28.05.2022 йилдаги СҚ-547-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагида қонунчилик ва парламент назорати фаолияти доирасида 47 та мажлис ўтказилиб, уларда 140 та масала муҳокама этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик фаолияти доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва экспертларни жалб қилган ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳамда маъқуллаш учун Сенатга киритилган қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 та қарори ва 1 та Фармони ижроси ўрганилиб, маълумотлар тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид 6 та қонун ва қонуности ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлиги таҳлил қилиниб, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолияти доирасида 26 та тадбир ўтказилган. Жумладан, 5 та қонуннинг ижроси ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган. Шунингдек, вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг 5 та ҳисоботи ва 15 та ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда «Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги қарори лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сонли қарори ижроси устидан Қўмита томонидан қатъий парламент назорати ўрнатилиши натижасида қарор доирасида ишга туширилиши лозим бўлган 12 трлн 626,2 млрд сўмлик 1 359 та лойиҳанинг 9,9 трлн сўмлик 1 266 таси ўзлаштирилган. 2022 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича 9,1 трлн сўмлик 1 139 та (84 %) лойиҳа ишга туширилган ва 9 152 та янги иш ўрни яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-5202-сонли қарорининг ҳамда «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-25-сонли Фармонининг жойларда ижро этилиши ўрганилган. Ушбу қарорлар ижроси юзасидан 10 та вазирлик ва идорага сенатор сўровлари юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзоларининг тегишли давлат ҳокимияти, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга юборган 105 та сенатор сўровининг 87 таси ижобий ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида сайловчилар билан 2 018 марта учрашув ташкил этилиб, фуқаролардан келиб тушган 15 557 та ёзма ва оғзаки мурожаатнинг 10 112 таси ижобий ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ва бошқа масалаларга бағишлаб ўтказилган 4 921 тадан ортиқ оммавий тадбирларда иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телеканалларда 997 та, радиоканаллар орқали 881 та, босма оммавий ахборот воситаларида 704 та, Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2 301 та чиқиш ташкил этилган. Қўмита фаолиятига оид 8 та видеоролик тайёрланиб, МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситаларида 17 та чиқиш ташкил қилинган. Нуфузли хорижий илмий-тадқиқот нашрларида 16 та мақола чоп этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга «хонадонбай» маслаҳат бериш, ётоқда қолган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган «Оролга мадад» акцияси доирасида Орол денгизининг қуриган тубидаги ўрмончилар штабига 5 тоннага яқин саксовул уруғи ва кўчатлар етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳамкорлигида янги авлод биоўғитлари асосида ресурстежамкор, иқтисодий самарали биоагротехнология яратилган. Ушбу биоагротехнология 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг 1 440 гектар ер майдонларида қўлланилган. Натижада ҳосилдорлик 25 — 30 фоизга ошган, сув ресурслари 15-20 фоизга тежалган, минерал ўгитлардан фойдаланиш 50 фоизга камайган. Тупроқнинг шўрлик даражаси эса сезиларли даражада пасайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан Нукус шаҳрига қиймати 350 минг АҚШ долларига тенг учувчисиз бошқариладиган аппаратларни (дрон) водород ёқилғиси билан қувватлаш ускунаси ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик ва очиқ сув ҳавзаларига ифлослантирувчи оқоваларни оқизганлик учун келтирилган моддий зарарни аниқлаш» методик қўлланмаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: Хоразм тажрибаси» тизими амалиётга жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги СҚ-483-IV-сонли Қарори билан Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси қайта ташкил этилиб, экология масалалари Қўмитага ўтказилган ва қўшимча вазифалар юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан тизимли парламент назоратини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар ижроси устидан назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатларида, аҳоли билан учрашувларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан сенатор ёки парламент сўрови юбориш ҳамда унинг натижаларини Қўмита, Сенат Кенгаши, Сенат ялпи мажлисларида эшитиш амалиётидан кенгроқ фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирларига Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини фаол жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзоларининг ҳудудларда аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганишларини ташкил этсин ва уларнинг ечими юзасидан парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланишда ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисларида муаммоларни олиб чиқишда амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда Сенат аъзолари фаолияти юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчилик хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан тизимли ишларни йўлга қўйишларига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзоларининг сенатор сўрови институтидан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида уларга услубий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 79, 80 ва 81-мақсадларида белгиланган топшириқларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг бажарилишини Қўмита мажлисларида муҳокама қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институтини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан умумлаштирилган маълумотни жорий йилнинг 1 ноябрига қадар Сенат Кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аҳоли орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, саноат корхоналари раҳбарларининг маҳаллий Кенгашларда ахбороти эшитиб борилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, бу борада оммавий ахборот воситаларида чиқишларни кўпайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Б. Алиханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-547-IV-сон