07.06.2022 йилдаги КҚ-360-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилнинг май ойида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови (бундан буён матнда сайлов деб юритилади) якунлари тўғрисидаги Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси раисининг ўринбосари Т. Мадумаровнинг ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши мазкур сайловнинг юқори савияда ўтганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, сайлов жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайловга оид қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги КҚ-320-IV-сонли Қарорига асосан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар томонидан сайлов жараёнининг барча босқичларида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар самарали тарзда мувофиқлаштириб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов жараёнларини самарали ташкил ва фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида 9 349 та ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир фуқаролар йиғинида сайловни намунали ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов жараёнлари ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва амалга оширилган ишларни кенг ёритиш мақсадида Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ҳузуридаги ахборот хизматлари томонидан оммавий ахборот воситаларида 10 мингдан ортиқ материал, шу жумладан телерадиоканалларда 1,8 мингга яқин, босма нашрларда 400 дан зиёд, интернет тармоғида эса 8,6 мингта материал жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, сайлов жараёнида қонунийликни тўлиқ таъминлаш мақсадида сайловни ташкил этиш ва ўтказишга оид 11 мингтадан зиёд материаллар жойларга ўз вақтида етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислигига фаол, ташаббускор, ташкилотчилик қобилиятига эга, давлат органларида, нодавлат нотижорат ташкилотларида, тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида малакаси етарли, шунингдек, ҳаётий тажрибага ҳамда аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган 26 910 нафар номзод кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 21 млн 204 минг нафардан зиёд фуқаронинг 2 млн 10 минг нафари сайловда бевосита қатнашиб, овоз берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган сайловда сайланган 9 349 нафар фуқаролар йигини раисидан 6 272 нафари ёки 67,1 фоизи ушбу лавозимларга биринчи марта сайланган. Шунингдек, сайланганларнинг 94,5 фоизи олий, 5,4 фоизи ўрта махсус, 0,8 фоизи ўрта маълумотга эга. Уларнинг 11,8 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла институтининг фаолиятини янада ривожлантириш, унинг жамиятдаги нуфузини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида «Фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси раисининг ўринбосари Т. Мадумаровнинг 2022 йил май ойида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси (Т. Мадумаров, А. Турсунов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда сайлов якунларини таҳлил қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш, шу жумладан маҳаллалар фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда, ўзларига бириктирилган ҳудудларга чиқиб бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказилишини ташкил этсин ва амалга оширилган ишлар юзасидан Республика комиссиясига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда сайлов якунлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда 9 349 та маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳаллалар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича иш режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Давлат бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда фуқаролар йиғинлари раислари учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини жалб этган ҳолда тегишли дастурлар асосида ўқув машғулотлари ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этган кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳ аъзоларини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда сайлов якунларини танқидий таҳлил қилиб, фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга ҳамда уларнинг нуфузини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ўз сессияларида тасдиқлаш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда фуқаролар йиғини кенгашларини шакллантириш, фуқаролар йиғинлари раисларининг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиялар сайланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли фуқаролар йиғинларида сайлов ўтказилишини таъминласин ва ҳар чоракда Республика комиссиясига маълумот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси (Т. Мадумаров, А. Турсунов) ушбу Қарор ижроси юзасидан умумлаштирилган ахборотни 2022 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Умаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-360-IV-сон