15.06.2022 йилдаги ПҚ-281-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада паррандачилик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, паррандачилик хўжаликларининг озуқага бўлган талабини барқарор таъминлаш механизмларини йўлга қўйиш, соҳага кенг аҳоли қатламларини жалб этиш ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, тармоқда илмий-техник ёндашувлар ва ахборот технологиясидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда «Паррандасаноат» уюшмасининг 2023 йил 1 апрелдан бошлаб паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини фақатгина «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар «my.vetgov.uz» сайтини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштирсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик соҳасидаги маълумотларни тизимли таҳлил қилиш учун солиқ хизмати, статистика, божхона, ветеринария органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик хўжаликларидаги ота-оналар галаси, инкубацион тухумлар, бир кунлик жўжалар, озуқа ем захираси, паррандачилик маҳсулотлари (истеъмол тухуми), парранда гўшти ҳамда бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан то охирги истеъмолчига сотиш ҳажмларининг бутун занжири бўйича комплекс ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик хўжаликларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек, озуқа ем маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ва субсидиялар ажратиш миқдорини аниқлаш мезонларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрга қадар «my.vetgov.uz» сайтини босқичма-босқич такомиллаштириш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси (Ғаниев, Қўчқоров) 2022 йил 1 ноябрга қадар ушбу бандда назарда тутилган мезонлар бўйича тартибнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларига уларнинг буюртмасига асосан жойлаштириладиган 400 миллиард сўмгача кредит ресурслари ҳисобидан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу кредит ҳисобидан тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мақсадлар учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йилгача «2+1» тамойилида компенсация ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналарини, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, асосий пода (гала)ни шакллантириш, шу жумладан инкубацион тухум, жўжалар (финал гибрид), она товуқлар ва ота-она галасини харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун кредитлар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида узоқ муддатга ажратилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган мақсадли маблағларнинг 1-босқичидан қайтган қисми ушбу қарорнинг 4-банди «а» кичик банди иккинчи-учинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадларга «б» кичик бандида белгиланган муддатларда кредит ажратиш учун йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун «Микрокредитбанк» АТБга йўналтирилган миқдоридаги маблағларини қайтариш муддати 7 йилдан 10 йилгача 5 йиллик имтиёзли давр билан узайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4015-сон ҳамда 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорларига асосан паррандачилик маҳсулотлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига уларнинг мавжуд қувватларини тўлиқ ишга тушириш, шу жумладан модернизация ва реконструкция қилиш, озуқа маҳсулотлари захирасини ташкил этиш ва айланма маблағлар билан тўлдириш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатини тадбиркорларнинг аризаларига кўра ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан ўн йилгача узайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари паррандачилик ва омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатларини қарздорларнинг аризаларига асосан уларнинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари прогнози таҳлилидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги бир ой муддатда «Паррандасаноат» уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тармоқ корхоналарига хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, соҳага хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йилнинг август — декабрь ойларида тенг улушларда қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада 10 миллиард сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган субсидия тўловлари бўйича молиявий ресурслар ажратилишини, шу жумладан республика бюджетининг параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва бошқа давлатлардаги буғдой ва маккажўхори дони, соя ва кунгабоқар шроти ишлаб чиқарувчи компанияларни биржа савдоларига жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Паррандасаноат» уюшмаси хорижий компаниялар томонидан биржа савдоларига ем маҳсулотлари талабни қондирадиган ҳажмларда қўйилишини таъминлаш мақсадида паррандачилик корхоналарини биржа савдоларига жалб қилиш чораларини кўрсин ҳамда уларнинг буғдой, маккажўхори дони, соя ва кунгабоқар шроти маҳсулотларига бўлган талабини корхоналар кесимида ҳар ой биржага киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ календарь йилнинг январь — июнь, декабрь ойларида ҳар ойда камида 30 минг тонна донни сотиш учун биржа савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси 2022 йил 1 сентябрга қадар республикада фаолият кўрсатаётган ҳар бир йирик паррандачилик хўжаликларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча муаммоларини, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва таннархини ўргансин ҳамда ҳудудларда тухум йўналишида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг самарадорлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С. Холхўжаев паррандачиликни маҳаллалар кесимида ривожлантириш ва соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш учун масъул этиб белгилансин ва соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ўн беш кунда Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда 2022 йил якунига қадар 1-иловага мувофиқ парранда маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажмларини йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов ва «Паррандасаноат» уюшмаси раиси Б. Исаев зиммасига қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига таклифлар киритиб бориш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор ижросини таъминлашга масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-281-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-281-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилда парранда гўшти етиштиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Бройлер гўшт

Бошқа турдаги парранда гўшти

Жами парранда гўшти

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

19,8

3,2

23,0

2.

Андижон вилояти

35,5

6,5

42,0

3.

Бухоро вилояти

22,5

4,5

27,0

4.

Жиззах вилояти

26,4

3,6

30,0

5.

Қашқадарё вилояти

25,4

4,6

30,0

6.

Навоий вилояти

11,8

3,2

15,0

7.

Наманган вилояти

36,4

5,6

42,0

8.

Самарқанд вилояти

127,0

12,0

139,0

9.

Сурхондарё вилояти

10,3

4,7

15,0

10.

Сирдарё вилояти

36,4

1,6

38,0

11.

Тошкент вилояти

110,0

13,0

123,0

12.

Фарғона вилояти

54,1

4,9

59,0

13.

Хоразм вилояти

12,6

4,4

17,0

Жами:

528,1

71,9

600,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-281-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун «Микрокредитбанк» АТБга 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 5-банд «а» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«паррандачилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналари, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/281/0526-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)