10.06.2022 йилдаги ПҚ-277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилмахилликни асраб қолиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ушбу йўналишдаги илғор илмий ишланмалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантиришга эришиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш бўйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электрон ресурс (маълумотлар базаси) доирасида вазирлик ва идораларнинг ерлар деградацияси, чўлланиши ва қурғоқчиликнинг ҳозирги ҳолати ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларини тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва улардан очиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона миллий ва халқаро индикаторлар ҳамда мезонларга мувофиқ замонавий технологиялар (лаборатория, дронлар, масофадан зондлаш ва бошқалар)ни қўллаш йўли билан ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар, ерларни хатловдан ўтказиш, аэрокосмик тасвирга олиш, топографик-геодезик, картографик ишларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-амалий тадбирларни мувофиқлаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув курс (тренинг)лар ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ шўрланиши ва экологик ҳолати (Soil Quality Index), геоботаник ва агрокимёвий хариталар бўйича картографик материаллар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини олиб боришга масъул корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун ерлар деградациясининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерлар деградацияси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашнинг ягона тизимини юритиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда ерлар деградацияси жараёнларини камайтириш ва олдини олишнинг прогноз кўрсаткичлари 3.1 — 3.5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ҳар бир йўналиш бўйича прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш юзасидан алоҳида «йўл харитаси»ни тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар томонидан мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ барча маълумотлар, шу жумладан чўлланиш, қурғоқчилик, иқлим ўзгариши ҳолати ҳамда унга қарши курашиш ва мослашиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу йўналишда ягона миллий электрон база яратиш ва уни доимий янгилаб бориш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига даврий равишда тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарув ходимларининг мавжуд штат бирликлари доирасида вазирлик марказий аппаратида 12 та штат бирлигидан иборат Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда 2 та штат бирлигидан иборат Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) деб қайта номланган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Захариқ» МФЙ, Шифокорлар кўчаси, 75-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, унинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида минтақавий бўлинмалари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг амалдаги мавжуд 8 та штат бирлиги тенг улушларда Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий бўлинмаларга ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган штат бирликлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт минтақавий бўлинмаларининг бино-иншоотларини сақлаш харажатлари ҳар йили республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва таъмирлаш ишларининг дастлабки босқичини молиялаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига асосан ажратилган маблағнинг ўзлаштирилмаган 2,1 млрд сўм қисми ҳамда 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-179-сон қарорига мувофиқ 2022 йилда ердан фойдаланувчиларга грант маблағлари тақдим этиш учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Табиий ресурсларни қайта ишловчи йирик саноат корхоналари (газ, нефть конлари, ер ости ва очиқ конлар — «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва бошқалар) ўз фаолиятини тўлиқ тугатган ҳудудларда ер деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ва уларнинг техник-иқтисодий асослари келишиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур тадбирлар амалга оширилиши устидан мониторинг юритади ҳамда натижаси бўйича ҳисоботларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инновацион ривожланиш вазирлиги ерлар деградациясига қарши курашиш, унинг салбий таъсирини камайтириш ва оқибатларини юмшатиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилишга қаратилган илмий лойиҳаларни шакллантириш орқали илмий ишланмаларни молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йиллар давомида ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш бўйича ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бунда:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилаш ҳамда тузилмаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий бўлинмаларини бино ва иншоотлар билан таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш ва жиҳозлашнинг молиявий манбаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлили маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ лабораторияларини ташкил этиш ҳамда «Тупроқ клиникаси» мобил лабораторияларини харид қилиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5006-сон қарорига 5-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-277-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Ташкилий-иқтисодий ва норматив-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш соҳасида

1.

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларни чоп этиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Адлия вазирлиги,

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Чўлланиш, иқлим ўзгариши, қумли ва чангли бўронларни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширганлик учун иқтисодий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш.

