Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг айрим қўмиталари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг айрим қўмиталари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси этиб;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси этиб қайта ташкил этилсин.
2. Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва Сенат Кенгашига таклифлар киритиш;
аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб бориш;
аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид мавжуд қонунчилик базасини таҳлил қилиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан, шу жумладан, ғалла майдонлари ва томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиниши амалиётини ўрганиш, маҳаллий Кенгашларнинг бу борадаги фаолиятига услубий кўмаклашиш;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда аграр ва сув хўжалиги секторига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқиш.
3. Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва Сенат Кенгашига таклифлар киритиш;
Оролбўйи ва экология масалаларига оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб бориш;
Оролбўйи ва экология масалаларига оид мавжуд қонунчилик базасини таҳлил қилиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
экологик туризмни ривожлантиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг қулай атроф-табиий муҳитга эга бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;
Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга ҳамда Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда экотизимларни тиклаш, муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш ҳамда ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш борасидаги ишларни мониторинг қилиш;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда атроф-табиий муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш орқали Оролбўйи минтақасининг инвестициялар жалб этувчанлигини яхшилаш ҳамда Оролбўйи ҳудудида вужудга келган муаммоларни бартараф этиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда Оролбўйи ҳудудида вужудга келган муаммоларни аниқлаб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
мутасадди давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролар экологик маданиятини ошириш билан боғлиқ фаолиятига кўмаклашиш;
Оролбўйи минтақасида экологик инқироз оқибатларига барҳам бериш мақсадида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Оролбўйи ва экология масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқиш.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалаларига оид фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги СҚ-148-1V-сонли Қарорининг 2 ва 6-бандлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги КҚ-154-IV-сонли Қарори 1-бандининг 9-хатбошиси.
6. Ушбу Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони раҳбари (А. Зияев) икки ҳафта муддатда Сенат фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Сенатнинг штатлар жадвалига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 4 февраль,
СҚ-483-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги СҚ-483-IV-сонли Қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) асосий вазифалари ва функцияларини, шунингдек Қўмита фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, ташкилот ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) Кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Қўмита Сенат олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
II. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
4. Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва Сенат Кенгашига таклифлар киритиш;
аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб бориш;
аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид мавжуд қонунчилик базасини таҳлил қилиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан, шу жумладан, ғалла майдонлари ва томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиниши амалиётини ўрганиш, маҳаллий Кенгашларнинг бу борадаги фаолиятига услубий кўмаклашиш;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда аграр ва сув хўжалиги секторига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқиш.
5. Қўмита ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар вакиллари, мутахассислар ва олимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузган ҳолда дастлабки тарзда кўриб чиқади (қонунларда умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблиги таъминланганига алоҳида эътибор берган ҳолда), улар бўйича хулоса тайёрлайди ва Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига киритиш билан боғлиқ таклифларни Сенат Кенгашига киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади, зарур ҳолларда Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама қилиниши шарт бўлган таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқади, Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади, зарур ҳолларда таклиф ва мулоҳазаларни тайёрлайди, Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ва сув хўжалиги масалаларига оид вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги Сенат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш бўйича Сенат Кенгашига таклифлар киритади;
янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади;
парламент сўрови юбориш бўйича Сенат Кенгашига таклифлар киритади;
