Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ҳамда комиссиялари мажлисларида, парламент назорати тадбирларида маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, доимий комиссиялар вакилларининг иштирок этишини, уларнинг фикрларини олиш амалиётини кучайтириш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ҳамда комиссиялари мажлисларида, парламент назорати тадбирларида маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, доимий комиссиялар вакилларининг иштирок этишлари учун имконият яратиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги учрашувларида ҳамда ҳудудлардаги ўрганишлар жараёнида маҳаллий Кенгашлар депутатларини кенг жалб этиш. 3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталари (комиссиялари) томонидан ҳудудларда ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирлари ва уларнинг якунларига бағишланган қўмита мажлисларида маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш. |
Йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг маҳаллий Кенгашлар котибиятлари билан ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчисининг маҳаллий Кенгашлар котибиятлари билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. 2. «Қонунчилик палатаси депутати — унинг ёрдамчиси — маҳаллий Кенгаш депутати» тизими асосида ҳудудларда назорат-таҳлил тадбирлари ўтказишда ва сайловчилар билан учрашувлар ташкил этишда ҳамкорлик қилиш. |
Доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари юзасидан маҳаллий Кенгашлар депутатларининг таклифларини олиш амалиётини йўлга қўйиш. |
1. «Қонунчилик палатаси депутати — унинг ёрдамчиси — маҳаллий Кенгаш депутати» тизими асосида қонун лойиҳалари бўйича маҳаллий Кенгаш депутатларининг фикр ва таклифларни олиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Қоида тариқасида қонун лойиҳаларини сиёсий партияларнинг маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларида муҳокама қилиш ва улар юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарига тақдим этиш амалиётини жорий этиш. 3. Қонун лойиҳалари муҳокамаси юзасидан ўтказиладиган ишчи гуруҳ йиғилишлари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг масофадан иштирок этишлари учун имконият яратиш. |
Йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар |
|
4. |
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим масалалари юзасидан ҳисоботларини маҳаллий Кенгашларда эшитишга оид тадбирларда ҳудуддан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг иштирок этишларини таъминлаш. |
1. Маҳаллий Кенгашларда ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини доимий тарзда хабардор қилиб бориш чораларини кўриш. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг маҳаллий Кенгашлар томонидан ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирларида иштирок этишларини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш. |
Йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари |
|
5. |
Маҳаллий Кенгашлардаги Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияларнинг ҳудудларда коррупция кўринишларининг намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ҳақидаги ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталари йиғилишларида муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш. |
1. Маҳаллий Кенгашлардаги Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиялар томонидан коррупция кўринишларининг намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ҳақидаги ахборотларни мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарига киритиб борилишини ташкил этиш. 2. Ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталари йиғилишларида доимий комиссия аъзолари иштирокида муҳокама қилиб бориш. 3. Ҳар йили бир маротаба тегишли қўмиталарнинг бу каби йиғилишларини ҳудудларда ҳам ўтказиш бўйича тегишли чораларни кўриш. |
Доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
6. |
Маҳаллий Кенгашлар томонидан зарур ҳолларда жойлардаги тизимли муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига масала киритиш амалиётини кучайтириш. |
1. Ҳудудлардаги муайян масалаларни маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қилиш ва республика даражасида кўриб чиқилиши лозим бўлган муаммоларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ёки Сенат қўмиталарига тақдим этиш тартибини жорий этиш. 2. Масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига масала киритиш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларида иштирокини таъминлаш ҳамда ҳудудлардаги сенаторлар орқали жойлардаги тизимли муаммоларни Сенатнинг ялпи мажлисларида кўтариб чиқиш амалиётини кучайтириш. |
2022 йил якунига қадар |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
7. |
Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раисларининг билим ва малакаларини ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан соҳа бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисида семинарлар ташкил этиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун уларнинг қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар юзасидан билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун мўлжалланган семинарлар ташкил этиш режаси асосида белгиланган ўқув машғулотларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш. |
2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари, Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун мўлжалланган семинарлар ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2022 йил июль | |||
|
3. Ўқув машғулотларининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик асосида ташкил этилишини ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш. |
Йил давомида | |||
|
8. |
Сайлов округларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фаолиятига бағишланган қўшма матбуот анжуманлари (брифинг) ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. |
1. «Депутат — сайловчига ҳисобдор» тизими асосида жамоатчилик вакиллари, сайловчилар иштирокида қўшма матбуот анжуманларини (брифинг) ташкил этиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш. 2. Матбуот анжуманида кўтарилган масалаларни, шунингдек ҳисобот даврида парламент назорати ва қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишларнинг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш. |
Ҳар олти ойда |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
9. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш оид ҳамда халқаро доирадаги бошқа тадбирларида маҳаллий Кенгашлар депутатларининг қатнашиши амалиётини йўлга қўйиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида тузилган хорижий мамлакатларнинг парламентлари билан ҳамкорлик бўйича гуруҳлар томонидан ўтказиладиган тадбирларга маҳаллий Кенгашлар депутатларини таклиф этиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш тадбирларида маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокини таъминлаш. |
Доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари (келишув асосида) |
|
10. |
Маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун «Парламент кутубхонаси»нинг электрон ахборот кутубхона тизимидан фойдаланиш имконини яратиш. |
1. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари www.parlib.uz доменидан ўз фаолиятлари учун зарур бўлган ахборотни излаш, олиш ва ундан эркин фойдаланишлари бўйича тегишли чораларни кўриш. 2. Маҳаллий Кенгашлар депутатларига www.parlib.uz доменидаги «Парламент кутубхонаси»нинг электрон ахборот кутубхона тизимига кириш имконини тақдим этиш. |
2022 йил якунига қадар |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси |
|
11. |
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган «Электрон Кенгаш» платформаси лойиҳасини ўрганиб чиқиш, уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг портали билан интеграция қилиш масаласини кўриб чиқиш. |
1. Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган «Электрон Кенгаш» платформаси лойиҳасини таҳлил қилиш. 2. Бухоро вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари вакиллари учун мазкур платформа лойиҳаси тақдимотини ўтказиш ҳамда муҳокама қилиш. |
2022 йил май |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
3. «Электрон Кенгаш» платформасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаолиятига татбиқ этиш чораларини кўриш. 4. Маҳаллий Кенгашларнинг «Электрон Кенгаш» платформасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг портали билан интеграция қилиш масаласини кўриб чиқиш. |
2022 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давоми |