Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 23.06.2022 йилдаги 343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари (кейинги ўринларда — масканлар) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, масканлар маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Тошкент шаҳри туманларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда йирик туман ва шаҳарларда ҳар бешта маҳалладан биттасидаги ички ишлар органлари таянч пунктлари негизида, шунингдек, мавжуд бўш турган бинолардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилади ва ички ишлар органларига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар ҳокимликлари Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан масканларни 2023 — 2025 йилларда ташкил этиш ва жойлаштириш, уларни таъмирлаш, мукаммал таъмирлаш ва мебель билан жиҳозлаш дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги томонидан киритиладиган рўйхатга мувофиқ бино билан таъминланган масканларни белгиланган тартибда Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоат тузилмалари билан маҳаллалар бўйича биргаликда фаолият олиб бориши тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 июндаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Профилактика катта инспектори

(Маскан раҳбари)

Кунлик хизматни бевосита ташкил этувчи масъул ходимлар

Хизматни ҳамкорликда ташкил этишда қатнашувчи давлат органлари масъуллари

Хизматни ташкил этишга кўмаклашувчи ички ишлар органлари масъул хизматлари

Профилактика инспектори

Ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари

Патруль-пост хизмати ходими

Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор

Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси

Тезкор вакил

«Фидокор ёшлар» жамоатчилик гуруҳи аъзолари

Пробация инспектори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 июндаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани (кейинги ўринларда-маскан) ўзи жойлашган фуқаролар йиғинидаги ички ишлар органлари таянч пункти ёхуд камида етти хонадан иборат алоҳида бинода ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Масканда қуйидаги хизмат ва ёрдамчи хоналар бўлиши талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) масканга киришда унинг фойе (камида тўрт кишига мўлжалланган, диван ёки стуллар билан жиҳозланган кутиш жойи) қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) онлайн суд мажлислари ўтказиладиган хона (камида саккиз киши учун стул, видеоконференцалоқа сеансини ўтказиш учун мўлжалланган қурилмалар билан таъминланган бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) профилактика (катта) инспектори хизмат хонаси (тезкор йиғилиш ўтказиш учун камида олти кишилик стол ва стуллар билан жиҳозланган, шунингдек, профилактик тадбирларни ўтказиш учун келган шахсларга мўлжалланган камида тўртга стул, хизмат столи, бир дона кресло ҳамда диван, ҳужжатлар ва кийим шкафлари ҳамда сейф билан жиҳозланган бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог хизмат хонаси (профилактик тадбирларни ўтказиш учун келган шахсларга мўлжалланган камида тўртта стул, хизмат столи, бир дона кресло ва диван, ҳужжатлар сақланадиган жавон билан жиҳозланган бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимлари томонидан олиб келинган шахсларга нисбатан терговга қадар текширувни амалга ошириш учун мўлжалланган тезкор вакил ва суриштирувчи хонаси (терговга қадар текширувларни ўтказиш учун келган шахсларга мўлжалланган камида тўртта стул, иккитадан хизмат столи ва кресло, ҳужжатлар сақланадиган жавон билан жиҳозланган бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) пробация инспектори ҳамда профилактика (катта) инспекторининг ёрдамчиси хизмат хонаси (белгиланган тадбирларни ўтказиш мақсадида чақиртирилган шахсларга мўлжалланган тўртта стул, иккитадан хизмат столи ва кресло, ҳужжатлар сақланадиган жавон билан жиҳозланган бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) дам олиш хонаси (камида тўрт кишига мўлжалланган диван ва овқатланиш учун стол ҳамда стуллардан иборат бўлган, телевизор, совиткич, микротўлқинли печь билан таъминланган бўлиши лозим) ҳамда ҳожатхона.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маскан замонавий компьютер тўплами, мебель жиҳозлари (телевизор, диван, стол-стул, китоб жавони, ҳужжатлар сақланадиган жавон) ва темир сейфлар билан жиҳозланган, шунингдек, телефон алоқаси ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳамда тегишли алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маскан хизмат кўрсатадиган ҳудуднинг чегаралари туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғи томонидан мазкур туман (шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда чегара ҳудуди узвий бир-бири билан боғлиқ бўлган бешта маҳалла (қишлоқ, овул)нинг ҳудуди миқёсида белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори билан тасдиқланади ҳамда уларнинг тартиб рақами мазкур қарор билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Масканда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан бириктирилган ходимлар белгиланган тартибда хизмат олиб боради. Ҳудудда хизмат олиб боришга бириктирилган ходимлар белгиланган тартибда масканда юритиладиган дафтарда қайддан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Масканнинг кириш жойида ушбу намунавий лойиҳага иловага мувофиқ туман (шаҳар) бўйича бир хил намунадаги баландлиги 80 см, эни 60 см ўлчамда, тўқ кўк фонга оқ рангда ёзилган пешлавҳа ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пешлавҳада ички ишлар органи номи, маскан рақами, хизмат кўрсатадиган маҳалла (қишлоқ, овул)лар номлари, профилактика (катта) инспекторлари ва ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми телефонларини акс эттирувчи ёзув бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маскан фойесида фуқаролар учун ариза, шикоят ва таклифлар ёзиш намуналари, профилактика (катта) инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари нормаларидан кўчирмалар, давлат рамзларига, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид плакатлар ва эслатмалар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Масканда профилактика инспекторининг хизмат хонаси деворига маъмурий ҳудуднинг 130 см х 200 см ўлчамли харитаси осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу харитада корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар жойлашган бинолар, шунингдек, кўчалар, мавзелар, бозорлар, интернет-кафелар, умумий овқатланиш шохобчалари, тунги кўнгилочар (дам олиш) жойлар, таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар, турар жой бинолари рақамлари махсус белгилар билан акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хаританинг пастки қисмида ташкилотлар номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маскан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда алоқа воситалари, видеокузатув камералари учун монитор, Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази билан бевосита алоқа қилиш имконини берадиган маълумотлар базасининг дастурий таъминоти, компьютер техникаси билан таъминланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2025 й., 07/25/155/0412-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳасига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПЕШЛАВҲАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2022 й., 09/22/343/0549-сон; 06.05.2025 й., 07/25/155/0412-сон)