Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига асосан тумандаги айрим кўчаларни номлаш тўғрисида
Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгаши шуни қайд этадики, Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда тумандаги айрим номсиз кўчаларни номлаш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориб, тумандаги 25 та кўчани номлаш бўйича тегишли МФЙлардан келиб тушган таклифларни ўрганиб, Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига 2021 йилнинг 18 декабрь санасида 860-сонли ҳамда 2022 йилнинг 13 январь санасида 13-сонли хатлар асосида таклифлар берилган. Вилоят комиссияси ҳам ўзининг 2022 йил 15 январдаги 19-276-сонли ҳамда 2022 йил 9 февралдаги 19-869-сонли хатлари орқали туман комиссиясининг ҳудуддаги айрим кўчаларни номлаш тўғрисидаги таклифларини маъқуллаган. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2022 йил 14 февралдаги 01-14-157-сонли, шунингдек 2022 йил 23 февралдаги 01-14-196- сонли эксперт хулосалари билан туман комиссияси томонидан тақдим этилган 25 та кўча номларидан 24 таси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги (шундан 2 та ном географик объектлар номларининг ўзбек тилида ёзилиши қоидалари асосида нормалаштирилганлиги) ҳақида эксперт хулосалари берилган.
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2022 йил 14 февралдаги, шунингдек, 2022 йил 23 февралдаги йиғилиш баёнлари қарорларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2022 йил 14 февралдаги 01-14-157-сонли, шунингдек, 2022 йил 23 февралдаги 01-14-196-сонли эксперт хулосалари маъқулланиб, тумандаги кўчалар номи иловага мувофиқ номлансин.
2. Тумандаги тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар мазкур қарордан келиб чиқиб тегишли ҳужжат ва ҳисоботларига белгиланган тартибда ўзгартишлар киритсин.
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р. Мухторов), «Қоракўл садоси» газетаси таҳририяти (О. Тангриев)га туман ҳокимлигининг веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари, шунингдек, «Қоракўл садоси» газетасида мазкур қарор ёритилишини таъминлаш топширилсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси С. Шермуҳаммедова ҳамда туман ҳокими маслаҳатчиси Ш. Ҳамроев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. ТОҲИРОВ
Қоракўл т.,
2022 йил 27 июнь,
VI-53-95-2-37-K/22-сон
Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашининг 2022 йил 27 июндаги VI-53-95-2-37-K/22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тумандаги айрим кўчаларни номлаш тўғрисида
ЖАДВАЛ
|
Т/р |
Географик объект тури |
Жойлашган манзили |
Географик объект номи |
|
1. |
Кўча |
Маллаишайх |
Роҳат |
|
2. |
Кўча |
Маллаишайх |
Янгиобод |
|
3. |
Кўча |
Хўжакон |
Гулшан |
|
4. |
Кўча |
Оқ олтин |
Арчазор |
|
5. |
Кўча |
Човли |
Янгиҳаёт |
|
6. |
Кўча |
Мустақиллик |
Манзилобод |
|
7. |
Кўча |
Мироб |
Комиллик |
|
8. |
Кўча |
Янгизамон |
Бинокор |
|
9. |
Кўча |
Мирзақалъа |
Янгикун |
|
10. |
Кўча |
Қораҳожи |
Халқобод |
|
11. |
Кўча |
Қораҳожи |
Шараф |
|
12. |
Кўча |
Сайёд |
Нуробод |
|
13. |
Кўча |
Сайёд |
Шўркўлобод |
|
14. |
Кўча |
Шўрработ |
Узумзор |
|
15. |
Кўча |
Қоракўл |
Истироҳат |
|
16. |
Кўча |
Қоракўл |
Ватанпарвар |
|
17. |
Кўча |
Қоракўл |
Тафаккур |
|
18. |
Кўча |
Дўрман |
Саховат |
|
19. |
Кўча |
Реги Ҳайдар |
Навниҳол |
|
20. |
Кўча |
Кетмондўғди |
Ҳосилдор |
|
21. |
Кўча |
Қуввача |
Ҳаловат |
|
22. |
Кўча |
Янгитурмуш |
Эзгулик |
|
23. |
Кўча |
Янгитурмуш |
Мўйначи |
|
24. |
Кўча |
Истиқлол |
Нурли истиқлол |