01.07.2022 йилдаги ПҚ-303-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда спорт федерация (ассоциация)лари томонидан мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ бириктирилаётган спорт базаларидан доимий равишда фойдаланилишини, зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин. Бунда, ушбу чора-тадбирлар ўз тизимида тегишли спорт базалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4583-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020 — 2023 йилларда ривожлантириш дастурига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), сифатли олимпия спорт захирасини шакллантириш, олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш

1.

Иқтидорли ёшларни миллий терма жамоалар таркибига киритиш мақсадида Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг қишки спорт турлари клуби, шунингдек, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси ўртасида мутлақо янги шаклда ўзаро ҳамкорлик тизимини жорий қилиш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил октябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

2.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ, биатлон, тоғ чанғиси, кёрлинг, конькида учиш, чанғи пойгаси, сноуборд, фигурали учиш, фристайл, хоккей, шорт-трек бўйича республика чемпионатлари ва турнирларини мунтазам ўтказиш, селекция ишларини амалга ошириш ва терма жамоа таркибини шакллантириш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ чегара қўшинлари, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

3.

Қишки спорт турлари бўйича узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ҳудудий ва хорижий базаларда ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларда иштирок этиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

4.

2023 йил Кемерово вилоятида (Россия) «Осиё болалари» II халқаро қишки спорт ўйинларига тайёргарлик кўриш учун бўйича терма жамоа таркибини шакллантириш, узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва ушбу мусобақада иштирок этиш.

2023 йил давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

5.

2024 йил Канвондо шаҳрида (Корея Республикаси) IV ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун бўйича терма жамоа таркибини шакллантириш, узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва ушбу мусобақада иштирок этиш.

2024 йил давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

6.

2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццошаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш.

2026 йил январь — март

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

7.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қишки спорт турлари кафедрасининг талабалари ва битирувчиларини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, хорижий олий таълим муассасаларидаги қишки спорт турлари кафедраларида уларнинг малакасини ошириш, уларга келгусида Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича меҳнат фаолияти олиб бориш учун имкониятлар яратиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб режа асосида

Бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

8.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида тоғли ҳудудларда қишки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириб бориш, зарур ҳолларда, тегишли бўлимларни ташкил қилиш.

Режага асосан, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил ноябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ чегара қўшинлари, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Республика ва ҳудудий олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

9.

Фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей, парахоккей, паракёрлинг бўйича профессионал спортчи, малакали тренер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида замонавий муз саройи барпо этиш.

2025-2026 йилларда

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

10.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида фристайл, тоғ чанғиси, сноуборд, паратоғ чанғиси, парасноуборд, парахоккей, паракёрлинг каби спорт турларини ривожлантириш мақсадида спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қарашли «Пахтакор» спорт базаси негизида қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар аъзолари учун 60 ўринга мўлжалланган Олимпия тайёргарлик марказини ташкил этиш.

2025-2026 йилларда

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

11.

Тошкент шаҳрида Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар, бюджет маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

III. Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларнинг тайёргарлик жараёнига замонавий илмий-услубий ва ахборот технологияларини жорий қилиш

13.

Халқаро ўқув жараёни тажрибасидан фойдаланган ҳолда, қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спорт-таълим муассасалари учун такомиллаштирилган ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.

Режага асосан, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил октябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

14.

Спорт ютуқларини ривожлантиришга оид илмий-услубий адабиётларни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш ҳамда қишки олимпия ва паралимпия терма жамоаларини тайёрлаш бўйича илғор хорижий тажриба асосида ўқув-машғулот технологияларини такомиллаштириш, шунингдек, нашр этилган адабиётларни спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)ларига тарқатиш.

Режага асосан, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил октябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

15.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти базасида қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар тренерларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш.

Режага асосан, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

16.

Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларини тайёрлашда иштирок этиш ва маслаҳат бериш учун малакали хорижий тренерлар, спорт мутахассислари ва экспертларини жалб этиш.

2023 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

17.

Тренер ва спорт мутахассисларининг хорижий спорт муассасаларида ўтказиладиган ўқув курслари, тренинглар ва семинарларда мунтазам иштирокини таъминлаш, шунингдек, тажриба алмашиш мақсадида уларни хорижий терма жамоалар ва спорт клубларига танишув сафарига юбориш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

18.

Малакали маҳаллий ва хорижий спорт мутахассисларини жалб қилган ҳолда, спорт-таълим муассасалари ва ҳудудий спорт федерация (ассоциация)лари тренерлари учун жойларда ўқув курслари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Режага асосан, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

19.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, болалар ва ёшлар ўртасида олий спорт ютуқларини оммалаштириш, халқаро ва республика спорт мусобақалари, қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида туркум телекўрсатув ва радиоэшиттириш, мақолалар, ижтимоий рекламалар тайёрлаш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил ноябрь

Амалга ошириш — 2023 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

IV. Мамлакат терма жамоаларини тиббий-биологик, фармакологик ва спорт-психологик жиҳатдан таъминлаш

20.

Терма жамоалар спортчиларини тиббий ва фармакологик жиҳатдан таъминлаш, уларнинг мусобақаларга тайёргарлик ва ўқув-машғулот жараёнига илғор инновацион, илмий-методик технологияларни жорий этиш ҳамда спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш учун илмий таҳлил бўйича мутахассислар (спорт соҳасидаги олимлар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва бошқа мутахассислар) гуруҳларини ташкил этиш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

21.

Спорт тиббиёти соҳасидаги хорижий тажриба ва ютуқлар асосида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

22.

Спортчилар учун меъёрлаштирилган рационал овқатланиш тизимини такомиллаштириш, ушбу масала бўйича услубий қўлланмаларни, спортчининг индивидуал овқатланиш режимини, уларнинг соғлиғи ва жисмоний қобилиятига ижобий таъсир этувчи маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ҳамда оптимал овқатланиш менюсини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги

23.

Ўқув-машқ йиғинлари жараёнида қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчиларининг психологик, жисмоний ва тиббий-биологик ҳолатини доимий назорат қилиш, уларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини оириш, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг тажрибали спорт шифокорларини жалб қилиш ҳамда марказнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш.

2022 йил декабрь

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази маблағлари ва ҳомийлик маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги

24.

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини қишки олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилган замонавий тиббиёт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил ноябрь

Бюджет маблағлари, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

25.

Етакчи хорижий спорт тиббиёти марказларида спорт федерация (ассоциация)ларидаги спорт шифокорлари, психолог ва диетологларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази маблағлари, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

26.

Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибидаги спортчиларни бир йилда икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ва доимий мобил экспресс-лаборатория текширувларидан ўтказиш, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, уларни даволаш бўйича ҳар бир спорт тури учун алоҳида текшириш ва даволаш регламентларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил октябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

27.

Спорт тиббиёти йўналишидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, спорт тиббиёти масалалари ва муаммолари бўйича халқаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

28.

Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи номзод спортчиларнинг соғлиғи ҳолатини миллий стандартларга мувофиқ даврий жиҳатдан қайта баҳолаган ва спорт машғулотларида, шунингдек, мусобақаларда қатнашишга рухсат берган ҳолда, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

29.

Олий малакали спортчилар билан ишлаш ҳуқуқини аккредитациядан ўтган халқаро лицензия берувчи хорижий спорт марказлари базасида малака оширган спорт шифокорларига бериш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

30.

Ҳар бир қишки олимпия ва паралимпия спорт тури бўйича алоҳида ишлаб чиқилган тиббиёт регламенти асосида ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларда мамлакат терма жамоаларини тиббий-биологик ва спорт-психологик жиҳатдан узлуксиз кузатиб бориш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Дори-Дармон» АК

31.

Спортчиларни фармакологик жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, спорт фармакологияси, фармакологик коррекция ва спортчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ҳамда ишчанлигини ошириш, бу борада дарслик, қўлланма ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тарқатиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Дори-Дармон» АК

32.

