13.06.2022 йилдаги 328-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони 5-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ҳамда бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Адлия вазирлиги ННТнинг грант лойиҳалари доирасида маблағлар олиниши келишилганлиги (хабарнома берилганлиги) ёки ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳудудий адлия органининг маълумоти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — Ташқи ишлар вазирлиги) икки иш кунидан кечиктирмасдан хабарнома юборади.
17. Миллий ҳамкор грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан келишган ҳолда, «йўл харитаси» ижроси якуни бўйича умумлаштирилган маълумотни мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда Адлия вазирлигига, грант лойиҳаси тугагандан кейин ўн иш кунидан кечиктирмасдан Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига ахборот учун киритади.

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

1-босқич

Ҳудудий адлия органлари

ННТнинг хорижий шахслардан маблағлар олинишини келишган ҳамда чет эллик шахслардан олинадиган маблағлар ҳақидаги хабарнома бўйича Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда маълумот киритади.

Маблағ суммаси келишилган ёки хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида

2-босқич

Адлия вазирлиги

ННТнинг грант лойиҳалари доирасида маблағлар олинишини келишганлиги ёки ҳудудий адлия органининг маълумоти ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига хабарнома юборади.

Пул маблағлари келишилган ёки ҳудудий адлия органининг маълумоти келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан

3-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Хабарномани кўриб чиқиб, чет эллик шахслар томонидан молиялаштириши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли хулосани Адлия вазирлигига тақдим этади.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Ташқи ишлар вазирлигининг хулосаси асосида ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун миллий ҳамкорни бириктириш чораларини кўради.

1. Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси келиб тушгандан кейин икки иш куни ичида.

2. ННТ билан келишилган ҳолда миллий ҳамкорни бириктирганлиги ҳақида миллий ҳамкор сифатида бириктирилган ташкилотни хабардор қилади.

2. Миллий ҳамкор бириктирилгандан кейин икки иш куни ичида.

5-босқич

Миллий ҳамкор ННТ билан биргаликда

Миллий ҳамкор грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан биргаликда ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда»йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқади. Бунда:

қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган грант лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси миллий ҳамкор ва ННТ томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилади;

қиймати БҲМнинг 2000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси тасдиқлаш учун Адлия вазирлигига юборилади.

Миллий ҳамкор унинг муайян грант лойиҳасига бириктирилганлиги ҳақида Адлия вазирлигининг хабарномаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида

6-босқич

Адлия вазирлиги

«Йўл харитаси» лойиҳасини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун юборади.

«Йўл харитаси» лойиҳаси тасдиқлаш учун киритилгандан бошлаб икки иш куни ичида

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Қиймати БҲМнинг 2000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини кўриб чиқиб, келишиб беради.

Беш иш куни ичида

8-босқич

Миллий ҳамкор

Грант лойиҳасини амалга ошириш самарадорлиги бўйича Адлия вазирлигига маълумот киритади.

«Йўл харитаси» ижроси якуни бўйича ўн иш куни ичида

9-босқич

Адлия вазирлиги

Грант лойиҳасини амалга ошириш самарадорлиги бўйича келиб тушган маълумотларни икки иш куни ичида кўриб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот учун киритади.

Беш иш куни ичида