Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг
буйруғи
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3156-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 декабрдаги 93-сонли ««Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3156-3, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарори (рўйхат рақами 3156, 2019 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 17-сон, 335-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июнь,
4-2022-сон
Келишилди:
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2022 йил 18 май
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2022 йил 26 май
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 4-2022-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«рўйхатдан ўтказувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар.»;
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Манфаатдор шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан мурожаатлари Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари қошидаги доимий равишда фаолият юритадиган комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.».
3. 5-банд «Комиссия» деган сўздан кейин «тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси раиси ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Комиссия таркиби тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.».
5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси раиси ва унинг ҳудудий бошқармаси раҳбари комиссия раиси ҳисобланади.».
6. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Комиссия тақдим этилган мурожаатни манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили иштирокида кўриб чиқади.».
7. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2022 й., 10/22/3156-2/0540-сон)