими томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарори иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ахборот хизмати (О. Қўлдашов) мазкур қарорнинг расмий эълон қилинишини ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга кириши белгилансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари У. Усмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким З. АЛИҚУЛОВ
Деҳқонобод т.,
2022 йил 30 июнь,
245-4-57-Q/22-сон
Деҳқонобод туман ҳокимининг 2022 йил 30 июндаги 245-4-57-Q/22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Деҳқонобод туман ҳокимининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Деҳқонобод туман ҳокимининг «Деҳқонобод туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида»ги 2019 йил 26 августдаги Х-1961/08-сон қарори.