Бунда, жисмоний ва юридик шахслар ўзлари фойдаланаётган (ижарага олган) ер участкаларида ушбу тадбирларни амалга оширганлиги учун уларга солиқ, кредит ва бошқа имтиёзлар назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Гидрометеорология хизмати маркази

(Ш. Хабибуллаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

3.

Яйловлар деградацияси ва чўлланишга қарши кураш тадбирларини ўтказиш бўйича услубий қўлланма тайёрлаш.

Услубий қўлланма

2023 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

4.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сув тўпланадиган ҳавзаларни барпо этиш ва ўрмон билан қопланган минтақаларни кенгайтириш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

5.

Саноат корхоналаридан чиқадиган зарарли тутунлар, чанглар ва заҳарли қолдиқларни тозалашнинг замонавий тизимларини ўрнатиш ҳисобига зарарли чиқиндилар чиқишини камайтириш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил октябрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

саноат корхоналари

6.

Шамол тезлигини пасайтириш ва чанг зарраларини тутиб қолиш учун шаҳарлар атрофида ўрмон чизиқларини яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил август

Гидрометеорология хизмати маркази

(Ш. Хабибуллаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

7.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳудудларида тупроқ деградацияси жараёнлари суръатларини пасайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

8.

Тупроқ ахборот тизимлари маълумотлар базасини ҳамда унинг асосида тупроқ эрозияси бўйича электрон мониторинг тизимини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

9.

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан хўжалик шартномалари асосида пахта-тўқимачилик кластерларининг 1 млн гектар экин майдонларида «Тупроқ клиникаси» хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

(М. Раҳматов)

10.

Яйловлардан барқарор фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида яйлов деградациясини баҳолаш ва деградацияга учраган яйловларни қайта тиклашнинг экологик-фитоценотик мезонлари ва стандартларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил декабрь

Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитаси

(Б. Шарипов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

11.

Яйловлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, маҳаллий навларни яратиш, яйлов экинлари уруғчилигининг илмий асосларини ва чўлда интенсив озуқа ишлаб чиқаришнинг адаптив тизимини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил август

Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитаси

(Б. Шарипов),

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

(Н. Бобоқулов)

Ходимлар малакасини ошириш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш соҳасида

12.

Тупроқ органик углеродларини ҳисоблаш усуллари ва хариталарини яратиш параметрларини белгилаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

13.

Илғор мамлакатларнинг ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича халқаро ўқув-танишув сафарларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили камида бир маротаба

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

14.

Халқаро тажрибалар асосида деградация ва чўлланишга учраган яйловларни тиклаш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

15.

Қумли ва чангли бўронларнинг юзага келиш шароитларини онлайн мониторинг қилиш тизимини яратиш.

Бунда, халқаро ва миллий экспертлар орасида қумли ва чангли бўронларнинг олдини олиш бўйича илғор тажрибаларни алмашиш ва тегишли тадбирларни амалга оширишга имкон берадиган онлайн ахборот платформа яратиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Гидрометеорология хизмати маркази

(Ш. Хабибуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари, грантларини ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш соҳасида

16.

22 апрель — «Халқаро ер куни» муносабати билан «Марказий Осиёда ерлар деградациясига қарши курашиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида халқаро анжуман ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

17.

Мамлакатда ер участкаларининг деградацияга учраганлигини баҳолаш тадбирларини ўтказиш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

18.

Деградацияга учраган ерларнинг биологик хилма-хиллигини ўрганиш ва баҳолаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

19.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида иккиламчи шўрланишга учраган тупроқлар мелиоратив ҳолатини тиклаш бўйича пилот лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

20.

Ерлар деградацияси билан курашиш ва унинг олдини олиш бўйича нодавлат ташкилотлар учун кичик грант дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 — 2024 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

21.

Ерлар деградациясини нейтраллаштириш (LDN) вазифаларини белгилаш ва Ўзбекистонда деградацияга учраган ландшафтларни тиклаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

22.

Деградацияга учраган ландшафтларда озиқ-овқат тизимлари, ландшафтларни қайта тиклаш ва улардан фойдаланиш (FOLUR).

Амалий чора-тадбирлар

2024 — 2028 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

23.

Тоғ, тоғолди ва чўл яйловларида «Water-box» сув йиғиш қурилмасини қўллаган ҳолда боғлар барпо этиш мумкин бўлган ҳудудлар харитасини яратиш ва пилот участкаларида боғлар барпо этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 — 2028 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

24.

Ердан фойдаланишнинг турли тоифаларида тупроқ органик углерод (SOC) захираларини мамлакат миқёсида баҳолаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2026 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж.Ходжаев)

25.

Оролбўйи яйловлар биохилма-хиллигини баҳолаш ва унинг иқлим ўзгаришига таъсирини ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

26.

Тоғ, тоғолди ва чўл яйловларида органик (экологик тоза) озиқ-овқат экинларини етиштиришнинг инновацион усулларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2026 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

27.

Геоахборот тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилишнинг такомиллашган механизмини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2026 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

28.

Тупроқ экологик ҳолати (Soil Quality Index)ни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерлар деградацияси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашнинг ягона тизимини юритиш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Гидрометеорология хизмати маркази

Фанлар академияси

Сув хўжалиги вазирлиги

Йирик саноат корхоналари

тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деградацияси;

тупроқни ифлослантириш манбалари жойлашган ҳудудлар мониторинги;

қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланадиган ҳудудларда тупроқни ифлослантирувчи манбалар мониторинги

конлар жойлашган ҳудудлар ерлари деградациясига оид маълумотлар;

хомашё чиқиндихоналари жойлашган ҳудудлар деградациясига оид маълумотлар

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликлари ҳолати;

тупроқ ифлосланишини тизимли кузатиш натижалари;

иқлим ўзгариши бўйича амалга оширилган ишлар;

атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий ИТИ тўғрисида ҳисоботлар;

Ўзгидрометнинг кузатув пунктларида тупроқ чуқурликлари ҳарорати, намлиги ва ер устидан 2 метр баландликдаги ҳаво ҳарорати, намлиги ва шамол тезлиги;

иқлим ўзгаришига оид маълумотлар

ерлар деградациясига қарши кураш ҳамда тупроқлар унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича амалга оширилган илмий ишлар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар

мелиорация тадбирлари;

ер ости сизот сувлари сатҳи ва минерализацияси;

суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар

корхона ҳудудидаги тупроқлар деградацияси ва ифлосланишига оид маълумотлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти

ер деградацияси бўйича ягона электрон базани яратиш;

ер тузиш ва геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;

ерларни хатловдан ўтказиш, аэрокосмик тасвирга олиш, топографик-геодезик, картографик материалларни ишлаб чиқиш;

ерлар мониторингини юритиш, масофадан зондлаш ва дронларни қўллаш орқали геоахборот тизимини янгилаб бориш;

ер деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

тупроқ мониторинги;

мажмуавий тупроқ ва агрокимёвий тадқиқотларни ўтказиш;

тупроқ сифати (бонитировкаси)ни баҳолаш;

тупроқ шўрланиши ва экологик ҳолати (Soil Quality Index) хариталарини, агрокимёвий картографияларни яратиш;

тупроқ деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

3.1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда тупроқлардаги гумус миқдорини оширишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Тупроқдаги гумус миқдори 1 фоизгача бўлган майдон,

минг га

шундан, тупроқдаги гумус миқдори 1 фоизгача бўлган майдонлар камайиши:

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

318,1

302,2

270,4

238,6

190,9

2.

Андижон вилояти

105,4

100,1

89,6

79,1

63,2

3.

Бухоро вилояти

207,7

197,3

176,5

155,8

124,6

4.

Жиззах вилояти

204,8

194,6

174,1

153,6

122,9

5.

Қашқадарё вилояти

404,8

384,6

344,1

303,6

242,9

6.

Навоий вилояти

131,5

124,9

111,8

98,6

78,9

7.

