17.06.2022 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги Қашқадарё вилояти Китоб туманининг «Тўпчоқ» ҚФЙдаги Жайрахона қишлоғи ҳудудида жойлашган 200 ўринли мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — мактабгача таълим ташкилоти) идоравий мансублигидан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қашқадарё вилояти Китоб туманининг «Тўпчоқ» ҚФЙдаги, Жайрахона қишлоғи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тегишли бўлган мактабгача таълим ташкилотининг бино ва иншоотлари ҳамда моддий-техник базаси (кейинги ўринларда — объект) Мактабгача таълим вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Мактабгача таълим вазирлиги объектни топшириш-қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги объектдан самарали ва мақсадли фойдаланилиши ҳамда унинг негизида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш учун зарур барча қулайлик ва шарт-шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 октябрдаги 632-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 09/22/334/0532-сон)