аграр ва сув хўжалиги соҳасидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қонунларга риоя этаётганлиги, Сенат, унинг Кенгаши қарорлари ва Қўмита қарорларини бажараётганлиги тўғрисидаги ахборотини эшитади;
аграр ва сув хўжалиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенат, унинг Кенгаши қарорлари, давлат дастурларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижро этилишининг ҳолатини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади;
аграр ва сув хўжалиги соҳасига оид қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида бу борадаги халқаро тажрибани ўрганади ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда аграр ва сув хўжалиги секторига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан, шу жумладан, ғалла майдонларидан ва томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганади, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиниши амалиётини таҳлил қилади, маҳаллий Кенгашларнинг бу борадаги фаолиятига услубий кўмаклашади;
чет эл давлатлари парламентларининг тегишли қўмиталари (комиссиялари) билан ҳамкорлик қилади;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорлик қилади, уларнинг фаолиятига услубий жиҳатдан кўмаклашади;
Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти билан ҳамкорликни амалга оширади, уларнинг аъзолари томонидан тақдим этилган долзарб масалалар юзасидан таклифларни Қўмита муҳокамасига, зарур ҳолларда Кенгаш муҳокамасига киритиб боради;
мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеалар ҳамда аҳолининг кенг муҳокамасига сабаб бўлаётган масалалар юзасидан оммавий ахборот воситаларида муносабат билдириб боради;
Сенатга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг аграр ва сув хўжалиги соҳасига оид мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўради, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш орқали халқ билан мулоқотни амалга оширади, мурожаатларнинг таҳлилини юритади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, экспертлик ва бошқа хулосаларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни талаб қилиб олади;
Қўмита аъзоларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эшитади;
Сенатнинг ялпи мажлисларида маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли эътиборига етказиш мақсадида жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини амалга оширади;
қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бошқа долзарб масалалар бўйича тадбирлар (конференция, давра суҳбати, семинарлар) ўтказади;
Қўмита фаолиятига доир масалалар юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;
Қўмита фаолиятини ташкил этиш ва Қўмита аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштиришга оид масалаларни ҳал этади.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
III. Қўмита таркиби ва фаолиятини амалга ошириш тартиби
6. Қўмита сенаторлар орасидан Сенат ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Қўмита раиси, қоида тариқасида, унинг ўринбосари Сенатда доимий асосда ишлаши мумкин.
Қўмита таркибини сайлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Қўмита раиси:
Қўмита иш режаси лойиҳасини тайёрлайди ва Қўмитанинг тасдиқланган иш режаси бажарилишини назорат қилади;
зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, Қўмита мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Қўмита аъзоларига топшириқлар беради, уларга Қўмита фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш, шунингдек Қўмитанинг бошқа топшириқларини бажариш учун Қўмита аъзоларини белгилайди;
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар, матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек мутахассислар, экспертлар ва олимларни Қўмита ишида иштирок этишга таклиф қилади;
Сенат, унинг Кенгаши мажлисларида, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан муносабатларда Қўмита номидан иш кўради;
Қўмита қарорларининг ижросига доир ишларни ташкил этади;
Сенатни, унинг Кенгашини, Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини Сенат раҳбарияти топшириқлари бажарилишидан хабардор қилади;
Қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши ва Қўмита тавсиялари кўриб чиқилишидан Қўмита аъзоларини хабардор қилади;
қонунларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
8. Қўмита раисининг ўринбосари Қўмита раисининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради ва Қўмита раиси йўқлигида ёки ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажариб туради.
Қўмитада иш юритиш Қўмита котибияти томонидан амалга оширилади.
9. Қўмита ўз фаолиятини мажлислар шаклида амалга оширади.
Қўмитанинг мажлислари Сенат мажлислари оралигида заруратга қараб ўтказилади.
Қўмита мажлисини раис ўз ташаббусига ёки Қўмита аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи ташаббусига кўра чақиради.
10. Қўмита аъзоси Қўмита мажлисларида иштирок этиши шарт.
Қўмита аъзоси узрли сабабларга кўра Қўмита мажлисида иштирок этиш имконияти йўқлиги ҳақида Қўмита раисини олдиндан хабардор қилади.
11. Қўмита мажлиси тўғрисида Қўмита раиси, қоида тариқасида, Сенат Раисини мажлис ўтказилишидан камида етти кун аввал хабардор қилади. Шу билан бир вақтда унга барча зарур ҳужжатларни тақдим этади. Сенат Раисидан мажлисни ўтказиш тўғрисида розилик олинганидан сўнг Қўмита раиси Қўмита аъзоларини ва мажлиснинг бошқа иштирокчиларини хабардор қилади.
