Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Бунда, ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган субсидия тўлови 1-иловага мувофиқ ҳудудларда ташкил этиладиган санитария ва экология талабларига, шу жумладан ISO 22000 НACCP стандартига жавоб берадиган дастлабки 14 та замонавий комплексга улар ишга туширилгандан сўнг берилади.
3. Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган компенсация тўловларини қоплаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб берилсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Амалга ошириш учун масъуллар

I. Паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш

1.

Компенсация тўловларини қоплаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июль

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни «Микрокредитбанк» АТБга йўналтириш. Бунда:

Ташкилий чора-тадбирлар

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов), «Микрокредитбанк» АТБ (Бутаев)

1-босқичда50миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, шундан 15миллион АҚШ доллари «Микрокредитбанк» АТБнинг устав капиталини ошириш учун;

2021 йил 1 июль

2-босқичда35миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтириш.

1-босқич натижаси бўйича

3.

Мазкур қарорда белгиланган ҳудудларда кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган 14 та паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексларни ишга тушириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 — 2023 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Мақсудов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Юсупалиев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

II. Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш

4.

Республикада мавжуд паррандачилик корхоналарининг қувватлардан тўлиқ фойдаланиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига парранда гўшти етиштириш ҳажмини 450 минг тоннага етказиш чораларини кўриш. Жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси — 17 минг тонна;

Андижон вилояти — 35 минг тонна;

Бухоро вилояти — 17 минг тонна;

Жиззах вилояти — 12 минг тонна;

Қашқадарё вилояти — 18 минг тонна;

Навоий вилояти — 10 минг тонна;

Наманган вилояти — 30 минг тонна;

Самарқанд вилояти — 120 минг тонна;

Сирдарё вилояти — 28 минг тонна;

Сурхондарё вилояти — 12 минг тонна;

Тошкент вилояти — 100 минг тонна;

Фарғона вилояти — 44 минг тонна;

Хоразм вилояти — 11 минг тонна.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил 31 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Молия вазирлиги (Ишметов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Юсупалиев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Мақсудов), «Микрокредитбанк» АТБ (Бутаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

5.

Қуввати камида 20 минг тонна бўлган парранда гўшти ишлаб чиқариш лойиҳаларини бошлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил 1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Солиев), Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев), «Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев)

6.

Республика бўйлаб ҳар бир туманда аҳоли хонадонларига парранда (товуқ, курка, ўрдак, ғоз) тарқатиш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш бўйича кооперация ишларини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), вилоятлар ҳокимликлари, «Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

III. Паррандачилик соҳасида илмий салоҳиятни ошириш

7.

Парранда сўйиш корхоналарига қўйиладиган минимал талабларни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Юсупалиев), Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Хаитметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)

8.

Ветеринария-санитария талабларининг халқаро тажрибасига асосан паррандачилик корхоналарини технологик лойиҳалаштириш меъёрларини ишлаб чиқиш ва ташкил этилаётган паррандачилик лойиҳаларини ушбу меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 январь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Мақсудов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Худайбергенов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

9.

Халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан «Паррандасаноат» уюшмаси ҳузурида замонавий ускуналар билан жиҳозланган паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ҳамда паррандалар касалликлари ташхисини аниқлаш лабораториясини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

10.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 35а-уйда жойлашган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги собиқ Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди (асосий воситалари) билан биргаликда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов)

11.

2023 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиалининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Молия вазирлиги (Ишметов)

12.

Томорқа хўжаликларида паррандаларнинг анъанавий ва касалликларга чидамли зот ва турлари парваришини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида «Хонаки паррандалар марказий репродуктори» илмий-ишлаб чиқариш тажриба марказини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (Нурматов)

13.

10 минг бош она подани импорт қилиш ва озуқа маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган маблағларни Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов)

14.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида базавий молиялаштириш шартлари асосида фаолият юритувчи 4 та штат бирлигидан иборат «Паррандачилик селекцияси ва технологияси» бўлимини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

15.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини ошириш учун олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га «Паррандачилик селекцияси» ва «Паррандачилик технологияси» ихтисосликлари бўйича ҳар йили 2 та ўрин ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йилдан бошлаб

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

16.

«Паррандасаноат» уюшмаси раҳбарлари, соҳа олимлари ва тадбиркорларнинг паррандачилик тармоғи ривожланган давлатларда илғор тажрибаларни ўрганиши ва малака оширишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

17.

Венгриянинг паррандачилик корхоналари билан биргаликда наслли парранда тайёрлаш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззақов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов)

18.

Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан республиканинг табиий-иқлим шароитига мос, наслли хонаки парранда зотларини яратиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), «Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

биринчи хатбошидаги «1 июлдан» сўзлари «1 июндан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «800 сўм» сўзлари «1 000 сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси