Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 22.07.1999 йилдаги 359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ НИЗОМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ислом университети Маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисида» 1999 йил 7 июндаги 1015-Ф-сон Фармойишини бажариш ҳамда университет фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
22 июлдаги 359-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ислом университети Маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисида» 1999 йил 7 июндаги Фармойишига асосан тузилган Университет Маслаҳат кенгаши Тошкент ислом университетининг фаолиятини ташкил этиш, юртимиз ва чет эллардаги ислом университетлари, диний ташкилотлар, тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, замонавий фикрловчи ҳамда диний илмларга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш, университет, ислом тадқиқотлар маркази, академик лицей фаолияти сиёсатини шакллантиришда тавсиялар берадиган кенгаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади, университет ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда мувофиқлаштирувчи ва уйғунлаштирувчи моҳиятга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МАСЛАҲАТ КЕНГАШИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Тошкент ислом университетининг раҳбарияти, илмий-педагогик кадрлар таркибини шакллантиришда университет олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Университет талабаларини мустақил Ватанимизга садоқатли ва фидокор бўлган, бой маданий ва маънавий меросимизни чуқур ўрганган, замонавий технологиялар ва таълим услублари асосида дунёвий ҳамда диний илмларни уйғун равишда ўзлаштирган етук мутахассислар даражасида тайёрлаш бўйича тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказларининг ва олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда диний ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш асосида университет ўқув-тарбия жараёни сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрларни тайёрлашни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Ҳомийларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб этиш, етакчи тадқиқот ва таълим марказларининг ўқитиш услубияти, таълимни ташкил этиш тажрибасини яқиндан ўрганиш ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мос равишда татбиқ этиш ҳамда чет эллардан таълим ва тадқиқотлар жараёнига соҳанинг етук мутахассисларини таклиф этишда тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Университетнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ислом тарихи ва маданияти бўйича концептуал тадқиқотлар дастурларини таҳлил қилиш, илмий йўналишлар бўйича тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Мамлакатимизда мавжуд бўлган бой диний, миллий ва маънавий меросни ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарларини тадқиқ этиш, илмий-танқидий материалларни тайёрлаш ва уларни нашр этишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Университет Илмий кенгашини тузиш, унинг фаолиятини ташкил этиш ва илмий йўналишларини белгилашда тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Дунёвий ва диний фанларнинг уйғунлигини таъминлаш асосида ўқув дастурларини мувофиқлаштириш, таклифлар тайёрлаш ҳамда ўқув жараёни олдига қўйилган вазифаларни ҳар томонлама такомиллаштиришда университет Илмий кенгашига тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Университет ва унинг ҳузуридаги Ислом тадқиқотлар маркази, академик лицейда олиб бориладиган илмий-услубий тадқиқотлар йўналиши ва мавзулари бўйича ҳамда Манбалар хазинасини ташкил этишда тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Университетнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда кенг жамоатчилик билан алоқа боғлаш, бу борада омма фикрини шакллантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Республиканинг ушбу соҳа мутахассис кадрларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда уларнинг йўналиш ва ихтисосликлари рўйхатини тузишда тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.12. Кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасига мувофиқ университетнинг манфаатдор ташкилотлар билан шартномалар тузишида кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.13. Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг республикамиз ва чет элларда малака оширишларини ташкил этишда ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.14. Университетнинг ижтимоий-моддий муҳити, спорт-соғломлаштириш, соғлиқни сақлаш, даволаш ҳамда маданий-маиший муассасалар тармоғини ривожлантиришда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Маслаҳат кенгашининг таркиби Президент фармойиши билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Маслаҳат кенгаши йиғилишларини Президент томонидан тайинланган Раис бошқаради. Маслаҳат кенгаши йиғилишлари икки ойда бир марта, шунингдек зарур бўлган ҳолларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Маслаҳат кенгаши қабул қилган тавсиялар баённомаларда расмийлаштирилади ва бу тавсиялар университет раҳбарияти ҳамда унинг илмий кенгашига ижро учун етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Университет раҳбарияти берилган тавсияларнинг бажарилиши бўйича Маслаҳат кенгашига мунтазам ахборот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Маслаҳат кенгашининг раиси ўз иш фаолияти тўғрисида Президент девонига мунтазам ахборот бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Маслаҳат кенгаши фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши билан белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.