Урганч тумани ҳокимининг
Қарори
Урганч туманида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Урганч туманида пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, Урганч тумани Мустақиллик кўчаси 12/1-уйда жойлашган жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди биноси олдидаги йўлнинг икки томонига «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.
2. Урганч туман ИИБ (Ғ. Шарипов), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Б. Қаландаров) ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б. Нурметов) мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган манзилга «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисини ўрнатилишини таъминласинлар ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Мазкур қарор «Урганч ҳақиқати» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Хўжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ф. ШАРИПОВ
Урганч т.,
2022 йил 17 июнь,
542-12-173-Q/22-сон