Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2022 09.10.2021 йилдаги 632-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 334-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси), Мактабгача таълим вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қурилган, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани «Тўпчоқ» ҚФЙ, Жайрахона қишлоғи ҳудудида жойлашган 200 ўринли мактабгача таълим ташкилотини (кейинги ўринларда — мактабгача таълим ташкилоти), истисно тариқасида, Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигида қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг давлат мактабгача таълим ташкилотлари тизимига киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Давлат божхона кўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, мактабгача таълим ташкилотида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳамда мактабгача таълим ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш квотасини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ҳудуднинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, педашглари тўғрисидаги ва таълим-тарбия жараёнига доир маълумотлар Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат божхона қўмитасига Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблаглари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотининг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қўшимча ҳақ ва тўловлардан қатъи назар, мактабгача таълим ташкилоти ходимларига лавозим маошининг беш бараваригача ойлик рағбатлантирувчи тўловлар белгилаш ва молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотига қўшимча жалб этилган мутахассис ва ёлланма ишчиларга шартнома асосида ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотини капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, моддий-техник таъминлашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда мактабгача таълим ташкилотининг устави тасдиқланишини, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат божхона қўмитаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим ташкилотини кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
632-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/632/0945-сон)