12. Қўмитанинг мажлислари, агар уларда Қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
13. Қўмита мажлисини Қўмита раиси, у бўлмаган ёки ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда Қўмита раиси ўринбосари ёхуд Қўмита аъзоларидан бири олиб боради.
14. Қўмитанинг мажлислари очиқ тарзда ўтказилади. Зарурат бўлганида Қўмита ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Қўмита мажлисларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек Сенатнинг бошқа қўмиталари аъзолари ва Сенат девони ходимлари таклиф қилиниши мумкин.
15. Қўмита кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан Қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Қўмитанинг давлат органларига юборилаётган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши керак.
Қўмитанинг қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
16. Қўмита Сенатнинг бошқа қўмиталари билан ҳамкорликда қўшма мажлислар ўтказиши мумкин.
17. Қўмитанинг иши унинг иш режасига, шунингдек Сенат, Сенат Кенгаши, Сенат Раиси топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этилади.
18. Қўмитанинг қонунлар, Сенат қарорлари ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганиш бўйича ярим йиллик иш режалари Сенат Кенгаши томонидан йилнинг 1 февралига ва 1 июлига қадар тасдиқланади.
Қўмитанинг қонунлар, Сенат қарорлари ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганиш бўйича ярим йиллик иш режаларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан Сенат Кенгаши қарор қабул қилади.
19. Қонунларни муҳокама қилишга, назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Қўмита ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.
Эксперт гуруҳларининг фаолият кўрсатиш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.
20. Қўмита ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари ходимларидан, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакилларидан ва соҳада етук назарий ва амалий билимларга эга бўлган шахслардан иборат таркибда илмий-маслаҳат кенгашлари, ишчи гуруҳлар тузиши мумкин.
21. Қўмитанинг жойлардаги аъзолари ҳар ойда ўз фаолияти ҳақида Қўмитага тегишли ахборотлар тақдим этиб боради.
IV. Якунловчи қоидалар
22. Қўмита фаолиятининг ташкилий, ахборот-таҳлилий, моддий-техник таъминоти Сенат девони томонидан амалга оширилади.
23. Ушбу Низомга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар Сенат Кенгаши қарори билан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги СҚ-483-IV-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) асосий вазифалари ва функцияларини, шунингдек Қўмита фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, ташкилот ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) Кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Қўмита Сенат олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
II. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
4. Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва Сенат Кенгашига таклифлар киритиш;
Оролбўйи ва экология масалаларига оид қонунчилик ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб бориш;
Оролбўйи ва экология масалаларига оид мавжуд қонунчилик базасини таҳлил қилиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
экологик туризмни ривожлантиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг қулай атроф-табиий муҳитга эга бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;
Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга ҳамда Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда экотизимларни тиклаш, муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш ҳамда ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш борасидаги ишларни мониторинг қилиш;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда атроф-табиий муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш орқали Оролбўйи минтақасининг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ҳамда Оролбўйи ҳудудида вужудга келган муаммоларни бартараф этиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда Оролбўйи ҳудудида вужудга келган муаммоларни аниқлаб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
мутасадди давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролар экологик маданиятини ошириш билан боғлиқ фаолиятига кўмаклашиш;
Оролбўйи минтақасида экологик инқироз оқибатларига барҳам бериш мақсадида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Оролбўйи ва экология масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқиш.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5. Қўмита ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар вакиллари, мутахассислар ва олимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузган ҳолда дастлабки тарзда кўриб чиқади (қонунларда умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблиги таъминланганига алоҳида эътибор берган ҳолда), улар бўйича хулоса тайёрлайди ва Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига киритиш билан боғлиқ таклифларни Сенат Кенгашига киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади, зарур ҳолларда Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама қилиниши шарт бўлган таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқади, Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади, зарур ҳолларда таклиф ва мулоҳазаларни тайёрлайди, Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Оролбўйи минтақасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, янги корхоналар қуриш, мазкур ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона соҳаларида имтиёз ва преференциялар беришни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш бўйича Сенат Кенгашига таклифлар киритади;
