16.03.2022 йилдаги КҚ-320-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 10, 11 ва 12-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2022 йилнинг май ойида ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Навбатдаги сайловда 9 349 нафар фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) сайланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилнинг 25 мартига қадар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир депутатга ўз сайлов округида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси аъзолари жойларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларига амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказиладиган жойларда тиббиёт пунктлари фаолиятини юқори даражада ташкил этсин ҳамда санитария-гигиена талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ҳамда 2022 йил 10 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-320-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тайёргарлик босқичи

(фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар)

1.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларини тузиш, комиссиялар йиғилишини ўтказиш

1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларини тузиш.

2. Комиссия аъзолари йиғилишини ўтказиш ва вазифаларини белгилаш.

3. Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш.

2022 йил 25 мартгача

Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

2.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларини тузиш, комиссиялар йиғилишини ўтказиш

1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларини тузиш.

2. Комиссия йиғилишини ўтказиш ва унда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш:

комиссия иш режасини тасдиқлаш;

комиссия аъзоларини маҳаллаларга бириктириш;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини фуқаролар йиғини йиғилиши шаклида ҳамда фуқароларнинг вакиллари йиғилиши шаклида ўтказишни кўриб чиқиш;

сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизи миқдорида фуқаролар йиғинлари кесимида вакиллик нормасини белгилаш;

ишчи гуруҳларни тузиш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;

Ишчи гуруҳлардан фуқаролар йигини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни қабул қилиш муддати ва тартибини белгилаш каби бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

2022 йил 25 мартгача

Республика комиссияси, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари

3.

Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини маҳаллалар кесимида тушунтириш

1. «Фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳиятини маҳаллаларда тушунтириш мақсадида алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 25 мартгача

Олий Мажлис Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ТДЮУ

2. Ҳуқуқшунос ва соҳа мутахассислари томонидан маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш.

режа-жадвал асосида

4.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тавсиялар ва намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тавсиялар ва намунавий ҳужжатлар тўплами лойиҳасини тайёрлаш.

2. Тавсиялар ва намунавий ҳужжатлар тўплами лойиҳасини манфаатдор идора ва ташкилотлар билан келишиш.

3. Келишилган тавсиялар, намунавий ҳужжатларнинг электрон тўпламини Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларига (кейинги матнларда — Ишчи гуруҳлар) етказиш.

2022 йил 25 мартгача

Республика комиссияси, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

5.

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, аҳолини сайлов жараёнларида фаоллигини оширишга қаратилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар ҳамда мақолалар тайёрлаш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 25 мартгача

МТРК, ЭОАВМА, УзА, Республика комиссияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар сценарийсини ишлаб чиқиш.

3. Тайёрланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар ва мақолаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

медиа-режа асосида

6.

Сайлов харажатлари учун маблағ ажратиш

Фуқаролар йиғинлари раислар (оқсоқоллари) сайловини бўйича харажатлар сметаси

2022 йил 31 мартгача

Республика комиссияси, Молия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

7.

Ҳудудлар, фуқаролар йиғинлари кесимида сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий рўйхатини шакллантириш

1. Ҳудудлар, фуқаролар йиғинлари кесимида сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий сони ва рўйхатини шакллантириш бўйича сўровномалар юбориш.

2. Сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий сони бўйича тўпланган маълумотларни умумлаштириш.

2022 йил 31 мартгача

Республика комиссияси, Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Фуқаролар вакилларининг йиғилиши шаклида сайлов ўтказиладиган фуқаролар йиғинларини аниқлаш

Фуқароларнинг вакиллари йиғилиши шаклида ўтадиган фуқаролар йиғинлари рўйхатини шакллантириш ва сонини аниқлаш.

2022 йил 31 мартгача

Республика комиссияси, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари

9.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказиладиган манзил ва объектларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказиладиган манзил ва объектларни аниқлаш.

2. Туман (шаҳар), фуқаролар йиғинлари кесимида сайлов ўтказиладиган манзил ва объектлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил 31 мартгача

Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Ишчи гуруҳларини тузиш юзасидан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш

1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни чақириш тўғрисида кенгаш қарорини қабул қилиш.

2. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш ва унда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш:

ишчи гуруҳини тузиш ва таркибини тасдиқлаш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари белгилаган вакиллик нормаси асосида сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий сонининг ўн икки фоизидан кам бўлмаган миқдорида мавжуд кўчалар ва уйларга тақсимлаш;

ишчи гуруҳ аъзоларини ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчаларга бириктириш ҳамда фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишларини ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида ҳудуддаги мавжуд ҳовлилар, уйлар, кўчаларга тақсимлаш;

сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш каби бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

2022 йил 31 мартгача

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари

11.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни ва ишчи гуруҳларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунлар матнлари, қонуности ҳужжатлари киритилган тўплам билан таъминлаш

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунлар матнлари, қонуности ҳужжатлари киритилган тўпламни тайёрлаш.

2. Тўпламни чоп этиш ва ҳудудлардаги кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларига етказиш.

2022 йил 31 мартгача

Республика комиссияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди

12.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳамда ишчи гуруҳлар аъзолари учун семинар-тренинглар ўтказиш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳамда ишчи гуруҳлар ишини ташкил этиш ўқув дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2. Жадвалга мувофиқ ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш.

2022 йил 20 апрелгача

Республика комиссияси, Олий Мажлис Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун яширин овоз бериш кабиналари, сайлов қутилари ва зарур анжомлар билан таъминлаш

Туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун зарур миқдорда яширин овоз бериш кабиналари, сайлов қутилари ва зарур анжомлар билан таъминлаш.

2022 йил 20 апрелгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

14.

Сайлов бюллетенларининг фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлаш

1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳамда Ишчи гуруҳлар томонидан сайлов бюллетенларини эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланган тартибда чоп этиш.

Сайловдан камида беш кун олдин

Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан сайлов бюллетенларини фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлаш.

Сайлов кунидан камида 5 кун олдин

II. Асосий босқич
(фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш, сайлов якунларини чиқариш, ОАВда эълон қилиш)

15.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш

1. Ишчи гуруҳи томонидан тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифлар ва уларнинг ҳужжатларини тайёрлаш.

2022 йил 10 апрелгача

Ишчи гуруҳлар, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари

2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилигини илова қилган ҳолда уларнинг ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга тақдим этиш.

3. Туман (шаҳар) ҳокими томонидан уч кун муддатда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ўзининг асослантирилган хулосаларини ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияга юбориш.

4. Тегишли комиссия томонидан бир кун муддатда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодлар бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг асослантирилган хулосаларини ишчи гуруҳларга етказиш.

Сайловдан камида ўн кун олдин

16.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш ҳамда бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилиш.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш ҳамда веб-сайтларга жойлаштириш

1. Тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида хабар бериш.

2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш.

3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборотни Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.

Сайловдан камида беш кун олдин

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари,

Ишчи гуруҳлар

17.

Туман ва шаҳарларда фуқаролар йиғинлари кесимида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш жадвалини тайёрлаш

1. Ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғинларида сайлов ўтказиш куни, вақти, жойи ҳақидаги маълумотларни олиш ва умумлаштириш.

2022 йил 20 апрелгача

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари, Ишчи гуруҳлар

2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан фуқаролар йиғинлари кесимида сайловни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.

2022 йил 25 апрелгача

18.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш

Сайловни яширин овоз бериш йўли билан ўтказиш.

Жадвалга мувофиқ

Ишчи гуруҳлар, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари

19.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайловини ўтказиш

Қонунда белгиланган ҳолларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайловини ўтказиш.

Сайлов ўтказилган кундан кейин 1 ой муддатда

Ишчи гуруҳлар, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари

20.

Республика комиссиясига ахборот тақдим этиш, шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш

1. Сайлов жараёни тўғрисида Республика комиссиясига ахборот бериб бориш.

Ҳар ҳафтада

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари

2. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш.

Сайлов якунлари бўйича

21.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг натижаларини чиқариш, уларни умумлаштириш, кўриб чиқиш ва кенг жамоатчиликка етказиш учун Республика комиссиясига тақдим этиш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан сайлов натижаларини чиқариш.

2022 йил 5 июнгача

Республика комиссияси, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари

2. Сайлов натижалари тўғрисида ахборотни Республика комиссиясига тақдим этиш.

3. Республика комиссияси томонидан сайлов натижаларини умумлаштириш ва кўриб чиқиш.