Наманган вилояти

73,8

70,1

62,7

55,4

44,3

8.

Самарқанд вилояти

117,6

111,7

100

88,2

70,6

9.

Сурхондарё вилояти

233,2

221,5

198,2

174,9

139,9

10.

Сирдарё вилояти

203,2

193

172,7

152,4

121,9

11.

Тошкент вилояти

154,2

146,5

131,1

115,7

92,5

12.

Фарғона вилояти

177,9

169

151,2

133,4

106,7

13.

Хоразм вилояти

208,5

198,1

177,2

156,4

125,1

ЖАМИ:

2 540,50

2 413,70

2 159,60

1 905,50

1524,3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

3.2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда тупроқ шўрланишини камайтиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

мавжуд шўрланган майдон,

минг га

шундан, шўрланган майдонинг камайиши:

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

353,3

349,7

342,8

339,4

336

2.

Андижон вилояти

6,7

6,6

6,5

6,4

6,3

3.

Бухоро вилояти

231,1

228,8

224,2

222

219,8

4.

Жиззах вилояти

225,8

223,6

219,1

216,9

214,7

5.

Қашқадарё вилояти

229

226,8

222,2

220

217,8

6.

Навоий вилояти

100,2

99,2

97,2

96,2

95,3

7.

Наманган вилояти

24,2

24

23,5

23,3

23

8.

Самарқанд вилояти

6,3

6,2

6

6

9.

Сурхондарё вилояти

93,8

92,8

91

90,1

89,2

10.

Сирдарё вилояти

272,5

269,8

264,4

261,8

259,1

11.

Тошкент вилояти

10

9,9

9,7

9,6

9,5

12.

Фарғона вилояти

91

90,1

88,3

87,4

86,6

13.

Хоразм вилояти

258,4

255,8

250,7

248,2

245,7

ЖАМИ:

1 902,30

1 883,30

1 845,70

1 827,30

1 809,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

3.3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда деградацияга учраган яйловларни камайтиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Деградацияга учраган яйлов майдони,

минг га

шундан, деградацияга учраган яйлов майдонининг камайиши:

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

617,1

549,7

435,6

269,6

185,1

2.

Андижон вилояти

2,5

2,2

1,8

1,1

0,8

3.

Бухоро вилояти

304,4

271,1

214,9

133

91,3

4.

Жиззах вилояти

86,1

76,7

60,8

37,6

25,8

5.

Қашқадарё вилояти

167,4

149,1

118,2

73,1

50,2

6.

Навоий вилояти

1 058,4

942,8

747,1

462,5

317,5

7.

Наманган вилояти

19,6

17,5

13,9

8,6

5,9

8.

Самарқанд вилояти

94,8

84,5

66,9

41,4

28,4

9.

Сурхондарё вилояти

98,2

87,5

69,3

42,9

29,5

10.

Сирдарё вилояти

2,4

1,7

1

0,7

11.

Тошкент вилояти

52,1

46,4

36,8

22,8

15,6

12.

Фарғона вилояти

1,1

1

0,8

0,5

0,3

13.

Хоразм вилояти

13

11,6

9,2

5,7

3,9

ЖАМИ:

2 517,1

2 242,2

1 777,0

1 099,8

755,1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

3.4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларида иҳотазорлар барпо қилишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Иҳотазор барпо қилинадиган майдон,

минг га

шундан:

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

2,4

0,5

0,5

0,5

0,9

2.

Андижон вилояти

2,0

0,3

0,3

0,5

0,9

3.

Бухоро вилояти

2,2

0,4

0,4

0,5

0,8

4.

Жиззах вилояти

2,0

0,4

0,4

0,4

0,8

5.

Қашқадарё вилояти

2,1

0,4

0,4

0,5

0,9

6.

Навоий вилояти

2,0

0,4

0,4

0,4

0,7

7.

Наманган вилояти

1,9

0,3

0,3

0,5

0,9

8.

Самарқанд вилояти

2,0

0,4

0,4

0,4

0,7

9.