Маҳаллий доривор ўсимликларнинг фармакологик хусусиятини ўрганиш асосида янги дори воситаларини ишлаб чиқариш, спортчиларнинг ҳолатини тиклашга ёрдам берувчи маҳаллий препаратлар рўйхатини шакллантириш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Дори-дармон» АК

V. Мамлакат терма жамоаларини антидопинг жиҳатдан таъминлаш

33.

Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ҳамда тиббиёт ходимлари орасида допингга қарши муросасиз муҳитни яратиш, ҳалол спорт ва адолатли рақобат тамойилларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда ҳамда онлайн шаклда семинар, вебинар, учрашув, давра суҳбатларини режа асосида доимий равишда ўтказиб бориш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

34.

Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари ҳамда агентлик ҳузуридаги Терапевтик истиснолар, Ахлоқ ҳамда Апелляция бўйича комиссиялар аъзоларининг антидопинг соҳасида етакчи хорижий муассасаларда ўтказиладиган ўқув курслари ва семинар-тренингларда иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, хорижий антидопинг ташкилотларига танишув сафарига юбориш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

35.

Илғор маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари ва агентлик ҳузуридаги Терапевтик истиснолар, Ахлоқ ҳамда Апелляция бўйича комиссиялар аъзолари, спорт федерация (ассоциация)лари учун ўқув курслари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

36.

Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчиларини ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақалари жараёнида антидопинг жиҳатдан доимий назорат қилиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

-

Миллий антидопинг агентлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)

Т/р

Спорт федерация (ассоциация)лари

Бириктирилган спорт базалар

Асосий спорт базалари

Ҳудудий спорт базалари

1.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси

1. Тошкент шаҳридаги «Хумо Арена» муз саройи.

2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган замонавий муз саройи.

3. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги «Ice City» кўнгил очар муз саройи.

4. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ-чанғи курорти.

1. Андижон шаҳридаги «Iсe Rink» муз саройи.

2. Термиз шаҳридаги «Iceberg» кўнгилочар мажмуаси.

3. Фарғона шаҳридаги «Central Festival» кўнгил очар маркази.

4. Самарқанд шаҳридаги «Ice Arena» муз саройи.

5. Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги «Riveira» кўнгил очар маркази.

6. Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги «Фурқат» боғи ҳудудидаги қишки спорт турларига мўлжалланган объект.

2.

Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси

1.Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» комплекси.

2. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ-чанғи курорти.

3. Жиззах вилояти, Зомин туманидаги «Зомин» туристик комплекси.

3.

Ўзбекистон хоккей федерацияси

1. Тошкент шаҳридаги «Хумо Арена» муз саройи.

2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган замонавий муз саройи.

3. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги «Ice City» кўнгил очар муз саройи.

4.

Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

1. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» тоғи ҳудуди ва Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ маркази.

2. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ойгаинг платосидаги мавсумий кўчма база.

Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ маркази «Тошқўрғон» базаси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, комиссия раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари

3.

А.И. Икрамов

ёшлар сиёсати ва спорт вазири, комиссия раисининг ўринбосари

4.

А.Ж. Раматов

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари

5.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

6.

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор

7.

Т.А. Ишметов

молия вазири

8.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

9.

Б.О. Саидов

халқ таълими вазири

10.

А.Х. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

11.

Б.А. Мусаев

соғлиқни сақлаш вазири

12.

Б.Н. Курбанов

мудофаа вазири

13.

В.И. Норов

ташқи ишлар вазири в.б.

14.

А.Ю. Мавлонов

Давлат божхона қўмитаси раиси

15.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

16.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

17.

А.К. Инаков

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори

18.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

19.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

20.

Ш.Ш.Махмудов

ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари

21.

У.С. Салихбаева

«Дори-Дармон» АК бошқаруви раиси

22.

Р.С. Ирматов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

23.

М.М. Ташходжаев

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси

24.

К.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси

25.

О.А. Қосимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

26.

И.К. Шодиев

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси

27.

Б.Ш. Фазилов

Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси

28.

А.Х. Тўхтаев

Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси раиси

29.

З.Ю. Яллакаев

Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси раиси

30.

Б.М. Махситов

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси

31.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

32.

Лавозими бўйича

қишки спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)ларга масъул этиб бириктирилган вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари

33.

З.З. Таджибаев

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, комиссия котиби

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)