2022 йил 8 июнгача

22.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижаларини жамоатчиликка етказиш

1. Сайлов якунлари бўйича журналистлар учун брифинг ташкил этиш.

2. Сайлов якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

2022 йил 15 июнгача

Республика комиссияси, МТРК, ЭОАВМА, ЎзА

23.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтадиган объектларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш жадвалига мувофиқ сайлов ўтадиган объектларида тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш.

2. Сайлов ўтказиладиган жойларда санитария-гигиена талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилинишини ташкил қилиш.

Сайловни ўтказиш жадвалига мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Сайловдан кейинги босқич
(фуқаролар йиғини органларини шакллантириш, раисларини ўқитиш, уларнинг билимларини ошириш)

24.

Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш

1. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш.

2. Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш.

3. Йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш.

Сайлов натижалари бўйича 1 ой давомида

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари

25.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, раисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш ва амалиётда қўллаш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш

1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни маҳалла фаолиятига оид билим ва малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлари дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 июнгача

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳудудларда ўқув семинарларини алоҳида режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш.

2022 йил 1 июлгача

26.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиш

1. Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) учун ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ҳудудлар кесимида семинар-тренинглар ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш.

2022 йил 30 июнгача

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Ўқув машғулотларини алоҳида режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш.

2022 йил 20 июлгача

27.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)ни ахборот коммуникация технологиялари бўйича билимларини ошириш

1. Ахборот коммуникация технологиялари вазирлиги билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) учун ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ҳудудлар кесимида семинар-тренинглар ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш.

2022 йил 20 июлгача

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот коммуникация технологиялари вазирлиги, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Уқув машғулотларини алоҳида режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш.

2022 йил 20 августгача

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комиссия раиси

1.

Нарбаева Танзила Камаловна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Комиссия раисининг ўринбосарлари

2.

Мадумаров Толибжон Абдумаликович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси

3.

Турсунов Абдулла Карабашович

—

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари

Комиссия аъзолари

4.

Умаров Нариман Маджитович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси

5.

Бафаев Шухрат Гафурович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишувга кўра)

6.

Матмуратов Батир Джолдасович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Салиев Олим Адилович

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишувга кўра)

8.

Ашуров Сарвар Ганиевич

—

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

9.

Курбанкулов Суяржон Машарифович

—

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида доимий асосда ишловчи аъзо

10.

Рафиков Кудратилла Мирсагатович

—

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, сенатор

11.

Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович

—

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор

12.

Турдиев Содиқжон

—

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, сенатор

13.

Икрамов Музраф Мубаракходжаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

14.

Икрамов Азиз Исроилович

—

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари

15.

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли

—

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

16.

Азизов Худойқул Тожиевич

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори

17.

Кўчимов Абдусаид Кўчимович

—

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

18.

Хаджаев Алишер Джурақулович

—

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

19.

Туляков Элдор Собиржонович

—

«Тараққиёт стратегияси» маркази директори

20.

Бекмуродов Бобур Мансурович

—

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

21.

Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддин ўғли

—

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

22.

Ташкулов Акбар Джурабаевич

—

Тошкент давлат юридик университети ректори

23.

Бобоев Абдураҳмон Бобоевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ташкилий ишлар бўлими мудири, Комиссия масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Мустақиллик» маҳалла

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича

САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ

2022 йил ___ май

Расм учун жой

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили

Ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка «+», «√» ёхуд «х» белгиларидан бирини қўйинг

ГОФУРОВ ШОИР ТУРСУНОВИЧ, 1970 йилда туғилган

МУСАЕВ ШУҲРАТ ЗОКИРОВИЧ, 1973 йилда туғилган

СУЛТОНОВ ТОҲИР ҲАЙДАРОВИЧ, 1980 йилда туғилган

ЭРГАШЕВ БОТИР ЙЎЛДОШЕВИЧ, 1975 йилда туғилган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бюллетеннинг ўнг томонида жойлашган биттадан ортиқ бўш катакка «+», «√» ёхуд «х» белгиларидан бири қўйилган ёки битта ҳам катакка бундай белги қўйилмаган бўлса, сайлов бюллетени ҳақиқий эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ҳар бир бюллетеннинг орқа томонига ишчи гуруҳи раҳбари ва бир аъзоси ҳамда фуқаролар йиғинига бириктирилган туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияси аъзосининг имзоси қўйилиб, фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилиши лозим.