18.11.2021 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ва 2018 йил 7 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик тўғрисида Битимга таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ҳамда 1979 йил 26 октябрдаги Ядровий материални ва ядровий қурилмаларни жисман ҳимоя қилиш тўғрисида Конвенция аъзоси эканлигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 ноябрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иштирокчи-давлатларининг ядровий аварияларга ёки радиациявий авариялар билан боғлиқ вазиятларга тайёрликни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатишни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битимни ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1986 йил 26 сентябрдаги Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисида Конвенциянинг иштирокчиси бўлиш ниятини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир инсон ва бутун жамият манфаати учун атом энергиясидан фойдаланишдаги хавфсизлик мақсадларининг устуворлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари халқлари манфаати учун ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришга бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг интилишига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ҳудудларидаги ядровий авариялар ва ҳодисалар тўғрисида зарурий ахборот алмашинуви ва тезкор хабар бериш тажрибаси принципларини ўрнатиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддаларни эҳтимолий трансчегаравий тарқалиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган Томонлардан бирининг давлати қурилмалари ёки фаолияти натижасида содир бўладиган ёки содир бўлиши мумкин бўлган радиоактив моддаларнинг тарқалиши ва бошқа Томон давлатининг радиациявий хавфсизлиги нуқтаи назаридан аҳамият касб этиши мумкин бўлган халқаро трансчегаравий тарқалишга олиб келган ёки олиб келадиган ҳар қандай авария ҳолати юз берган тақдирда Томонлар ўртасида ахборот алмашинуви, шунингдек ядровий ва радиациявий хавфсизлик ҳолати тўғрисида ҳамкорликнинг шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган қурилмалар ва фаолият турлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ядро реактори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ядро ёқилғиси даври (цикли) қурилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) радиоактив чиқиндиларни бошқариш қурилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ядро ёқилғиси ёки радиоактив чиқиндиларни ташиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қишлоқ хўжалиги, саноат ва тиббий мақсадларда ҳамда ушбу соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун радиоизотопларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш, сақлаш, йўқ қилиш ва ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) космик объектларда энергия ишлаб чиқариш учун радиоизотоплардан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг давлати ҳудудидаги қурилмада ёки атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида бошқа Томоннинг давлати ҳудудига радиоактив моддаларнинг трансчегаравий равишда тарқалишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ядровий авария содир бўлган тақдирда, ўз давлати ҳудудида бундай ядровий авария содир бўлган Томон бу тўғрисида бошқа Томонни зудлик билан хабардор қилади ва унга радиациявий оқибатларни минималлаштириш мақсадида ушбу ядровий авария бўйича мавжуд бўлган ахборотни зарур ҳажмда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлишни ният қилган 1986 йил 26 сентябрдаги Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги Конвенция қоидаларини инобатга олган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни бажариш учун масъул бўлган Томонларнинг ваколатли органлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (энергетик ва тадқиқот ядро реакторларининг радиациявий ва ядровий хавфсизлик ҳолати бўйича ахборот алмашиш қисмида); Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ядровий авария тўғрисида тезкор хабар бериш қисмида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия томонидан — «Росатом» атом энергияси бўйича Давлат корпорацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар, уларнинг номлари ёки функциялари ўзгарган тақдирда, Томонлар бундай ўзгариш тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг ваколатли органлари, башарти Томонларнинг ўзгача келишувлари ёки зарурият бўлмаган ҳолларда, амалий чора-тадбирларда белгиланган қурилмалар ҳамда фаолият турларининг ядровий ва радиациявий хавфсизлиги ҳолати бўйича ҳар йили ўзаро ахборот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим кучга киргандан сўнг, Томонларнинг ваколатли органлари мазкур Битимнинг 2, 4 ва 5-моддаларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича амалий чора-тадбирларни, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг давлатлари ҳудудларидаги муайян қурилмаларнинг рўйхати, ахборот ҳажми, шакллари ва узатиш тартиб-тамойиллари, шунингдек алоқа каналларини текшириш регламенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг мазкур Битим қоидаларида мавжуд мажбуриятларини бажариш учун алоқа пунктларининг реквизитлари рўйхатини биргаликда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ваколатли органлари вакиллари заруратга қараб, бироқ бир йилда камида бир марта, мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида ахборот алмашинуви беғараз асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур моддага мувофиқ бир Томондан ахборот олган бошқа Томон қўшимча тушунтиришларни сўрашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти мазкур Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари ва (ёки) Россия Федерациясининг давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни етказиш зарурати вужудга келса, уларни етказиш 2003 йил 31 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битим билан қамраб олинмаган масалалар бўйича, шу жумладан, тақдим этувчи Томон махфийликни сақлашга риоя этиш, интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилишни таъминлаш, мазкур Битимни амалга ошириш ва экспорт назорати учун зарур бўлган биргаликда олинган интеллектуал мулк ва муқаддам юзага келган интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш заруриятини таъкидлаган ахборотга нисбатан муҳофаза қилиш масалалари юзасидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг тегишли қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қўлланилиши ва (ёки) талқин қилиниши билан боғлиқ Томонлар ўртасидаги ҳар қандай келишмовчиликлар, башарти Томонлар ўзгача келишиб олмаган бўлсалар, Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг амалга оширилиши билан боғлиқ ҳар қандай ахборот алмашинуви учун рус тили қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим дипломатик каналлар орқали унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг Томонлар тарафидан бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим муддатсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарнома юбориш орқали унинг амал қилишини тугатиши мумкин. Мазкур Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири бундай ёзма хабарномани олгандан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти Томонлар бошқача келишиб олмаган бўлсалар, мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар вужудга келган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2021 йил 18 ноябрда ва Москва шаҳрида 2021 йил 19 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)