Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгашининг
қарори
Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрьдаги ПФ-6075-сон «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрьдаги ПФ-6075-сон Фармони билан 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Ғ. Барақов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси К. ИСМОИЛОВ
Ғузор т.,
2022 йил 29 июнь,
VI-51-63-4-56-K/22-сон
Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг 2022 йил 29 июндаги VI-51-63-4-56-К/22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 78/20-6-сонли «Ғузор тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.