Оролбўйи ва экология масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Сенат, унинг Кенгаши қарорлари, давлат дастурларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижро этилишининг ҳолатини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади;
Оролбўйи атроф-табиий муҳитини муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича тизимли дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқилишида иштирок этади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Оролбўйи ва экология масалаларига оид қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш ва киритиш мақсадида халқаро тажрибани ўрганади ва мунтазам таҳлиллар олиб боради;
Сенатнинг ялпи мажлисларида маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли эътиборига етказиш мақсадида ҳамда Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш ва экология масалалари бўйича тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўяди;
қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва бошқа долзарб масалалар бўйича тадбирлар (конференция, давра суҳбати, семинарлар) ўтказади;
парламент сўрови юбориш бўйича Сенат Кенгашига таклифлар киритади;
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга, мавжуд қўриқхоналарни қайтадан таъмирлаш ва янги қўриқхона ҳудудларини яратиш бўйича ишларга кўмаклашади;
Орол денгизининг Ўзбекистон Республикаси томонидаги қуриган тубида дов-дарахтлар экилган майдонларни ва ҳимоя ўрмонзорларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини соғломлаштириш, биохилмахилликни тиклашга оид муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишларга кенг жамоатчиликни жалб этишга кўмаклашади;
Оролбўйи минтақасини самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда мазкур ҳудудда экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш борасидаги ишларга кўмаклашади;
Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда экотизимларни тиклаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш борасида мутасадди идоралар томонидан амалга оширилаётган ишларни тизимли равишда ўрганиб боради ва уларнинг ахборотини эшитади;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда атроф-табиий муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
фуқароларнинг қулай атроф-табиий муҳитга эга бўлишига оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича таҳлиллар олиб боради ва қарорлар қабул қилади;
экологик туризмни ривожлантириш мақсадида тизимли таҳлиллар олиб боради, ушбу соҳани ривожлантириш юзасидан қарорлар қабул қилади;
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлигини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолига малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда тиббий хизматлар кўрсатиш механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолига чорвачилик, паррандачилик, интенсив боғдорчилик ва узумчилик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, энергия самарадор иссиқхоналар ва совуткич камералар ташкил қилишга, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли асосда кредитлар ажратилишига кўмаклашади;
Оролбўйи минтақасини ободонлаштириш, мазкур ҳудудда тоза ичимлик суви таъминоти, канализация ва бошқа ички муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилашга қаратилган дастурлар ижросини назорат қилади;
Оролбўйи минтақасининг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш мақсадида ривожланган хорижий мамлакатлар олимлари ва тадбиркорларини жалб қилган ҳолда Оролбўйи ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратилган имтиёзлар ҳақида халқаро конференция ва бошқа анжуманлар ташкил қилиб боради;
Оролбўйи минтақасида экологик инқироз оқибатларига барҳам бериш мақсадида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди билан самарали ҳамкорликни йўлга қўяди;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари мақсадли сарфланишини назорат қилади;
Сенатга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг Оролбўйи ва экология масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўради, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш орқали халқ билан мулоқотни амалга оширади, мурожаатларнинг таҳлилини юритади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, экспертлик ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
Қўмита аъзоларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эшитади;
Қўмита фаолиятига доир масалалар юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;
Қўмита фаолиятини ташкил этиш ва Қўмита аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштиришга оид масалаларни ҳал этади.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
III. Қўмита таркиби ва фаолиятини амалга ошириш тартиби
6. Қўмита сенаторлар орасидан Сенат ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Қўмита раиси, қоида тариқасида Қўмитанинг бир нафар аъзоси Сенатда доимий асосда ишлаши мумкин.