Сурхондарё вилояти

2,1

0,4

0,4

0,5

0,8

10.

Сирдарё вилояти

1,9

0,3

0,3

0,5

0,8

11.

Тошкент вилояти

1,9

0,4

0,4

0,4

0,7

12.

Фарғона вилояти

2,0

0,4

0,4

0,4

0,8

13.

Хоразм вилояти

1,9

0,4

0,4

0,4

0,7

ЖАМИ:

26,2

5,0

5,2

5,8

10,2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

3.5-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда ўрмон билан қопланган минтақаларни кенгайтиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Ўрмон билан қопланадиган майдон,

минг га

шундан:

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

567,9

50,1

100,2

191,4

226,2

2

Андижон вилояти

4,5

0,4

0,7

1,3

2,1

3.

Бухоро вилояти

115,1

10,1

21,7

39,6

43,7

4.

Жиззах вилояти

30,8

2,2

4,7

8,6

15,3

5.

Қашқадарё вилояти

40,7

3,4

7,2

13,7

16,4

6.

Навоий вилояти

98,2

9,2

18,9

30,5

39,6

7.

Наманган вилояти

21,3

1,0

2,4

5,0

12,9

8.

Самарқанд вилояти

22,0

1,5

3,2

6,5

10,8

9.

Сурхондарё вилояти

34,7

2,6

5,5

10,5

16,1

10.

Сирдарё вилояти

2,9

0,1

0,3

1,0

1,5

11.

Тошкент вилояти

22,0

1,1

2,4

5,5

13,0

12.

Фарғона вилояти

4,5

0,2

0,5

1,2

2,6

13.

Хоразм вилояти

16,8

1,3

2,7

4,9

7,9

ЖАМИ:

981,4

83,2

170,4

319,7

408,1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йиллар давомида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар миллий институти ҳамда Ўзбекистон давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти томонидан ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш бўйича ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқ сифатини яхшилаш ва унинг унумдорлигини оширишда тупроқ муҳитини меъёрлаштириш ва янги технологияларни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда деградация жараёнларининг олдини олиш учун яйловларни сақлаш, тиклаш ва кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оролбўйи яйловларининг биохилма-хиллигини баҳолаш ва иқлим ўзгаришига таъсирини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деградацияга учраган тоғолди зоналари тупроқлари ва уларнинг олдини олишга доир агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ресурс тежовчи технологияларни қўллаш орқали деградация ва чўлланишга учраган суғориладиган интразонал тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лалмикор ҳудудларда тупроқ деградацияси олдини олишнинг самарали агротехнологияларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Орол денгизининг қуриган ҳудудида етиштирилаётган ўсимликлар яшовчанлиги ва маҳсулдорлигини оширадиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Деградацияга мойил тупроқларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий агротехнологияларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Деградацияга учраган ерларда янги турдаги ўғитлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шамол ва сув эрозияси таъсирига учраган ерларни қайта тиклаш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Масофадан зондлаш ва геоахборот тизимлари технологиялари ёрдамида эрозияга учраган ҳудудларнинг замонавий мониторинг тизимини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тупроқлар шўрланишига қарши курашишнинг интеграциялашган агротехнологиясини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Масофадан зондлаш ва яйлов ерлари ҳисобини юритиш материаллари асосида рақамли яйлов классификаторини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лалми ва яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда 3D-ўлчамли рақамли ер тузиш харитасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш мақсадида эрозияга учраган ерларнинг ҳақиқий майдонларини аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экишни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Деградацияга учраган ерларда барпо этилган дарахтзорлар ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига

5-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5006-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг «а» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ерлар деградациясини олдини олиш ва унга қарши курашиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қишлоқ хўжалиги мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини (дронлар) ишлаб чиқарувчи корхоналардан тендерсиз тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда божхона божи тўламасдан республика ҳудудига олиб кириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда дронларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича филиаллар очиш ҳамда сервислар ташкил этиш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 07/22/277/0513-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)