Қўмита таркибини сайлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Қўмита раиси:
Қўмита иш режаси лойиҳасини тайёрлайди ва Қўмитанинг тасдиқланган иш режаси бажарилишини назорат қилади;
зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, Қўмита мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Қўмита аъзоларига топшириқлар беради, уларга Қўмита фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш, шунингдек Қўмитанинг бошқа топшириқларини бажариш учун Қўмита аъзоларини белгилайди;
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар, матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек мутахассислар, экспертлар ва олимларни Қўмита ишида иштирок этишга таклиф қилади;
Сенат, унинг Кенгаши мажлисларида, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан муносабатларда Қўмита номидан иш кўради;
Қўмита қарорларининг ижросига доир ишларни ташкил этади;
Сенатни, унинг Кенгашини, Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини Сенат раҳбарияти топшириқлари бажарилишидан хабардор қилади;
Қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши ва Қўмита тавсиялари кўриб чиқилишидан Қўмита аъзоларини хабардор қилади;
қонунларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
8. Қўмита раисининг ўринбосари Қўмита раисининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради ва Қўмита раиси йўқлигида ёки ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажариб туради.
Қўмита раисининг ўринбосари Оролбўйи минтақасига оид масалаларни бевосита ҳудудга чиққан ҳолда ҳал этади.
Қўмитада иш юритиш Қўмита котибияти томонидан амалга оширилади.
9. Қўмита ўз фаолиятини мажлислар шаклида амалга оширади.
Қўмитанинг мажлислари Сенат мажлислари оралиғида заруратга қараб ўтказилади.
Қўмита мажлисини раис ўз ташаббусига ёки Қўмита аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи ташаббусига кўра чақиради.
10. Қўмита аъзоси Қўмита мажлисларида иштирок этиши шарт.
Қўмита аъзоси узрли сабабларга кўра Қўмита мажлисида иштирок этиш имконияти йўқлиги ҳақида Қўмита раисини олдиндан хабардор қилади.
11. Қўмита мажлиси тўғрисида Қўмита раиси, қоида тариқасида, Сенат Раисини мажлис ўтказилишидан камида етти кун аввал хабардор қилади. Шу билан бир вақтда унга барча зарур ҳужжатларни тақдим этади. Сенат Раисидан мажлисни ўтказиш тўғрисида розилик олинганидан сўнг Қўмита раиси Қўмита аъзоларини ва мажлиснинг бошқа иштирокчиларини хабардор қилади.
12. Қўмитанинг мажлислари, агар уларда Қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
13. Қўмита мажлисини Қўмита раиси, у бўлмаган ёки ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда Қўмита раиси ўринбосари ёки Қўмита аъзоларидан бири олиб боради.
14. Қўмитанинг мажлислари очиқ тарзда ўтказилади. Зарурат бўлганида Қўмита ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Қўмита мажлисларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек Сенатнинг бошқа қўмиталари аъзолари ва Сенат девони ходимлари таклиф қилиниши мумкин.
15. Қўмита кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан Қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Қўмитанинг давлат органларига юборилаётган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши керак.
Қўмитанинг қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
16. Қўмита Сенатнинг бошқа қўмиталари билан ҳамкорликда қўшма мажлислар ўтказиши мумкин.
17. Қўмитанинг иши унинг иш режасига, шунингдек Сенат, Сенат Кенгаши, Сенат Раиси топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этилади.
18. Қўмитанинг қонунлар, Сенат қарорлари ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганиш бўйича ярим йиллик иш режалари Сенат Кенгаши томонидан йилнинг 1 феврали ва 1 июлига қадар тасдиқланади.
Қўмитанинг қонунлар, Сенат қарорлари ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганиш бўйича ярим йиллик иш режаларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан Сенат Кенгаши қарор қабул қилади.
19. Қонунларни муҳокама қилишга, назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Қўмита ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.
Эксперт гуруҳларининг фаолият кўрсатиш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.
20. Қўмита ўз зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари ходимларидан, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакилларидан ва соҳада етук назарий ва амалий билимларга эга бўлган шахслардан иборат таркибда илмий-консультатив кенгашлар, ишчи гуруҳлар тузиши мумкин.